Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет55/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

ваколатли бошқаришда. Бунда бошқаришнинг ҳамма 
вазифалари бўлинма менежерига топширилган барча 
қуйи раҳбарлар ва ишлаб чиқариш бўғинлари унга 
бўйсунади. Раҳбарликнинг ягона вертикал чизиғи ва 
бўйсунувчиларга таъсир кўрсатишнинг тўғридан-тўғри 
йўли очилади. Бу ҳол бир-бирига зид ва чалкаш топ- 
шириқлар бўлиши ҳолларини камайтиради, якка бош-
116
www.ziyouz.com kutubxonasi


чиликни ва шахсий жавобгарликни мустаҳкамлайди. 
Бу тоифа тузилишнинг афзаллиги унинг оддийлиги, 
пухталиги ва тежамлилигидадир. Шундай бўлсада, 
унинг катта камчилиги бор: агар раҳбар муайян ва- 
зифаларни бажаришда ихтисослаштирилган бўлим- 
ларнинг ёрдамисиз иш курса, у универсал мутахас- 
сис бўлолмайди ва ишлаб чиқариш (хизмат кўрса- 
тиш) ф аолиятининг ҳамма томонларини қамраб 
ололмайди.
Ишлаб чиқаришнинг тобора мураккаблашиб, кўла- 
мининг кенгайиб бориши бошқариш вазифаларини 
дифференциялаштириш (табақалаштириш)ни талаб 
қилади, бошқаришнинг чизиқли-штаб тузилмаси таш­
кил этилади. Чизиқ раҳбарлари ишлаб чиқариш-хўжа- 
лик фаолиятининг ҳамма томонларини қамрай ол- 
маганликлари сабабли бошқарув органлари тузила­
ди, ишлаб чиқаришнинг боришини режалаштириш
ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун, ишнинг аҳво- 
лини ўрганиш ва тегишли ечимлар қабул қилиш учун 
мутахассислар жалб қилинади. Лекин бу мутахассис­
лар ечим қабул кдлиш ва ишлаб чиқариш натижала­
ри учун тўғридан-тўғри жавобгар эмаслар.
Чизиқли-штаб тузилмаси режалаштириш, ҳисоб- 
га олиш, назорат қилиш масалаларини янада мала- 
калироқ ҳал қилиш имконини беради, лекин ечим 
қабул қилиш пайтида чизиқ раҳбарларининг ишини 
бажариш хавфини туғдиради.
Функционал тузилмада раҳбарлар фаолиятнинг 
муайян бир соҳасига ихтисослашадилар ва тегишли 
функцияни амалга ошириш учун жавоб берадилар.
Функционал бўлимлар бошлиқларининг қар бири 
ўз компетенциясига тааллуқли масалалар бўйича иш­
лаб чиқариш бўлинмаларига бевосита буйруқ беради. 
Бу тузилманинг асосий афзаллиги шундаки, бунда 
мутахассислар ишлаб чиқаришга бевосита таъсир 
кўрсата оладилар, бош қарувни ихтисослаштириш 
даражаси юксак бўлади ҳамда қабул қилинадиган 
ечимлар яхшилаб ишлаб чиқилади ва асосланади. 
Функционал тузилма кўрсатмалар бериладиган кўп-
117
www.ziyouz.com kutubxonasi


дан-кўп бўлимлар, чизик^ар ёки каналлар бўлиши- 
ни тақозо этади. Бу эса унинг асосий камчилигидир.
Чизиқли, чизиқли-штаб ва функционал тузилма 
унсурларини уйғунлаштирилган бошқарув тузилма­
си амалда кенг қўлланилади.
Ҳозирги вақтда чизиқли ва функционал тизим- 
ларнинг ҳамма ижобий жиҳатларининг синтези бўлган 
чизиқли-функционал бошқарув тузилмаси энг кенг 
тарқалган.
«Маҳсулот бўйича» (ёки қолипли тузилма) бўйи- 
ча бошқариш тузилмаси анча мураккаб бўлиб, у иш ­
лаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштириш ти­
зими (АСУП) ш ароитидаги анъанавий чизиқли- 
функционал тизимнинг ривожланган шаклидир. Бу 
тузилма корхонада горизонтал алоқаларни йўлга 
қўйиши ва уларни ахборот технологиялари ёрдамида 
мураккаб буюртмаларни бажарувчи турли хил кор­
хоналар фаолияти билан боғлаши, техника соҳасида 
юқори малакали хизмат кўрсатишни ва экспертиза- 
ни таъминлаши лозим.
Юқорида қайд қилинган корхонани бошқариш- 
нинг асосий ташкилий тузилмалари ўқувчи тасавву- 
рига қулайлик мақсадида уларнинг схематик ифода- 
лари келтирилган (18-чизма).
Корхона қанча бўлим, бўлинма, бюрога бўлинма- 
син (департаментализациялаш), унинг марказий бўғи- 
ни корхона менежменти ёки раҳбаридир. Раҳбар таш­
килот фаолиятининг асосий, энг муҳим масалалари- 
ни ҳал қилаётганда бошқарув ва ишлаб чиқариш 
бўлинмаларининг бошқариш ҳамда уларга раҳбарлик 
қилишнинг айрим вазифалари бўйича ўз ўринбосар- 
ларига вазифалар тақсимлайди ва уларга тегишли 
ҳуқуқлар беради.
Автотранспорт корхоналарида қуйидаги бошқар- 
малар ёки ўринбосарлар бўлгани мақсадга мувофиқ: 
шахсни бошқариш бошқармаси; иқтисодий бошқар- 
ма; техник воситаларни бошқариш бошқармаси.
Шахсни бошқариш бошқармаси ходимлар бўли- 
ми, юридик ва сертификациялаш бўлими, меҳнатни
118
www.ziyouz.com kutubxonasi


ч и з и қ л и
ч и з и қ л и - ш т а б л и
ф у н к ц и о н а л
А_
Т
¥"
Бош директор
V
ф ункционал 
бўлимларнинг
раҳбарлари 
Д астурли-мақсадли
Қолипли тузилиш
18-чизма. Корхоналарни бош қариш нинг асосий таш килий 
тузилмалари
муҳофаза қилиш, техника ва ҳаракат хавфсизлиги, 
меҳнат бўлимй ва иш \ақи , социолог ва психолог, 
маъмурий-хўжалик қисми, кичик хизмат кўрсатиш 
ходимлари, касаба ва ёшлар уюшмалари, касбий тай- 
ёрлов ва шу кабилар ёрдамида фаолият кўрсатади.
Иқтисодий бошқарма маркетинг бўлими, бухгал­
терия, автоколонналар, тижорат бўлими, режа бўли- 
ми, таш қи иқтисодий алоқа, меҳнат, ходимлар, 
қурилиш, таъминотлар бўйича иқгисод, аудит, стан- 
дартлаш, сифатни бошқариш ва ш.к.лардан иборат 
бўлади.
Техник воситаларни бошқариш бошқармаси бар­
ча ишлаб чиқариш воситалари, ишлаб чиқариш-тех- 
ник бўлими, автомобилларни таъмирлаш устахона- 
си, бош механик бўлими, техник маълумот бўлими, 
техник назорат бўлими, ишлаб чиқариш қисмлари, 
ишлаб чиқаришни марказий бошқариш ва ш.к.ларга 
раҳбарлик қилади.
119
www.ziyouz.com kutubxonasi


7.4.3. Ваколатларни тақсимлашни самарали 
ташкил этиш
Ташкилот ўз мақсадларига эришиши ва тараққий 
этишини истаган раҳбар ваколатларни автоматик ра- 
вишда тақсимлайвермайди. Бу босқич ҳам бошқариш 
жараёни ва бошқа қолган жараёнлар каби самарали 
бажарилиши керак. Чунки бошқариш вазифалари ўза- 
ро боғлиқ, масалалар ва ваколатларни самарасиз тақ- 
симлаб бериш кейинги ҳар бир вазифа учун муаммо 
яратади. Ваколатни самарали тақсимлашга таъсир 
этувчи барча омилларни тушунмоқ учун тузилма ва 
унинг бошқа ўзгарувчиларга муносабатини кўра би­
лиш лозим.
Ташкилий туз ил мани ишланма ҳаракатининг кет- 
ма-кетлиги қуйидагича: ташкилотни горизонтал бўйи- 
ча кенг блокларга бўлишни амалга ошириш; турли 
лавозимларнинг ваколатлари нисбатини аниқлаш; 
лавозим мажбуриятларини аниқлаш.
Ваколат тақсимлашда корхона фаолиятининг қайси 
вазифаси чизиқяи, қайси бири аппарат-штабли ва- 
колатга мослиги аниқланади. Одатда, чизиқли вако- 
латга корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва молия 
вазифалари тегишли. Иккинчи тушунча деб мувофиқ- 
лаштиришда чизиқли ваколатнинг аҳамияти ва му- 
вофқлаштиришни енгиллаштириш учун раҳбарият 
вакил юбориш орқали баъзи бир усулларни қўллай- 
ди.
Ваколатлар тақсимланишининг самарали ташкил 
этиш усуллари: чизиқли ва штабли ваколатлар ора­
сидаги ўзаро муносабатларни ташкил этиш; чизиқли 
ваколат ва мувофиқлаштириш орасидаги ўзаро му­
носабатларни ташкил этиш; самарали вакил юбориш- 
га тўсиқларни енгиш.
Чизиқли ва штабли ваколатлар орасидаги ўзаро 
муносабатларни ташкил этишда раҳбарият бу фао­
лият тури чизиқлими ёки аппаратлими аниқяаши ке­
рак.
Чизиқли фаолият ташкилотларда чиқариладиган 
маҳсулотлар ёки хизмат кўрсатишни яратиш, молия-
120
www.ziyouz.com kutubxonasi


лаш ва сотиш билан айнан боғлиқ. Аппарат асосий 
вазифанинг бажарилишига ёрдам беради гўёки опе­
рация вакд'ида малакали ҳамшира хирургга ёрдам бер- 
ганидек.
Табиийки, қайси муайян фаолият кўринишлари 
аппаратли-штаб ваколатга ўтказиш таш килотнинг 
юксак вазифалари, мақсадлари ва стратегиясига боғ- 
лиқ. Масалан, кўпгина юридик бўлинмалар таш ки­
лотнинг аппаратли фаолиятига тааллуқли. Аммо юри­
дик фирмаларда юристлар ташкилотнинг тепаси (учи, 
чўққиси)ни таш кил этадилар. Худди шунингдек, 
ўқитиш одати аппарат фаолияти ёки чизиқли раҳ- 
барликни оддий бир мажбуриятларидандир. Аммо 
коллежда даре бериш ташкилотнинг асосий фаолият 
туридир. Молия эса ҳар қандай ташкилотда асосий 
фаолият ҳисобланади ва шунинг учун чизиқли фао- 
лиятга тегишли. Аммо молиявий ҳужжатлар, бухгал­
терия ҳисобини олиб бориш эса аппарат фаолияти 
сифатида қаралиши мумкин, чунки раҳбарият учун 
молиявий фаолият ёрдамчи воситадир.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет