Тошкент молия институти


Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун



бет22/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Ўзбекистон Республикаси “Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонун3и моддалари шарҳи

Моддалари

Моддалари мазмуни

1-модда.

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

2-модда.

Аудиторлик фаолияти

21-модда.

Аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари

22-модда.

Аудиторлик фаолияти стандартлари

3-модда.

Аудитор

31-модда.

Аудиторнинг малака сертификати

4-модда.

Аудиторнинг ёрдамчиси

5-модда.

Аудиторлик ташкилоти

6-модда.

Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари

7-модда.

Аудиторлик ташкилотининг мажбуриятлари

8-модда.

Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги

9-модда.

Аудиторлик текшируви

10-модда.

Мажбурий аудиторлик текшируви

11-модда.

Ташаббус тарзидаги аудиторлик текшируви

12-модда.

Хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текшируви ўтказилаётгандаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари

13-модда.

Аудитор текширувининг буюртмачиси

14-модда.

Аудиторлик фаолиятига аралашишга йўл қўймаслик

15-модда.

Назорат қилувчи ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ташаббусига кўра аудиторлик текширувларини ўтказиш

16-модда.

Аудиторлик текшируви ўтказишдаги чекловлар

17-модда.

Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари

18-модда.

Аудиторлик ҳисоботи

19-модда.

Аудиторлик хулосаси

20-модда.

Қасддан сохта тузилган аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси

21-модда.

Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш

22-модда.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш

23-модда.

Лицензиянинг амал қилишини тугатиш

24-модда.

Лицензияни бекор қилиш

25-модда.

Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш

26-модда.

Аудитор малака сертификатини бекор қилиш

27-модда.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаси

28-модда.

Ҳизоларни ҳал етиш

29-модда.

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Юқоридаги жадвалдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, мазкур қонунда жами 32та моддага тавсиф берилган.


2.2. Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини ташкил етиш тартиби


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2018 йил 1 январгача амалда фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар сони ҳақидаги очиқ ва шаффоф бўлган маълумотлар веб саҳифада янгиланган ҳолда бериб борилмоқда.


Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар сони (2018 йил 1 январ ҳолатига)4



Барча (3) турдаги лицензияга ега бўлган жами аудиторлик ташкилотлари сони

Жами аудиторлар сони

Изоҳ

1.

102 та

649 та




Одатда аудиторлик ташкилотлари иккита фарқланувчи гуруҳ тоифасига булинади:



  1. Трансмиллий аудиторлик ташкилотлар (катта туртлик фирмалари);

  2. Маҳаллий аудиторлик ташкилотлари.

Ушбу биринчи гуруҳ аудиторлик ташкилотлари 1980 йилнинг охирида ташкил топган ва Делойт енд Туш, Ернест енд Янг, КПМЖ ва Прайсвотерхаус Куперслардан иборат. Ушбу аудиторлик ташкилотларнинг глобал тармоқлари мавжуд.
Ушбу фирмаларнинг кўпчилиги халқаро текширувларда иштирок етади ва халқаро глобал технологиялар, процедуралар ва директивалар ишлаб чиқилган асосий офисда иштирок етади.
Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан аудиторлик фаолияти билан шуғулланишга амалдаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан юқори талаблар ўрнатилган.
Аудиторлик касбининг маҳорат даражасига қўйиладиган асосий талаблар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 22 сентябридаги 365-сонли «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган.
Аудиторлик малака сертификатига ега бўлиш учун даъвогарлар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги томонидан 2000 йил 28 августда 17-17/534-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудиторларни тайёрлаш ва сертификациялаш дастури» ва 2000 йил 25 сентябрда 68-сонли буйруқ билан тасдиқланган «Аудитор малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги Низом»га мувофиқ белгиланган билим ва тажрибага ега еканликларини кўрсатувчи хужжатларни тақдим етиши ва имтиҳон топширишлари керак.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг номи юқорида қайд етилган 365-сонли қарорига мувофиқ «Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун аудиторлик ташкилотларига лицензия бериш тўғрисида НИЗОМ»тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.04.2007 йилдаги № ПФ-615-сонли фармонига асосан аудиторлик ташкилотларига қўшимча қўйидаги лицензион талаб ва шартлар белгиланди:

  • лицензияни олишда қонунда белгиланган миқдорда устав капиталнинг шаклланган бўлишлиги;

  • аудитор ўз аудиторлик фаолиятини фақат бир аудиторлик ташкилотида амалга оширади;

  • лицензия турига қараб аудиторлик ташкилотида аудиторлар (камида 2, 4, 6 та) бўлиши керак;

  • штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтерлик сертификатлари(камида 1-2) бўлишлиги;

  • Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигидан аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари ҳар уч йилда аттестациядан ўтишлиги;

  • аудиторлик ташкилотларида ички иш сифати стандартларининг мавжуд бўлишлиги

  • ҳар ярим йилда Молия вазирлигига тегишли шаклда аудиторлик фаолияти ҳақида маълумотларнинг берилиши.

Ушбу Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолияти билан аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) мавжуд бўлган тақдирдагина амалга оширилади. Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари еса бундан мустасно. Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш Молия Вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад етиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Аудиторлик ташкилотлари лицензия олиш учун Молия Вазирлигига тақдим қиладиган аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиладилар:

  1. Таъсис ҳужжатларининг (устав, таъсис шартномаси) нотариал идора томонидан тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;

  2. Камида икки аудитор малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

  3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР-ИНН) берилганлиги тўғрисида Солиқ органи томонидан берилган маълумотнома;

  4. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банкнинг тўлов ҳужжати.

Ушбу ҳужжатлар бир нусхада тақдим етилади ва булардан бошқа ҳужжатларни талаб етилишига йўл қўйилмайди.
Аудиторлик фаолиятини амалга оширишда аудиторлик ташкилотига нисбатан қуйидаги лицензия талаблари ва шартлари қўйилади:

  • «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

  • штатида камида икки нафар аудитор бўлиши;

  • аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

  • аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

  • аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;

  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;

  • ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;

  • фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

  • қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав капиталига ега бўлиш;

  • фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига ега бўлиш;

  • аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотни лицензияловчи орган талабига кўра тақдим етиш.

Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотлари томонидан лицензия шартномасида назарда тутилган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.


2.3. Аудиторлик касбига қўйиладиган малакавий талаблар


Аудитор малака сертификати жисмоний шахсга, башарти у аудиторлик ташкилоти штатида бўлса ёки у билан аудиторлик ташкилоти фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Малака сертификатига ега бўлган ҳар бир аудитор малака сертификатини олган йилдан кейинги йилдан еътиборан ҳар бир йил мобайнида республика аудиторлар жамоат бирлашмаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган малака ошириш дастурлари бўйича 60 соатдан кам бўлмаган ҳажмда малака ошириш курсларини ўтиши шарт.
Аудитор малака сертификатини олишга даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
1) Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий иқтисодий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга еквивалиент деб тан олинган олий иқтисодий маълумотга ега бўлиш ва охирги ўн йил ичида камида уч йиллик бухгалтерия ҳисоби, аудит, молиявий ёки солиқ назорати соҳасида ёхуд шу соҳаларда дарс бериш амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) ега бўлиш;
ёки Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган иқтисодий бўлмаган олий маълумот ёхуд хорижий давлатларнинг таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга еквивалиент деб тан олинган иқтисодий бўлмаган олий маълумот билан охирги ўн йил ичида камида 5 йил аудитор, бош бухгалтер, тафтишчи ёки солиқ инспектори сифатида иш стажига ега бўлиш, шу жумладан ўриндошлик бўйича;
ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонун ҳужжатларига мувофиқ нострификациялаш (еквивалентлигини қайд етиш) ўтказилганлиги шарти билан) олинган иқтисодиёт фанлари номзоди (доктори) илмий даражага ега бўлиш;
2) республика аудиторлар жамоат бирлашмаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган таълим дастури асосида аудиторларни тайёрлаш марказларида махсус тайёргарликдан ўтилиши Сертификатланган бухгалтер-амалиётчи ёки “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CИПА)” сертификатлаш доирасида профессионал бухгалтерларни халқаро сертификатлаш дастури бўйича “Молиявий ҳисоб” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатнинг мавжуд бўлиши;
"Сертификатланган бухгалтер-амалиётчи" сертификатига ёки "Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CИПА)" сертификатига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий соҳаларда 5 йилдан кам бўлмаган иш стажига ега бўлган даъвогарларга аудиторларни тайёрлаш марказларида махсус тайёргарликдан ўтмасдан малака имтиҳонини топширишга рухсат берилади.
Аудитор малака сертификатини олишга даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисида ариза топширади:
1) тўлдирилган анкета;
2) маълумот тўғрисидаги диплом ёки иқтисодиёт фанлари номзоди (доктори) илмий даражасини олганлик тўғрисидаги дипломнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси;
ёки маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги хорижий ҳужжатнинг еквивалентлигини тан олиш тўғрисидаги ваколатли давлат органи гувоҳномасининг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси (хорижий таълим муассасаларида олинган олий маълумот ёки илмий даража тўғрисидаги дипломга ега бўлинганда);
3) меҳнат дафтарчасидан нотариал тасдиқланган кўчирма (ўриндошлик бўйича меҳнат стажи мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақида меҳнат дафтарчасига қайд қилинган ҳолда);
4) иккита фотосурат (3 х 4);
5) аудиторларни тайёрлаш марказларида махсус таълим олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ушбу ҳужжат, агар ўқиш тугатилган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасигача бир йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади) ва “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CИПА)”, “Сертификатланган қасамёд қилган бухгалтер (АССА)” “Сертификатланган жамоат бухгалтери (СРА)”, профессионал бухгалтернинг миллий сертификати (Сертификатланган профессионал бухгалтер) сертификатлаш доирасида профессионал бухгалтерларни халқаро сертификатлаш дастури бўйича “Молиявий ҳисоб” фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисида ҳужжатнинг ушбу ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси (ушбу ҳужжат, агарда у берилган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасигача беш йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади);
ёки “Сертификатланган халқаро профессионал бухгалтер (CИПА)” сетрификатларнинг ҳужжатни берган муассаса томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ёки нотариал тасдиқланган кўчирма нусхаси (ушбу ҳужжат, агар ўқиш тугатилган санадан бошлаб ҳужжатларни топшириш санасигача беш йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, ҳақиқий ҳисобланади);
6) малака сертификатини бериш учун енг кам ойлик иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида йиғим тўланганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи банк тўлов ҳужжати.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ариза келиб тушган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида малака имтиҳонини топширишга ижозат бериш ёки ижозат беришни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад етиш тўғрисида қарор қабул қилинганда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўша куннинг ўзида рад етиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида даъвогарни ёзма равишда хабордор қилади. Малака имтиҳонини топширишга ижозат бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда малака имтиҳонини топширишга ижозат берилган даъвогарларнинг рўйхатларини имтиҳон комиссиясига топширади. Бунда малака имтиҳони гуруҳларнинг шаклланишига қараб, бироқ ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир марта ўтказилади.
Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом, унинг таркиби ва ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Имтиҳон комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ходимлари ва манфаатдор ташкилотлар билан келишувга биноан профессионал бухгалтер ва аудиторлар, шунингдек зарурият туғилганда солиқ солиш, хўжалик ҳуқуқи соҳасидаги мутахассислар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ваколат берилган вакили имтиҳон комиссиясининг раиси ҳисобланади.
Малака имтиҳонини топширишга ижозат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида у ўтказилгунга қадар 10 кундан кечиктирмай ёзма равишда хабардор қилинади.
Даъвогарлар паспорт ёки шахсни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжатни тақдим етган тақдирда уларга малака имтиҳонини топшириш учун ижозат берилади. Ёнида паспорт ёки шахсни тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва малака имтиҳонини навбатдаги топширишга ижозат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Агар даъвогар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳужжатларни топширган санадан бошлаб олти ой мобайнида малака имтиҳонини топшириш учун келмаган тақдирда топширилган ҳужжатлар даъвогарга қайтарилади.
Даъвогарлар гуруҳи (камида 10 киши ва кўпи билан 20 киши) учун малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:
- тест синови (ёзма шаклда 4 академик соат мобайнида, унинг натижаларига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳон топшириш учун ижозат берилади);
- имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун 3 академик соат берилади).
Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга ижозат берилмайди.
Тестлар, имтиҳон билетлари саволлари ва тўғри жавоб вариантларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги республика аудиторлар жамоат ташкилоти билан биргаликда Аудиторларни ўқитиш дастури асосида ишлаб чиқади.
Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест бланклари ва имтиҳон билетлари ҳақиқий емас деб ҳисобланади.
Тестлар ва имтиҳон билетларининг мазмуни қонунлар ва меъёрий ҳужжатларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.
Тестга дастурнинг барча бўлимларини акс еттирадиган камида 75 савол киритилади.
Тест натижаларини ижодий деб еътироф етиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган тўғри жавоблар миқдори имтиҳон тестларидаги мавжуд саволлар миқдорининг камида 75 фоизини ташкил етиши керак.
Тест натижалари салбий деб еътироф етилган тақдирда даъвогар ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга қўйилмайди, унга тақдим етган ҳужжатлари қайтариб берилади.
Имтиҳон билети тўрт қисмдан иборат, уларнинг ҳар бирида назарий қисм ва қуйидаги фанлар бўйича амалий вазифа мавжуд бўлади:
1-қисм. Молиявий ҳисоб.
2-қисм. Бошқарув ҳисоби, молиявий менежмент ва молиявий таҳлил.
3-қисм. Аудит.
4-қисм. Солиққа тортиш ва тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш.
Имтиҳон билети тўрт қисмининг ҳар бири бўйича жавоблар (шу жумладан масалани ечиш) беш балли тизим бўйича баҳоланади.
Имтиҳон билети бўйича камида 15 балл олган даъвогарлар имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
аудиторнинг аризаси;
аудиторлик текшируви давомида аудитор олинган маълумотларни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз учинчи шахсларга бериши, қонун ҳужжатларида назарда тутилган холлар бундан мустасно;
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда қонун ҳужжатлари талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганлик;
аудиторлик текшируви ўтказишда аниқланган, хўжалик юритувчи субъектнинг бухгалтерия ҳисоби юритиш, шунингдек молиявий ҳисоботни тузиш бўйича белгилаб қўйилган талабларни бузиш фактларининг аудитор томонидан яширганлик;
аудиторлик фаолиятида уч йил давомида иштирок етмаслик;
аудиторнинг малака сертификати бошқа шахсга топширилган бўлиб, мазкур шахс ушбу ҳужжатни аудиторлик фаолиятида иштирок етиш учун ўз номидан фойдаланиш мақсадида ишлатганлик фактининг аниқланганлиги;
суднинг муайян лавозимларни егаллаш ёки молия-хўжалик муносабатлари соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан махрум қилиш тариқасидаги жазони назарда тутувчи хукмининг қонуний кучга кирганлиги;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқациз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори.
Бунда аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш учун асос бўлиб ҳисобланган аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда қонун ҳужжатлари талабларини бир марта қўпол равишда бузиш деб қуйидагилар тан олинади:
аудиторлик фаолиятини амалга ошираётганда мустақилликни таъминламаслик;
ишончли бўлмаган ёки қасддан сохта аудиторлик хулосасини тузганлик;
аудиторлик текширувини ўтказишда олинган махфий ахборотларни аудиторлик текшируви буюртмачисининг рухсатисиз ошкор қилиш, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Аудитор малака сертификатининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан еътиборан тугатилади.
Махсус ваколатли давлат органининг аудитор малака сертификатининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Аудитор малака сертификати қуйидаги холларда бекор қилинади:
махсус ваколатли давлат органининг аудиторга малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний еканлиги аниқланганида;
сертификат сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганида.
Малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудитор малака cептификати берилган санадан еътиборан амал қилади.


2.4. Аудиторлик фаолиятини тартибга солишда жамоат ташкилотлар роли


Маълумки, Ўзбекистонда аудиторлик фаолиятини тартибга солишда амалдаги 2та жамоат ташкилоти, жумладан: Ўзбекистон Аудиторлар Палатаси ва Ўзбекистон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоциацияси муҳим аҳамият касб етади.
Демак, улар фаолияти тўғрисида бироз тўхталиб ўцак.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет