Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


Стратегик ўзгаришларни ўтказиш муаммолари



Pdf көрінісі
бет41/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

6.3.3. Стратегик ўзгаришларни ўтказиш муаммолари
Стратегияни бажариш билан зарур ўзгаришлар 
ўтказиш кўзда тутилади, бусиз энг яхши ишлаб чи- 
қилган стратегия ҳам муваффақиятсиз тугаши мум­
кин. Шунинг учун тўлиқ ишонч билан айтиш мум- 
кинки, стратегик ўзгаришлар — бу стратегиянинг 
бажарилишига калитдир.
Ташкилотда стратегик ўзгаришни ўтказиш жуда 
мураккаб масалалардан. Бу масалаларни ечишдаги 
қийинчилик шундаки, биринчи навбатда, ҳар қан- 
дай ўзгариш қаршиликка учрайди. Шу боис ўзгариш- 
ни ўтказишда, энг ками билан, қуйидагиларни ен- 
гиб ўтиш лозим:
— режалаштирилаётган ўзгариш қандай қаршилик- 
ка учрашини очиш, таҳлилдан ўтказиш ва олдиндан 
айта олиш;
— бу қаршиликни имкон қадар камайтириш (му- 
айяннини);
— янги ҳолат (вазият)ни белгилаш.
Қаршилик кўрсатувчилар, ўзгаришнинг эгалари
ҳам бу одамлар. Аслида одамлар ўзгариш лардан 
қўрқмайдилар, улар ўзгарган бўлишларидан қўрқа- 
дилар. Ташкилотдаги ўзгаришлар уларнинг ишлари- 
га, ташкилотдаги уларнинг ҳолатларига таъсир этади. 
Шу боис улар ўзгаришларга халақит берадилар.
83
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўзгаришларни муваффақиятли ўтказиш раҳбари- 
ят уни қандай амалга оширишига боғлиқ. Менежер­
лар ўзгаришларни ўтказаётганда юқори ишонч билан 
тушунтиришлари керак.
6.3.4. Стратегиянинг бажарилиши учун салоҳиятни 
жалб этиш
Стратегик ўзгаришлар ва ташкилотга лозим бўлган 
иқлимни яратиш билан бир қаторда ташкилот раҳ- 
барлари учун муҳим масалалардан бири стратегияни 
бажариш босқичида ташкилот ресурсларини шакл­
лантириш ва ишга солиш ҳамда инсон салоҳиятини 
стратегиянинг рўёбга чиқишига йўналтиришдир.
Бу борадаги стратегиянинг инсон салоҳиятидан 
фойдаланиши учун икки нарсага эътибор бериш ло­
зим. Биринчидан, стратегияни амалга оширишнинг 
муҳим шарти фирма аъзоларининг ташкилот олиб бо- 
раётган ишга, яьни хусусан олганда ташкилот стра­
тегияни амалга ошираётган ишига берилганлик, со- 
диқликларидир. Берилганлик, тарафдорлик, муҳлис- 
лик, содиқлик хисларини ўстириш ва ривожлантириш 
ўта мураккаб. Стратегияни бажариш босқичида раҳ- 
барият барча мумкин бўлган чора-тадбирни қўллаши 
лозим ва оқибатда ташкилот аъзоларида ташкилот 
стратегияси ўзининг шахсий ишига ва доимий хис 
қилишига айлансин. Иккинчидан, стратегияни му- 
ваффақиятли амалга ошириш кўп жиҳатдан ташки­
лотнинг ҳар бир аъзоси ўз ишчи жойида юқори на­
тижаларга эришишга интилишига боғлиқ. Одамлар- 
нинг яхши ишлашни билишлари ва яхши ишлашга 
интилишлари рақбариятнинг диққат марказида бўли- 
ши керак, хусусан стратегияни бажариш босқичида 
алоҳида эътибор предмети бўлмоғи лозим.
Ресурс (неъмат)ларни жалб қилиш жараёни амал­


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет