Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Унумдорликни бошқаришда мажмуа йўл



Pdf көрінісі
бет145/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148
Menejment (G\'.Qosimov)

22.3. Унумдорликни бошқаришда мажмуа йўл
Унумдорликни ошириш учун маҳсулот чиқариш- 
ни ўзгартирмай туриб ёки кўпайтирилган ҳолатини 
сақлаган ҳолда ресурсларнинг тизимига киритила- 
диган энг муҳимини истеъмолда камайтириш усули­
ни топиш етарли. Биргина ишлаб чиқариш ҳажмини 
кўпайтириш унумдорликни таъминламайди ва бунда 
сифат муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун унум­
дорликни бошқаришда мажмуа йўлнинг асосий тар- 
кибий унсурларига қуйидагилар киради: унумдорлик-
300
www.ziyouz.com kutubxonasi


ка тизимли қараш; унумдорликка сифатнинг таъсир 
кўрсатиши; унумдорлик билан маҳсулот баҳоси ва 
сифатининг боғлиқликлари; «кириш-чиқиш» даври; 
унумдорлик ва ташкилотларнинг ўзаро боғлиқлик- 
лари; унумдорлик ва ташқи муҳит; унумдорлик ва 
ички муҳит.
Унумдорлик пировард маҳсулотга ресурслар ти- 
зимидан келувчиларни қайта ишлашигина эмас, бал­
ки кўпгина ташқаридан таъсир қилувчи жараёндир. 
Қайта ишлов жараёни билан бирга кирувчи микдор- 
лар, чиқувчи миқдорлар ҳамда уларга таъсир қилув- 
чи ташқи муҳитнинг барча омилларини қараш зарур, 
яъни унумдорликка тизимли қараш лозим. Қуйида 
тизим йўл нуқтаи назаридан қаралганда унумдорлик- 
нинг кўриниши келтирилган (42-чизма).
Р е с у р с л а р
Н а т и ж а л а р (мусбат)
Материаллар —►Алоқа
-►Сифатли маҳсулотлар ва хизматлар
Меҳнат 
—► Ечим қабул -►Фойда ва харажатларни бошқариш
қилиш
-►Иш билан бандлик
Сармоя 
—►Раҳбарлик
—►Ижтимоий наф
Энергия 
—►Режалашти­ —►Натижалар (манфий)
риш
—►Нуқсонлар
Ахборот 
—►Ташкил
этиш
Мойиллик
—►Молиявий йўқотишлар
Назорат
—►Ишсизлик
w Ижтимоий оқибатлар
42-чизма. Қайта ишлаш ж араёни
Чизмадан кўриниб турибдики, унумдорликка жуда 
кўп омиллар таъсир қилади.
Унумдорлик мезони бўйича ташкилотни бошқа- 
риш юқорида айтилган самарали бошқаришнинг ўзи, 
фақат бошқа контекстда (самарадорликнинг бир ўлча- 
ми кўринишида). Юқори унумдорликни бир текис 
таъминлаб туриш бошқариш тизимининг барча ва- 
зифаларига ва барча боғловчи жараёнлар — алоқа йўли
301
www.ziyouz.com kutubxonasi


(коммуникация), ечимлар қабул қилиш ва раҳнамо- 
ликни таьминлаш кабиларга тааллуқли. Унумдорлик 
мезонига қуйидагилар киради: режалаштириш ва 
унумдорлик мақсади м асалалари, унумдорликка 
мўлжал қилиш, унумдорлик мезони бўйича истиқ- 
болга режалаштириш, унумдорликни мажмуа режа­
лаштириш; ташкил этиш ва унумдорлик (техноло­
гия, ишлар ва ташкилот тузилишини лойиҳалашти- 
риш , ж авобгарли к)ка м ой и лли к ва унум дорлик 
(меҳнат фаолиятининг сифати, меҳнатга ҳақ тўлаш 
ва вазифа бўйича силжиш, одам омили — инсонпар- 
варлик, унумдорликни назорат қилиш, сифат назо­
рати).
Унумдорлик ишининг таъминланишида ахборот 
алмашиш, ечим қабул қилиш ва ташкилотда раҳбар- 
лик қилиш сирларини (боғлиқликларини) ўрганиш 
муҳим.
Бутун корхона унумдорлигини ошириш учун ҳар 
бир босқич раҳбари ўзининг кундалик ишида риоя 
қилиши зарур бўлган чора-тадбирлар қуйидагилар: 
алоқаларни ташкил этиш (ахборот жамияти, алоқа 
техникаси, ташқи муҳит билан алоқа, одамлар би­
лан алоқа); ечим қабул қилиш (ахборот технология- 
сидан фойдаланиб, сифатли маълумот йиғиш); раҳ- 
намоларни жалб этиш; ташкилотнинг барча босқич- 
ларила (юқори раҳбариятла, ўрта бўғин раҳбарларида, 
қуйи бўғин раҳбарларида) унумдорликни ошириш.
Ишчи жойларда ошиб бораётган рақобат, хизмат 
вазифаси бўйича силжиш, янги билимларни эгал- 
лаш, янги малакаларнинг пайдо бўлиши, ишбилар- 
монларнинг ортиб бориши, йирик корхоналарда янги 
тафаккур ва ғояларнинг пайдо бўлиши ва шу каби- 
лар менежмент, менежер, маркетинг ва бошқа иқти- 
содий-муҳандислар олдига мураккаб масалаларни 
қўймоқда.
Фан-техника тараққиётини бошқаришдаги ютуқ- 
лар, бошқарув меҳнатининг самарадорлиги, бошқа- 
рув меҳнати унумдорлиги, бошқарувнинг чизмали
302
www.ziyouz.com kutubxonasi


усуллари каби соқаларда эришилган илғор тажриба- 
лар ва илмий тавсиялардан фойдаланиш мутахассис 
учун кундалик бўлиб қолмоқца. Улардан оқилона фой­
даланиш корхона самарадорлигини оширишга кафо- 
лат бўлмоқда.
Корхоналарда бирор м ақсадни кўзлаб таъсир 
кўрсатиш фан-техника тараққиётини бошқариш ор- 
қали эришилмокда. Ушбу йўналиш фан ва техникани 
тез суръатлар билан ривожлантиради, уларнинг ютуқ- 
ларидан ишлаб чиқаришда (хизмат кўрсатишда) ҳар 
томонлама фойдаланишни рағбатлантиради. Фан-тех- 
ника тараққиётини бошқариш давлат тизимида етакчи 
ўринни эгаллайди. Фан-техника тараққиётини бош- 
қариш ижтимоий ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳа- 
ларини ҳамда фан-техника тараққиёти ютуқларини 
асосли равишда татбиқ этишдан улардан фойдала- 
нишгача бўлган «фан-техника—ишлаб чиқариш -ис- 
теъмол» даврининг ҳамма босқичларини қамраб олади. 
У фан ва техникани ривожлантириш учун мўлжал- 
ланган бош (узоқ муддатга мўлжалланган) ва жорий 
харажатларни белгилашни ўз ичига олади, уларнинг 
иқтисодий ва ижтимоий жиҳатлари ўртасидаги ало- 
қани таъминлайди, шунингдек фан-техника тарақ- 
қиётини амалга ошириш вақтида тармоқлараро му­
носабатларни йўлга қўяди.
Бошқаришнинг автоматик тизимининг самарадор­
лигини баҳолашга ҳожат йўқ деб ўйлаймиз. Чунки 
автоматик тизимдан ҳозирги кунда ҳар тармокда, 
соқада, доирада, корхоналарда, жараёнларда унум- 
ли самара олаётган объектлар жуда кўп. Ишлаб чиқа- 
риш дастурларини оптималлаштириш ҳисобига чи- 
қимларининг кўпайиши, ишлаб турган қувватлардан 
хом ашё, материаллар, ёқилғидан оқилона фойдала­
ниш, ишлаб чиқариш (иш, хизмат кўрсатиш)нинг 
бир меъёрда ишлашини таъминлаш, жиҳозларнинг 
тўхтаб туришини қисқартириш, иш вақтининг зое 
кетишини камайтириш туфайли меҳнат унумдорли- 
гининг ўсиши бош қариш нинг автоматик тизими)
303
www.ziyouz.com kutubxonasi


(БАТ) ни жорий этишдан олинадиган йиллик те- 
жамнинг асосий манбалари ҳисобланади. Чиқарила- 
ётган маҳсулот (иш, хизмат кўрсатиш) сифатининг 
оширилиши, моддий ресурслар захираси ва тугал- 
ланмаган ишлаб чиқариш ҳажмлари оптимал дара- 
жасининг белгиланиши, ишлаб чиқаришдан ташқа- 
ри харажатларнинг камайиши ва бошқалар ҳам шунга 
киради. БАТ самарадорлиги ишлаб чиқариш (иш, 
хизмат кўрсатиш) самарадорлигини оширишдан ибо- 
ратдир. БАТ ни жорий этишнинг ижтимоий самара- 
си ходимларнинг маданий даражасининг ошишида 
юксак малакали мутахассисларнинг эскирган опера- 
лиялардан бўшаб, бош қарувчининг мураккаброқ 
ижодий вазифаларини ҳал этишга ўтишида намоён 
бўлади. БАТ яратиш гарчи катта сармоя солиш ва 
жорий харажатларни талаб этсада самаралидир. Ха­
ражатлар ўрнини қоплашнинг муддати асосан 2 йил­
дан 4 йилгача боради.
Бошқарув меҳнатининг самарадорлиги ва унум- 
дорлиги нима? Нима билан фарқ қилади? Биринчи- 
си — бошқарув мақсадларини амалга ошириш юза- 
сидан бошқарув фаолияти натижаларини тавсифлай- 
диган ижтимоий-иқтисодий тасниф. Иккинчиси — 
бошқариш аппарати меҳнат бирлигига сарф даража­
сининг тавсифи. Меҳнат унумдорлигининг иқтисо- 
дий самарадорлигини аниқлайдиган классик усули
— меҳна! ИҚ
1
ИСОДИЙ натижаларининг меҳнат хара- 
жатларига нисбатидир. Меҳнат самарадорлигини ба- 
ҳолашда иқтисодий самарадан ташқари фаолиятнинг 
сифат жиҳати ва иқтисодий самаранинг кўпайишида 
(миқдор жиҳатдан) намоён бўладиган ижтимоий са- 
марани (меҳнат шароитларининг яхшиланиши, жа­
моа меҳнат фаоллигининг ошиши ва бошқалар) ҳам 
ҳисобга олинади. Бошқаришдаги меҳнат натижала­
рининг бевосита баҳоси чегараланган (фақат техник 
ижрочилар меҳнати учун қўлланилади) билвосита 
баҳолаш бошқарув аппарати ва бошқарув объекта 
фаолиятининг якуний кўрсаткичларига ходимлар 
қўшган ҳиссага асосланади. Меҳнатни баҳолаш жами
304
www.ziyouz.com kutubxonasi


харажатлар бўйича аниқланади. Бошқарув меҳнати- 
нинг самарадорлигини аниқлаш бошқарув ходимла- 
рининг турли йўналишлари: объектлар бўйича (ва- 
зирликлар, корхоналар, режалаш органлари, хўжа- 
лик ходимлари ва бошқалар), технологик жиҳатдан 
(раҳбар, мутахассис ва техник ижрочилар) олдин- 
дан тоифалаш билан боғлиқцир. Бошқарув меҳнати 
самарадорлиги бошқарув самарадорлигининг тарки- 
бий қисми бўлиб, уни аниқлаш ишлаб чиқариш са­
марадорлиги ички имкониятларини топишга ёрдам 
беради.
Бошқарув меҳнатининг маҳсулоти — бошқариш 
ечимларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уни амал­
га ошириш билан боғлиқ ишлар. Ш унинг учун бош- 
қарма ходимлари меҳнати маҳсулдорлигининг миқ- 
дорий ифодаси ҳар бир вазифа юзасидан бажарила- 
диган ишларнинг батафсил технологиясини ишлаб 
чиқиш, иш вақтининг объектив ва зарурий сарфи- 
ни, бошқариш меҳнатининг техник жиҳозланганли- 
ги даражаси ва шу кабиларни белгилаш билан (ма- 
шинкада ёзиш, иш юритувчи, ҳисоблаб чиқарила- 
диган) иш лардагина бундай ш ароитлар мавжуд. 
Ш унинг учун таснифдаги хизматчилар (техник иж- 
рочилар)нинг унумли меҳнати тўғри микдорий усул 
билан ўлчаниши мумкин. Иш фаолиятида ижодий ун- 
сурлар бўлган мутахассислар ва раҳбарларнинг унумли 
меҳнати бевосита йўл билан ўлчанади. Бошқариш 
ечимлари ишлаб чиқаришнинг пировард натижала- 
рига эришишга қаратилганлиги сабабли унда бошқа- 
рув меҳнат унумдорлигининг самарадорлиги ифода­
ланади.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, моддий бойлик, 
меҳнат ҳамда молия неъматларини максимал тежаш- 
да, асоссиз харажатларга қарши кураш иш муҳим 
аҳамиятга эга. Моддий, иқгисодий, ижтимоий масъ- 
улиятлар ҳисларини кучайтириш, меҳнат ҳамда иж- 
рочилик интизомини мустаҳкамлаш, барча таш ки­
лотлар масалаларини ўз вақтида ечиб бериш талаб 
этилади. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолия-
2 0 -7 7
305
www.ziyouz.com kutubxonasi


тига дойр кўрсаткичларни яхшилаш, раҳбарлар, ме­
нежерлар, мутахассислар, шунингдек бошқа ходим- 
ларнинг малакасини тинмай ошириб бориш йўли 
билан кам меҳнат ва кам маблағ сарфлаб, кўп ва си­
фатли маҳсулот (иш, хизмат кўрсатиш) ишлаб чиқа- 
риш лозим.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет