ГОСТ 19317-73 бўйича матодан тикилган қоплар ёки ГОСТ 18225-72 бўйича зиғир-жут-каноп толаларидан тўқилган қоплар. Бу қоплар бир ѐки икки қават ҳолида ишлатилиши мумкин. Қопларнинг оғзи қўл (ГОСТ 17308-85 га биноан каноп ип билан) ѐки машина (ГОСТ 14061-85 га биноан зиғир толасидан қилинган ип билан) ѐрдамида тикилади. Қопга солинган маҳсулот оғирлиги 40 кг дан ошмаслиги керак.
ГОСТ 2226-75 бўйича кўп қаватли қоғоз қоплар ва ГОСТ 24370-80 бўйича икки ёки бир қаватли қоғозли халталар. Маҳсулот билан тўлдирилган қоғоз қоплар, халталар оғзи юқорида кўрсатилган иплар билан қўл ѐки машина ѐрдамида тикилади.
Бир ѐки икки қават халталар тайѐрлаш учун махсус қоғозлар (ГОСТ 2229-81 Е ва ГОСТ 1760-81 га биноан) ишлатилади. Қоғоз қопга 15 кг, қоғоз халтага 5 кг дан ортиқ маҳсулот солинмаслиги керак.
Достарыңызбен бөлісу: |