Мева ва уруғлар пишиб етилган даврда йиғилади. Мевалар одатда эрталаб ѐки кечқурун йиғиб олинади, кун исиганда йиғилса, қуруқ меваларнинг уруғи сочилиб кетиши мумкин.
Мевалар турига қараб тайѐрланади. Баъзилар кўл билан битта-битта узиб олинади, бошқалари эса таѐқ билан қоқилади.
Уруғлар ҳам турли усуллар билан тайѐрланади. Баъзи уруғлар махсус асбоб билан мевадан ажратиб олинади (бодом уруғи ва бошқалар). Майда мева ва уруғлар эса уруғлар етилганидан сўнг ѐки етилиши олдида ўсимликни ўриб қуритиб, сўнгра хирмонда янчиб тозаланади (фенхель, арпабодиѐн ва кашнич мевалари, хантал уруғи ва бошқалар).
Достарыңызбен бөлісу: |