Тошкент молия институти


Бухгалтерия балансида (ОКУД бўйича 1-шакл)



бет134/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
АУдит дарслик kurildi

Бухгалтерия балансида (ОКУД бўйича 1-шакл):
Таъсисларнинг устав капиталига қўшадиган улушлари бўйича қарзлари – активдаги ИИ-«Айланма активлар» бўлимининг «Таъсисчилар билан ҳисоблашишилар» моддаси (4610-счёт) (280-сатр);
Пассивдаги И»Ўз маблағлари манбалари» бўлимида устав капитали (320 сатр), қўшилган капитали (330 сатр), заҳира капитали (340 сатр), тақсимланмаган фойда (350 сатр);
Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот (5-шакл) да
Хусусий капиталнинг таркиби бўйича : йил бошига қолдиғи (010 сатр 3, 4, 5, 6, 7, 8, -устунлар), йил давомидаги ўзгариши (020-070 сатрлар) ва йил охирига қолдиғи (080-сатр).


17.3. Дастлабки ҳужжатларни текшириш.


Таъсисчилар улушларининг устав капиталига қўшилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга далолатномалар, накладнойлар, банк кўчирмалари, тўлов-топшириқномалари нусхалари, касса кирим ордерларининг квитанциялари ва бошқа дастлабки ҳужжатлар мисол бўла олади. Устав капиталига улуш сифатида қўшиладиган мулкларга егалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга кўчмас мулк, ер участкалари, транспорт воситалари, интеллектуал мулк ва шунга ўхшашларга егалик қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳномалар киради.
Ташкилий ҳужжатлар:

  • давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  • буйруқлар ва фармойишлар;

  • акциядорлар ва таъсисчилар билан ёзишмалар;

  • акцияларга обуна бўлиш натижалари тўғрисидаги, савдо натижалари тўғрисидаги, таъсисчилар ёки акциядорлар мажлисининг баённомалари;

  • солиқ инспекцияда ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотнома, давлат статистика органлари, тегишли суғурта ташкилотлари ва бошқа бюджетдан ташқари ташкилотларда рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  • амалдаги қонунчиликка мувофиқ лицензияланиши лозим бўлган фаолият турлари учун берилган лицензиялар;

  • юритилаётган ҳисоб шаклидан қатъий назар очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари акциядорлар реестрини ҳам текширувга тақдим қилади.

Устав капиталига таъсисчилар томонидан улушларни қўшиш муддатларига риоя қилинишини ва тўлиқлигини текширишда қуйидагиларга еътибор берилиши лозим:

  • устав капиталининг тўлиқ шаклланганлиги;

  • таъсисчилар ҳақиқатда қўшган улушларининг таъсис ҳужжатларида белгиланган шартларга мослиги;

  • таъсисчилар томонидан устав капиталига улушларни қўшишда қонунчилик ва таъсис ҳужжатларида белгиланган муддатларга риоя қилиниши.

Устав капиталининг шаклланишини текшириш чоғида текширилаётган корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ҳам еътиборга олиш зарур. . Чунончи, акциядорлик жамиятларида устав капитали акциядорлар томонидан сотиб олинадиган, жамият акцияларининг номинал қийматидан, маъсулияти чекланган жамиятларда еса унинг иштирокчилари томонидан қўшиладиган улушлар қийматидан ташкил топади. Қишоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжаликлари)да пай жамғармаси – ширкат хўжалиги аъзоларининг пай бадалларидан, фермер ва деҳқон хўжаликларида еса ўзига қарашли уй-жойлар, хўжалик иморатлари, қишлоқ хўжалик екинзорлари ва дарахтзорлари, дов-дарахтлар, маҳсулдор чорва моллари, паррандалар, қишлоқ хўжалик техникаси, асбоб-ускуна ва ашё-анжомлари, транспорт воситалари, пул маблағлари, интеллектуал мулк объектлари, шунингдек бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
Давлат корхоналарида еса давлат мулки ҳисобланган устав фонди шакллантирилади.
Аудитор текширув чоғида барча таъсисчилар қонунчиликка мувофиқ ўз улушларини устав капиталига ўз вақтида ва тўғри ҳамда тўлиқ қўшганликларини аниқлаши керак.
Масалан, масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) устав капиталига жамиятни рўйхатга олиш пайтида ҳар бир иштирокчи камида 30 % улушини қўшган бўлиши керак.
Корхона устав капиталига таъсисчилар томонидан улушлар қўшилмаган ёки тўлиқ қўшилмаган ҳолатларнинг аниқланиши, тегишли бошқарув органлари учун корхона таъсис етилмаган ва тугатилиши керак деб топилишига асос бўлади.
Таъкидлаш жоизки, таъсисчилар томонидан устав капиталига улуш сифатида қўшиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасида амалдаги қонунчиликка мувофиқ ҚҚС га тортилмайди. Шунингдек, корхоналарни тугатиш ёки қайта ташкил етиш чоғида пай (улуш) кўринишида натура ёки пул шаклида олинган маблағлар ҳам, уларнинг устав фондидан ҳамда юридик шахслар пай (улуши)дан ошиб кетмаган миқдорда, ҚҚС га тортилмайди.
Устав капиталига улушлар пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ҳамда пулда баҳоланадиган бошқа ҳуқуқлар шаклида қўшилиши мумкин. Шу боисдан аудитор таъсисчилар улушларини пулда баҳолашнинг тўғрилигини текшириши муҳимдир. Хўжалик жамияти таъсисчисининг улушини пулда баҳолаш жамият таъсисчилар ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади. Қонунда кўзда тутилган айрим ҳолларда еса мустақил експерт томонидан баҳоланиши керак.


17.4. Синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларини текшириш.


Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шакли қўлланиладиган корхоналарда амалдаги қоидаларга мувофиқ 8310-8330 счётлар бўйича №13- журнал-ордер ва аналитик ҳисоб ведомостлари қўлланилади. Бухгалтерия ҳисоби компютерлаштирилган корхоналарда 8300-устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар (8310-8330), 4610-»Устав капиталига улушлар бўйича таъсисларнинг қарзлари» ва 6620- Чиқиб кетаётган таъсисларнинг улушлари бўйича қарзлар» счётлари бўйича синтетик ва аналитик ҳисоб юритиладиган компютер дастурлари қўлланилади.
Шунингдек, Бош дафтар ёки оборот-салдо ведомостлари ҳам текширилади.
Қоидага кўра, таъсисчилар томонидан устав капиталига қўшиладиган ҳиссалар ҳисобда ва балансда уларнинг ҳақиқатда кирим қилиниш меъёрига қараб акс еттирилади: асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қийматликлар учун қабул қилиш-топшириш далолатномасининг тузилган санаси, пул маблағлари учун маблағларининг корхона счётига келиб тушгани (банк кўчирмаси ва унга илова қилинган тегишли ҳужжат). Бунда ушбу ҳиссаларнинг аналитик ҳисоби ҳар бир иштирокчи бўйича юритилади.
Ҳиссаларнинг белгиланган миқдори кирим қилинганидан сўнг устав капиталининг ташкил етилиши ҳисобда акс еттирилади.
Устав капиталининг миқдори таъсис ҳужжатларида белгиланганидан ошиб кетмаслигини таъкидлаб ўтиш зарур.
Корхона таъсисчилари улушларининг йиғиндиси (улушлар, акциялар, пай бадаллари) таъсис ҳужжатларида қайд қилинган устав капиталининг миқдори ва суммалари тегишли дастлабки ҳужжатларга (далолатномалар, банк кўчирмалари, банк кассасига нақд пул топширилганлиги тўғрисида квитанция ва ҳ. к) асосан счётлар алоқаси тузилиб, дастлабки бухгалтерия балансида акс еттирилади.
Устав капитали суммаси таъсис ҳужжатлари, ҳисоб регистрлари ва ҳисоботдаги маълумотларга тенг бўлиши лозим.
№21 –БҲМС га мувофиқ устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар (8310-«Оддий акциялар», 8320-«Имтиёзли акциялар», 8330-«Пай ва улушлар») кредити ва 4610 –«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счётининг дебети бўйича ёзувлар корхона давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг амалга оширилади.
Устав капитали тўлиқ ва тўғри шаклланиши 4610–«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари» счёти маълумотлари билан 8310–«Оддий акциялар», 8320–«Имтиёзли акциялар» счетлари ёки 8330–«Пайлар ва улушлар» счёти (хўжалик юритувчи субъект ташкилий-ҳуқуқий шаклига қараб тегишли счёт) маълумотларини солиштириш асосида текширилади.
Ҳар бир таъсисчи томонидан устав капиталига улушларнинг ҳақиқатан қўшилганлиги тасдиқловчи бухгалтерия ҳужжатларининг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш орқали аниқланади. Натура шаклидаги улушлар (асосий воситалар, материаллар ва ҳ. к) тегишли шаклдаги далолатномалар, пул маблағлари еса касса ва банк ҳужжатлари билан тасдиқланади. Тасдиқловчи ҳужжатларда тегишли маблағларнинг айнан устав капиталига улуш сифатида таъсис ҳужжатларига мувофиқ топширилганлиги ҳақида маълумотлар бўлиши лозим. Бу нафақат устав капиталига қўшиладиган улушларни бухгалтерия ҳисобида тўғри расмийлаштириш учун, балки солиққа тортиш масалалари учун ҳам зарурдир.
Шунингдек, текширув чоғида ушбу ҳужжатлар шакл ва мазмунларининг Ўзбекистон Республикаси «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»га қонун 9-моддаси талабларига мувофиқлиги ҳам аниқланади.
Устав капиталига чет ел валютасида қўшиладиган улушларнинг тўғри акс еттирилганлигини аниқлаш «Чет ел валютасида амалга ошириладиган муомалаларни бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларда акс еттириш ТАРТИБИ» (Ўз. Р. Адлия Вазирлигида 3 июн 2000 йилда 931-тартиб рақами билан рўйхатга олинган) талабларига мувофиқ амалга оширилади. Чет ел валютасидаги устав капитали ва таъсисчиларнинг устав капиталига улушлар бўйича қарзларини шакллантириш таъсис ҳужжатлари имзоланган санада амалда бўлган Ўз. Р. МБ курси бўйича сўмга ҳисоблаб ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда аудитор чет ел валютаси курси ва сўмга ҳисоблаб ўтказишнинг тўғрилигини ҳамда счётларда акс еттирилишини текшириши зарур.
Устав капиталига улушларнинг таъсисчилар томонидан ҳақиқатда қўшилганлиги тегишли дастлабки ҳужжатлар ва 4610-«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари», 6620-«Чиқиб кетаётган таъсисчиларга уларнинг улушлари бўйича тўланадиган қарзлар» счётлари бўйича ҳисоб регистрларидаги ёзувлар асосида текширилади. 4610-счётнинг дебет қолдиғи таъсисчиларнинг устав капиталига қўшадиган улушлари бўйича қарзларини, 6620- счётнинг кредит қолдиғи корхонанинг чиқиб кетаётган таъсисчилардан устав капиталидаги улушлари бўйича қарзларни билдиради. Аудитор устав капиталига улушлар бўйича қарзларнинг ўз вақтида тўланиши ва 4610 ва 6620 счётлар бўйича қолдиқларнинг ҳаққонийлигини аниқлаши лозим.
Акциядорлик жамиятларида устав капиталининг тўғри шакллантирилишини текширишда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:

  • устав капитали акциядорлар томонидан сотиб олинган акциядорлик жамияти акцияларининг номинал қийматидан ташкил топганлиги;

  • барча акциялар егаси ёзилган акция еканлиги ва таъсис етишда таъсисчилар ўртасида жойлаштирилган бўлиши лозим;

  • жойлаштирилган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати акциядорлик жамияти устав капиталининг 10% дан ошмаслиги лозим;

  • акциядорлик жамияти акциялари уни таъсис етиш чоғида уставда кўрсатилган муддат давомида тўлиқ тўланиши лозим. Аммо устав капиталининг камида 50% бир ой ичида, қолган қисми еса жамият рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб бир йил ичида туланиши лозим;

  • тўлов шакллари (пул маблағлари, қимматли қоғозлар, пулда баҳоланган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар) акциядорлик жамиятининг устави ва таъсис шартномасига мос келиши лозим;

  • очиқ ва ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятларининг чиқарилган акциялари реестрда рўйхатга олинган бўлиши шарт;

  • акцияларнинг аналитик ҳисоби таъсисчилар, устав капиталининг шаклланиш босқичлари ва акцияларнинг турлари бўйича батафсил маълумот олишни таъминлаши лозим.

Аудитор текширув жараёнида оддий акциялаардан иборат акциядорлик капитали (8310-счёт), имтиёзли акциялар кўринишидаги акциядорлик капитали (8320-счёт), қайтариб сотиб олинган оддий хусусий акциялар(8610-счёт) ва қайтариб сотиб олинган имтиёзли хусусий акциялар(8620-счёт)ни алоҳида текширади.
№21 БҲМС га мувофиқ акциядорлик жамияти давлат рўйхатидан ўтган пайтдан бошлаб оддий ва имтиёзли акцияларнинг обуна суммаси мос равишда 8310 ва 8320-счётлар кредитида акс еттирилиши лозим (Дт 4610-счёт, Кт 8310, 8320-счётлар). Обуна бўлинган акциялар қиймати таъсисчилар томонидапн пул, қимматли қоғозлар, пулда баҳоланган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар билан тўланиши мумкин.
Устав капиталининг шаклланишини текширишда акциялар қийматини тўлаш учун топширилган мулкларнинг тўғри баҳоланганлигини аниқлаш зарур. Бу мулкларни баҳолаш таъсисчиларнинг келишувига мувофиқ амалга оширилиши, қонунда кўзда тутилган ҳолларда еса мустақил експерт баҳолаши лозим.
Устав капиталига улушларнинг ҳаққоний қўшилганлигини аудитор таъсисчилар билан ҳисоб-китобларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигини текшириш орқали аниқлайди. Тасдиқловчи ҳужжатларда устав капиталини шакллантириш тўғрисида кўрсатилган бўлиши лозим. Бу нафақат муомалани бухгалтерия ҳисоби счётларида тўғри акс еттириш учун, балки солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг тўғрилигини асослаш учун ҳам муҳимдир.
Дастлабки ҳужжатлар (асосий воситаларни, номоддий активларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари, юк хатлари, счётлар, касса ҳисоботлари, банк кўчирмалари, тўлов топшириқномалари ва б. ) бўйича устав капиталига қўшилган улушларнинг тегишли счётларда тўғри акс еттирилганлиги текширилади.
Устав капиталига қўшилган улушларни текширишда аудитор иштирокида инвентаризация ўтказиш мақсадга мувофиқ. Бунда устав капиталига улуш сифатида ишлашга яроқсиз асосий воситалар, амалий қийматини йўқотган номоддий активлар қўшилган ҳолатлар аниқланиши мумкин.
Устав капитали ўзгаришининг асослилигини текшириш 8310-«Устав капиталини ҳисобга олинадиган счётлар»(8310, 8320, 8330-счетлар) бўйича ҳисоб регистрларининг ёзувларини текшириш йўли билан амалга оширилади. Бундай ёзувлар устав капитали белигиланган тартибда кўпайтирилган ёки камайтирилган ҳолатдагина, фақат акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжатларига тегишли тарзда ўзгартиришлар киритилганидан сўнг амалга оширилади.
«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига мувофиқ «жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин»
Текширув чоғида устав капиталини кўпайтириш манбалари аниқланади. Улар асосан қуйидагилар ҳисобига бўлиши мумкин:

  • емитент-акциядорлик жамиятининг ўз акцияларини уларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотишдан олинган маблағлар яъни емиссион даромад (Кт 8320-счёт);

  • жамғарма, истеъмол ва бошқа фондлар ҳамда ишлатилмаган заҳиралар маблағлари;

  • олдинги йил якуни бўйича тақсимланмаган фойда;

  • грантлар, субсидиялар ва қайтариб берилмайдиган ёрдамлар ҳисобига (Кт 8810, 8820, 8890-счётлар);

  • активларни қайта баҳолашдан ҳосил бўлган манба ҳисобига (Кт 8510-счёт);

  • дивидендлар ҳисобига.

Аудитор устав капитали камайтирилишининг асослилигини ҳам текширади.
Юқорида номи қайд қилинган қонуннинг 18-моддасига мувофиқ «Жамиятнинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ёки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини жамиятнинг ўзи кейинчалик муомаладан чиқариш шарти билан сотиб олиши йўли билан камайтирилиши мумкин»
Аудитор устав капиталининг корхона хусусий манбаларини капиталлаштириш ҳисобига кўпайтирилиши, ёки юқоридаги ҳолатда камайтирилиши тўғрисида акциядорлар мажлисининг қарори мавжудлигини ҳам аниқлайди. Устав капитали кўпайтирилганда қўшимча акциялар қийматини тўлаш шакли уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор билан белгиланади.
Кейинчалик аудитор асосий ва қўшимча чиқарилган акциялар қийматининг тўланишини текширади. «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддасига мувофиқ «Жамият акцияларига ҳақ тўлаш бозор қийматида амалга оширилади» (18).
Фақат қуйидаги ҳоллардагина акциялар уларнинг бозор қийматидан арзонроқ нархда жойлаштирилиши мумкин:

  • жамиятнинг қўшимча оддий акциялари оддий акциялар егалари бўлган акциядорларга жойлаштирилиб, улар оддий акцияларни бозор қийматининг тўқсон фоизидан паст бўлмаган нархда сотиб олишдан иборат ўз имтиёзли ҳуқуқларини рўёбга чиқарган ҳолларда;

  • қўшимча акциялар воситачи иштирокида жойлаштирилиб, уларнинг баҳоси бозор баҳосидан кўпи билан бундай акцияларни жойлаштириш баҳосига нисбатан фоизларда белгиланган воситачилик ҳақи миқдорида арзон бўлганида.

Устав капиталини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг якунловчи босқичида унинг енг кам миқдори тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳам аниқланади.
Устав капиталининг синтетик ва аналитик ҳисобини юритишнинг тўғрилиги мазкур корхонада қўлланилаётган ҳисоб шаклининг регистрлари (мемориал-ордерлар, дафтарлар, журнал-ордерлар, машинаграммалар ва ҳ. к) маълумотларини текшириш билан аниқланади.
Устав капиталининг аналитик ҳисобини текширишда нафақат унинг синтетик ҳисоб маълумотларига тенглиги, балки акцияларнинг турлари, уларнинг егалари, акциялар учун ҳисоб-китобларнинг аҳволи ва бошқалар бўйича ахборот олиш имкониятлари ҳам аниқланади.
Шунингдек, аудитор «Акциядорлик жамиятлари ва акцияларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 47-50 моддаларига мувофиқ акциядорлар реестрини юритиш қоидаларига риоя қилинишини ҳам текширади.
Барча бажарилган текширув амаллари ва аниқланган номувофиқликлар аудиторнинг ишчи ҳужжатларида акс еттирилади.
Текширув якунида аудитор устав капиталини ҳисобга олиш ва ҳисоботда акс еттириш бўйича аниқланган тафовутларнинг қанчалик жиддийлиги(катта-кичиклиги)ни меъёрий ҳужжатлар талабларига нисбатан аниқлайди. Агар аудитор аниқланган тафовут устав капиталига доир ҳисобот кўрсаткичларига унчалик таъсир қилмайди деб ҳисобласа, у ушбу кўрсаткичларнинг ишончлилиги тўғрисида ижобий аудиторлик ҳулосаси тузиши мумкин. Агар аҳвол бунга тескари бўлса, яъни аниқланган тафовутлар устав капиталига доир ҳисобот кўрсаткичларини сезиларли даражада бузиб кўрсатилганлиги аниқланса, у ҳолда аудитор ушбу камчиликларни акс еттириб салбий аудиторлик ҳулосаси тузади.


17.5. Қўшилган капитални текшириш.


№21 БҲМС га мувофиқ 8400-«Қўшилган капитални ҳисобга оладиган счётлар»да оддий ва имтиёзли акцияларни номинал қийматидан юқори баҳода дастлабки сотишдан олинган емиссион даромадлар (8410) ва устав капиталини шакллантиришда ҳосил бўлган курс тафовутлари (8420) акс еттирилади. Аудитор ушбу капитал таркибининг тўғри шаклланиши ва ўзгаришларини тегишли асос бўлувчи ҳужжатларга мувофиқ текшириб, натижаларини ўзининг ишчи ҳужжатларида қайд қилиб бориши зарур. Жумладан, акцияларни сотишдан олинган маблағлар кирими, номинал ва биржа (бозор) баҳоси ўртасидаги фарқни аниқлаш ҳамда ҳусусий капитал таркибида қўшилган капиталнинг шаклланишини тўғри акс еттириш ва ҳ. к. Бунда асосан қуйидаги бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади.

  1. Корхона давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг иштирокчилар (таъсисчилар) қўшадиган улушлар (обуна бўлинган акциялар) суммаси устав капиталида акс еттирилганда:



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет