Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Йўқлама қилиш ва унинг аҳамияти



Pdf көрінісі
бет38/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

  Йўқлама қилиш ва унинг аҳамияти 

Йўқлама  қилиш  –  корхонанинг  мол-  мулкини  руйхат  қилиш  ва 

маълумотларни 

бухгалтерия 

ҳисоби 


маълумотлари 

билан 


солиштиришдир.Йўқлама  қилиш  бухгалтерия  ҳисоби  усулининг  бир 

элементи  бўлиб  унинг  ёрдамида  хўжалик  маблағларининг,корхонанинг 

бошқа ташкилотлар билан ҳисоб-китоб муносабатларининг хакикий мавжуд 

микдори  ва  суммаси  ҳисоб  маълумотларига  солиштирилади  ва  улар 

уртасидаги фарк топилади.Йўқлама қилиш ёрдами билан бухгалтерия ҳисоби 

маълумотларининг реаллиги таъминланади. 

  Йўқлама қилишнинг турлари 

Йўқлама қилиш хўжалик маблағларининг кандай кисмини камраб олиши 

ва утказилиши тартибига караб бир неча турга бўлинади% 

1.Корхонага тегишли мол-мулкининг хаммасини йўқлама қилиш. 

2.Корхонага тегишли мол-мулкнинг маълум бир кисмини йўқлама қилиш. 

Корхонага  тегишли  мол-мулкнинг  хаммаси  хар  йили  камида  бир  марта 

тула  йўқлама  қилинади.Бундай  йўқлама  қилиш  йиллик  ҳисобот  тўзишдан 

аввал  утказилади.Бу  булса  балансда  кўрсатилган  хўжалик  маблағлари 

тўғрисидаги  маълумотларнинг  реаллигини  таъминлайди.Тула  йўқлама 

қилишни  1  январда  утказиш  йиллик  ҳисобот  тўзишни  бир  канча  муддатга 

кечиктириб  юборишга  олиб  келади.Шунинг  учун  корхонага  тегишли  мол-

мулкнинг  айрим  кисмларини  йўқлама  қилиш  1  январгача  тугатилади.Шуни 

айтиб  утмок  керакки,тула  йўқлама  қилиш  утказилган  вақтда  корхонанинг 

хамма  моддий  қийматликлари,пул  маблағлари,бошқа  корхоналар  билан 

ҳисоб-китобларнинг  холати  ва  баланснинг  хамма  моддалари  йўқлама 

қилинади. 

Йўқлама  қилишнинг  утказилиш  тартибига  караб  режали  ва  тусатдан 

амалга  оширилган  йўқлама  қилишларга  бўлинади.Бухгалтерия  ҳисоботи  ва 




баланслари  тўғрисидаги  низомга  кура  корхона  йўқлама  қилишни  куйидаги 

муддатларда утказиши шарт: 

асосий  воситаларни  хар  йили  энг  камида  бир  марта  йиллик  ҳисобот 



ва баланс тўзиш олдидан,аммо ҳисобот йилининг 1 ноябридан аввал эмас; 

капитал сарфларни хар йили энг камида бир марта йиллик ҳисобот ва 



баланс тўзиш олдидан,аммо ҳисобот йилининг 1 декабридан аввал эмас; 

тугалланмаган  ишлаб  чиқариш  ва  корхонанинг  ўзида  ишлаб 



чиқарилган ярим тайер маҳсулотлари йиллик ҳисобот тўзишдан олдин,аммо 

ҳисобот йилининг 1 октябридан аввал эмас; 

тугалланмаган  тўзатиш  ва  келгуси  давр  харажатларини  хар  йили 



камида 1 марта; 

еш  хайвон,бокувдаги  хайвон,куш,куен,йирткич  хайвон  ва  асалари 



оилалари хамда тажриба остидаги хайвонларни – хар чоракда энг камида бир 

марта; 


омборлардаги  тайер  маҳсулотлари  –  хар  йили  энг  камида  бир  марта 

йиллик  ҳисобот  ва  баланс  тўзиш  олдидан,аммо  ҳисобот  йилининг  1 

октябридан аввал эмас; 

саноат  молари  сакланадиган  омбор  ва  базалардаги  молларни  –  хар 



йили энг камида бир марта

озик-овкат моллари сакланадиган омбор ва базалардаги товарларни – 



хар йили энг камида икки марта

чакана савдо магазинларидаги ва унинг бошқа корхоналаридаги мол 



ва идишларни - хар йили энг камида икки марта

китоб магазинларидаги молларни – хар йили энг камида бир марта; 



кам бахоли ва тез ишдан чикадиган буюмларни – хар йили энг камида 

бир марта; 

нефть ва нефть маҳсулотларини - хар ойи энг камида икки марта



кимматбахоли  металла  ва  олмосларни  хар  йили  энг  камида  икки 

марта; 

кутубхона  фондаларини  -  тегишли  вазирликлар  томонидан  ўрна-



тилган тартибда; 

хом-аше  ва  хар  хил  моддий  қийматликларни  –  хар  йили  энг  камида 



бир марта, йиллик ҳисобот ва баланс тўзиш олдидан, аммо ҳисобот йилининг 

биринчи октябридан аввал эмас; 

пул  маблағлари,  пул  хужжатлари,  кимматли  ва  катъий  ҳисоботдаги 



иш когоз (бланк)ларни – хар ойда камида бир марта

бланклар  билан  ҳисоб-китобларни  (ҳисоб-китоб  ва  бошқа  счётлар, 



ссудалар, бюджетдан олинган маблағлар ва бошқалар буйича) банкларининг 

кучирмаларини  олиш  биланок,  банкка  инкассага  берилган  ҳисоб-китоб 

хужжатлари буйича эса хар ойнинг биринси санасига

бюджетга  туловлар  буйича  ҳисоб-китобларни  –  хар  чоракда  энг 



камида бир марта; 

корхоналарнинг  ўзларини  алохида  балансига  утказилган  ишлаб 



чиқариш  булинмалари,  ишлаб  чиқаришлари  ва  хўжаликлар  билан  хамда 


юкори  ташкилотлари  билан  ҳисоб-китобларини  -  хар  ойнинг  биринчи 

санасига; 

дебитор  ва  кредиторлар  билан  ҳисоб-китобларни  -  хар  йили  энг 



камида икки марта. 

Юкорида кўрсатилган йўқлама қилиш муддатларига караб корхонада бир 

йилда утказиладиган юклама  қилишлар режаси тўзилади. Шу режага асосан 

корхонага  тегишли  барча  қийматликлар,  йўқлама  қилинади  ва  бу 

маълумотлар ҳисоб маълумотлари билан солиштирилади. Ана шу йул билан 

ҳисоб маълумотларининг реаллиги таъминланиб борилади. Моддий жавобгар 

шахслар  алмашган  вақтда  алмашиниш  куни  йўқлама  утказилиши  шарт. 

Режали  йўқлама  қилишни  утказиш  учун  бир  канча  тадбир-чоралар  амалга 

оширилади. 

Режали йўқлама қилишдан ташкари, корхоналарда тусатдан хам йўқлама 

қилиш утказилади. Бундай йўқлама қилишлар корхона рахбарига ёки юкори 

ташкилот  ва  идораларга  тегишли  объектдаги  жавобгар  шахснинг  ножуя 

харакатлари  хақда  бирор  хабар  келганда,  корхона  фаолияти  тафтиш 

қилиниши  даврида,  ут  олиш,  сув  ташиш  ва  бошқа  баъзи  сабабларга  кура 

амалга оширилади. 

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет