Тошкент молия институти



бет135/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139
АУдит дарслик kurildi

Дебет 4610–«Устав капиталига улушлар бўйича таъсисчиларнинг қарзлари»(агар акцияга обуна бўлинса-обуначилар бўйича очилган аналитик счётлар);
Кредит 8310-«Устав капиталини ҳисобга оладиган счётлар»(8310, 8320, 8330-счётлардан тегишлиси, агар акцияга обуна бўлинса, унинг номинал қийматига Кт-8310, 8320-счётлар )
Кредит 85420-счёт – акция номинал қийматидан биржа баҳосининг ошган қисмига (емиссион даромад)

  1. Таъсисчилар (иштирокчилар) томонидан таъсис шартномасига мувофиқ улушлар (моддий, номоддий, пул маблағлари ва ҳ. к кўринишида) тегишли дастлабки ҳужжатлар (қабул қилиш-топшириш далолатномалари, накладнойлар, касса кирим ордерлари, банк кўчирмалари)га асосан топширилганда:

Дебет 0110-0199, 0440-0490, 0710, 0720, 0810, 1010-1090, 1110, 1120, 2810, 2820, 2910, 5010, 5110, 5210 –счётлардан тегишлилари.
Кредит 4610-счёт (таъсисчилар бўйича очилган тегишли аналитик счётлар)
Аудитор 8410-«Емиссион даромадлар» ва 8420-«Устав капиталини шакллантиришда курсдаги фарқлар» счётлари бўйича аналитик ҳисобнинг ташкил етилиши ва юритилишининг тўғрилигини текшириши лозим. Бунда қўшимча тўланган капиталнинг ҳисоби оддий ва имтиёзли акциялар бўйича алоҳида юритилаётганлигига еътибор бериш зарур. Шунингдек, ҳисобдан чиқарилган ва сотилган акцияларнинг турлари, улар егаларининг счётлари ёки таъсисчилар ва ҳиссадорларнинг шахсий счётлари бўйича ахборотларни етказиб бериш имкониятларига ҳам жиддий еътибор бериши керак.


17.6. Заҳира капиталини текшириш.


№21 БҲМС га мувофиқ корхонанинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ фойда ҳисобидан яратилган заҳиралар, активларни қайта баҳолашда ҳосил бўлган инфляцион заҳиралар, қайтариб берилмаслик шарти билан олинган мол-мулклар заҳира капиталини ташкил етади. Заҳира капиталининг мавжудлиги ва ҳаракати қуйидаги счётларда ҳисобга олинади.
8510-«Мулкларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»;
8520-«Заҳира капитали»
8530-«Қайтариб бермаслик шарти билан олинган мол-мулклар»
Аудитор заҳира капиталини текширишда, даставвал, уни шакллантириш учун асос бўлувчи меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги ва уларга риоя қилинаётганлигини аниқлайди. Баланснинг «Заҳира капитали» моддаси бўйича мавжуд сумманинг тегишли санага тузилган синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидаги (8510, 8520 ва 8530 счётлар бўйича кредит) қолдиқларига тенглиги текширилади.
Сўнгра ҳар бир счёт бўйича қолдиқ суммалар, дебет ва кредит оборотлар моҳиятан текширилади.
Масалан, 8510-«Мулкларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» счёти бўйича қолдиқ сумма қачон пайдо бўлганлиги, мулкларни қайта баҳолаш тўғрисида ҳукумат қарорлари, услубий кўрсатмалар, корхона ҳисоб сиёсати ва бошқа асослар мавжудлиги аниқланади. Шунингдек, қайта баҳолаш бўйича бажарилган ҳисоб-китоблар тўғрилиги (ҳар бир аналитик ҳисоб объекти бўйича), қайта баҳолаш натижаларининг тегишли аналитик ҳисоб регистрларида акс еттирилиши ва счётлар боғланиши (проводкалар) тўғри белгиланганлиги текширилади.
Акциядорлик жамиятлари, қўшма корхоналар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларда яратилган заҳира капиталининг мавжудлиги ва ўзгариши 8520-«Заҳира капитали» счёти маълумотлари бўйича текширилади. Бунда аудитор, заҳира капиталини шакллантиришга доир Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ва таъсис ҳужжатларининг тегишли қоидаларига риоя қилинишини аниқлайди.
Заҳира капиталига фойдадан ажратмалар, унинг корхона таъсис ҳужжатларида кўзда тутилган корхона устав капиталининг 10 % етмагунча ажратилаверади.
Аудитор ушбу капиталнинг тўғри ташкил етилиши ва тўлдирилиб борилишини текширишда ажратмалар ҳисобига яратилган заҳира капитали устав капиталининг 10% дан ошмаганлиги, мулклар (асосий воситалар)ни қайта баҳолашда ҳосил бўлган инфляцион заҳираларнинг ҳаммаси 8531-счёт кредитига олиб борилганлигини аниқлайди.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет