Тўраев Бахтиёр Омонович онтология, гносеология, логика ва фан фалсафаси муаммолари танланган асарлар



бет71/177
Дата15.02.2024
өлшемі1.82 Mb.
#492067
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   177
1- (1)

Ички секреция безлари марказий ва периферик турларга бўлинади. Марказий безларга гипофиз (ички секрециянинг етакчи бези), эпифиз ва гипоталамус (оралиқ миянинг таркибида) киради. Периферик безларгипофизга боғлиқ бўлган ва гипофизга боғлиқ бўлмаган без турларига ажралади. Қалқонсимон без, буйрак усти қобиқ моддаси, жинсий безлар гипофизга боғлиқ безлар ҳисобланади. Парақалқонсимон безлар, ошқозон ости безлари, тимус (айрисимон без) ва буйрак усти мия моддалари гипофизга боғлиқ бўлмаган без турларига киради. Гипофиз етакчи ички секреция бези бўлиб, у миянинг асосида жойлашган ва уч бўлакдан ташкил топгандир. Олдинги бўлак (аденогипофиз), оралиқ бўлаги ва орқа бўлаги (нейрогипофиз). Гипофиз гипоталимус билан ягона гипоталамо-гипофизар системасини ташкил этади.
Қалқонсимон без – умуртқали ҳайвонлар ва одамдаги ички секреция бези. Бўйиннинг кекирдак қисми тоғайларида жойлашган. Бу без организмнинг ўсиши ва ривожланишини тартибга солувчи тироксин, трииодтиронин, (сут эмизувчи ҳайвонлар ва одамда) тиреокальцитонин моддаларини ишлаб чиқаради.
Нерв системаси – организмнинг ташқи муҳит билан алоқадорлигини таъминлайди ва барча органлар ва системаларнинг фаолиятини бошқаради. У марказий ва периферк, ҳамда соматик ва вегетатив нерв системаларига бўлинади.
Марказий нерв системаси ҳайвонлар ва инсон нерв системасининг нерв толалари – нейронлардан ташкил топган асосий қисми бўлиб, у орқа мия ва бош миядан ташкил топгандир. У ҳайвонлар ва инсоннинг структуравий-функционал элементи нейрондир.
Соматик нерв системаси (юнон. soma – гавда) ҳайвонлар ва инсоннинг сезиш ва ҳаракатланиш функцияларини бошқарувчи афферент (сезувчи) ва эфферент (ҳаракатлантирувчи) нерв толалари.
Орқа мия умуртқа поғонасининг ичидаги каналда жойлашган бўлиб, унинг узунлиги 41-45см. У юқорида чўзинчоқ мияга қўшилиб кетади ва пастда ингичкалашиб, мия конуси билан тугайди. Орқа миядан 31 жуфт орқа мия нерв толалари икки ёққа тарқалиб кетади. У қуйидаги функцияларга эга: 1) Рефлекторлик функцияси. Ҳаракатланиш ва сезиш рефлексларини бошқаради. Ҳаракатланиш рефлекслари – чўзилиш, эгилиш, тортилиш, мускулларни тутиш рефлекслари. Вегетатив рефлексларга дефекация (ахлат чиқариш), сийиш, томирларга оид рефлекслар киради. 2) Ўтказувчанлик функцияси – бош мия билан боғланиш.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   177




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет