4 – Машқ Металлни сандон – тахта устида кесиш
4.1 Металл тасмани кесиш
|
Гира, иш столи, зубило болға, сандоқ тахта
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Кесиш жойлари (чизиқлар) икки томонда бўр билан белгиланади. Металл тасма сандоқ-тахтага қўйилади, зубило чизиққа тўғри ўрнатилади ва тасма дастлаб бир томондан тахминан ярим қалинликда чала кесилади (қалинлигига қараб тасма тирсак ёки елка зарб қўлланиб кесилади).
|
4.2 Металл листни кесиш
|
Гира, иш столи, зубило болға, сандоқ тахта чизғич
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Биринчи ўтишда зубило режалаш чизиғига ўрнатилиб, листчала (тирсак зарби билан) кесилади. Кейинги ўтишлар ҳам зубилони ясалган из бўйлаб суриш орқали бажарилади (қалинлигига қараб лист елка ёки тирсак зарб бериб кесилади). Кесиш енгил зарб билан тугалланади.
|
4.3 Металл листдан заготовка кесиб олиш
|
Гира, иш столи, зубило болға, сандоқ тахта, чизғич
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Аввал металл листи чала кесилиб, сўнг заготовка тўла кесиб олинади. Кесишда заготовка режаланган шаклининг хар томонида 1,5—2 мм масофа қолдирилади.
|
5 – Машқ Кесиш асбобларини чархлаш ва тиғ қировини тўкиш
|
5.1 Зубило (крейцмейсель) ни чархлаш ва қировини тўкиш.
|
Електир чархи зубило крейсмейсел
|
Металл прут (10mm L=100mm)
|
|
Ихота экрани очилиб, станок ишга туширилади. Зубило (крейсмсйсель) иккала қўл билан ушланади ва чап қўл билан тагликка таяниб, доира чеккасига 30—40° бурчак холатида жойлаштирилади. Зубило (крейсмейсель) доира чеккаси бўйлаб чапга ва ўнгга сурилади, тиғи (чархлаш учун) сувга ботирилиб, ҳар икки томони бир текис чархланади. Чархлаш бурчаги ишлов бериладиган материалга қараб танланади.Бу бурчак андозада текширилади.Тиғ қирови қайроқда тўкилади.
|