Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет54/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   177
1- (1)

Органогенлар – тирик организмларнинг таркибий қисмини ташкил этувчи олтита химиявий элемент. Уларга углерод ©, водород (H), кислород (O), азот (N), фосфор(P) ва олтингугурт (S) киради. Органонлар жами тирик организмларнинг 97,4%ни ташкил этади. Яна 12 та элемент(Na, K, Ca, Mg, Fe, Si, Al, Cl, Cu, Zn, Co, Mn) 1,6 %ни, қолганлари тирик организмларда кам ўрин эгаллайди. Органик моддалар ҳосил бўлишида биринчи даражали аҳамият касб этувчи модда углероддир.
Тузлар – оддий шароитда ионли тузилишга эга бўлган кристалл моддалар. Электролитик диссоциация назариясига мувофиқ, тузлар эритмада мусбат зарядланган ионлар – катионлар (асосан, металлар) ва манфий зарядланган ионлар – анионларга диссоциаланадиган кимёвий бирикмалардир. Тузлар қуйидаги турларга бўлинади: ўрта (ёки нейтрал) тузлар, нордон (ёки гидро) тузлар, асосли(ёки гидроксо) тузлар, аралаш тузлар, қўш тузлар, комплекс тузлар. Ўрта тузлар кислотадаги водород атомларининг металларга батамом алмашинишидан ҳосил бўлади: масалан, Na2SO4натрий сульфат, K4P2O7 – калий пирофосфат, CH3COONa – натрий ацетат. Нордон тузлар ҳосил бўлганида кислотадаги водород атомлари металлга батамом алмашинмайди: масалан, NaHSO4натрий гидросульфат, Ca(HCO3)2 – кальций гидро корбонат. Асосли тузлар ҳосил бўлганида асоснинг барча гидроксил гуруҳлари металлга тўлиқ алмашинмайди: масалан, ZnOHCl – руҳ гидроксохлорид, [Fe(OH)2]SO4 – темир (II)-гидроксосульфат. Асосли тузлардан ташқари, оксотузлар ҳам маълум. Улар асосли тузларни сувсизлантириш натижасида олинади; масалан, магний гидро-ксохлорид MgOHCl сувсизлантирилса, магний оксохлорид MgOCl2 ҳосил бўлади. Аралаш тузлар – асос гидроксидларнинг бошқа-бошқа кислота қолдиқларига алмашиниши натижасида ҳосил бўладиган маҳсулотлар, масалан, Са(ОН)2 даги ОН- гуруҳларининг бирини хлор иони Cl- га, иккинчисини ClO- га алмаштирилса, аралаш туз Ca(Ocl)Cl келиб чиқади. Қўш тузлар бирор кислотадаги водород атомларининг турли металларга алмашиниш маҳсулотлари; масалан, KnaCO3, Kal(SO4)2. Буларни
Na2CO3×K2CO3, K2SO4×Al2(SO4)3 шаклида ҳам ёзиш мумкин. Aгар бирор қўш туз таркибидаги металлардан бири анион таркибига кирса, бундай қўш тузни комплекс туз деб қараш керак; масалан, агар KCl×MgCl2 таркибидаги магний метали анион таркибига кирса, K[MgCl3] шаклли комплекс тузлар, 3NaF×AlF3 таркибидаги алюминий метали анион таркибига ўтса, Na3[AlF6] шаклли комплекс туз келиб чиқади. Умуман қўш тузлар билан комплекс тузлар орасида аниқ чегара йўқ; қўш тузлар ацидокомплекслар жумласига киритилади.
Авогадро қонуни – тенг ҳажмли идеал газларда бир хил босим ва бир хил температурада заррачалар (атомлар, молекулалар) сони бир хил бўлади. Бу қонунга кўра нореал шароитда (1,01⋅105 Па, 0°С) истаган идеал газнинг грамм-молекуласи бир хил (22,41383 ± 0,00070) 10-3 м3 ҳажмни эгаллайди. Бу қонунни 1811 йилда итальян физиги ва химиги Амедо Авогадро (1776 – 1856) кашф этган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет