Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет60/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   177
1- (1)

Биоценоз (био...ва юн. koinos– умумий) – шарт-шароити бир хилдаги муҳитга мослашиб олган ва битта жойнинг ўзида бирга яшайдиган барча организмлар.
Биотип (био...ва юн.typos –намуна) – маҳаллий популяция таркибига мансуб ўсимлик турининг ташқи кўриниши билан фарқланмайдиган, лекин биологик ва физиологик хусусиятлари бошқача ва ўзгармас бўлган гуруҳи.
Биотоп (био...ва юн.topos – жой) – Ер сиртининг муҳит шароитлари бир хил ва муайян биоценоз билан банд бўлган қисми; турларнинг макони.
Симбиоз (юн. symbiōsis – биргаликдаги ҳаёт) – турли турга мансуб икки организмнинг биргаликда яшаш шакли. Бунга антогонистик симбиоз шакли паразитизм ҳам киради. Баъзан бир бирига душман жониворларнинг бир-бирини ҳимоя қилиб яшашини ҳам кузатиш мумкин.
Ўсимликлар (plantae, vegetabilia) – тирик организмлар дунёси; фотосинтез қилиш хусусиятига эга бўлган автотроф организмлар; ҳужайра пўсти, одатда қалин целлюлозадан, захира озиқ моддаси крахмалдан иборат. Айрим ўсимликлар (сапрофитлар, паразитлар) учун хос бўлган гетротроф озиқланиш иккиламчи ҳисобланади. Ўсимликка хос бошқа хусусиятлар (ўзига хос ривожланиш цикли, органларнинг шаклланиш йўли, ёпишиб яшаш ва б.) ҳамма ўсимликларга тегишли эмас. Лекин бу белгиларнинг мажмуи ўсимликларни бошқа тирик организмлардан осон фарқ қилишга имкон беради. Фақат тузилишининг қуйи, айниқса, бир ҳужайралилар даражасида ўсимликлар билан бошқа организмлар ўртасидаги фарқ унча аниқ сезилмайди; шу сабабли эвгленасимон сув ўтларни зоологлар бир ҳужайрали ҳайвонларга киритишади. Бир ҳужайрали ўсимликларнинг бошқа бир ҳужайрали организмлардан асосий фарқи – хлоропластлар бўлишидир. 20 –асрнинг ўрталаригача барча ўсимликлар тубан (бактериялар, сув ўтлар, замбуруғлар, лишайниклар) ва юксак ўсимликлар (йўсинлар, псилофитлар, плаунлар, қирқбўғимлар, қирққулоқлар, очиқ уруғлилар, гулли ўсимликлар)га ажратиб келинган. Ҳозир бактериялар ва замбуруғлар алоҳида дунёга ажратилади. Ўсимликлар дунёси 3 кичик дунё: қизил сув ўтлар ва юксак ўсимликларга бўлинади. Бу кичик дунёлар 350 000 турдан иборат барча ўсимликларни ўз ичига олади. Ўсимликларни ўрганувчи фан ботаника дейилади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет