Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет110/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

16.5. Менежментбошқариш санъати
Кейинги ўн йиллиютарда бошқариш санъати — 
менежмент — умуминсоний маданиятнинг ажралмас 
қисмига айланди. Агар биз менежментнинг вазифа­
ларини ишонч билан гапирганимиздек амалда бош- 
қарганимизда эди, дунёда барча маҳсулотлар ва хиз- 
матлар қониқарли баҳода тўлиб кетган бўлар, ҳар бир 
киши тўқ яшар эди. Афсус, йилдан йилга ҳисобсиз 
триллионлаб долларлар самарасиз сарфланмоқда, 
руҳий зарблар сабабли қанча-қанча кишилар дунё- 
дан кўз юммоқда. Бу ғоявий зарбалар эса баъзи бир 
бошқариш раҳбарларининг санъатининг пастлиги 
туфайлидир. Маълумки, улар нима қилиш керакли- 
гини билишади, аммо, бу қандай бажарилиши ке- 
раклигини билишни истамайдилар. Айтилганлардан 
бениҳоя фойдали хулосалар қилиш мумкин, шуни 
тасдиқлайман, — дейди Питер Э. Лэнд, — агарда асаб- 
ларга бериладиган руҳий зарбалар сони камайса, бу 
моҳирона бошқариш туфайлидир.
Ушбу мавзунинг мақсади — менежментлик билан 
шуғулланувчиларга ёрдам кўрсатишдир, муваффақи- 
ятли ҳаракатларда ўзини оқлаган ғоялар ва тамойил- 
лар билан танишишни тавсия этишдир. Менежмент­
нинг меҳнат фаолияти ижтимоий, руҳий, педагогик 
фанларнинг назарияларида кўриб ўтилган қонуният- 
лар билан боғлиқ. Менежмент фани бошқа бир қан- 
ча фанлар билан ҳам боғлиқ. Ижтимоий-иқтисодий 
тизим, техник тизим, иқтисодий тизим, халқаро 
иқгисодий муносабат кабиларни ўрганмоқ ва улар­
нинг илғор тавсияларига риоя қилмоқ зарур.
Ташкилотларнинг оптимал ташкилий тузилмала- 
рига, иқтисодий, ижтимоий, руҳий, демократик, 
ҳуқуқий, маъмурий ва бошқа бошқариш усулларини 
моҳирона ўрганиш ва уларни ҳаётда татбиқ қила би-
226
www.ziyouz.com kutubxonasi


лиш муҳим аҳамиятга эга. Шу билан бирга шахе, жа­
моа, жамият эҳтиёжларини, раҳбарнинг одати, об­
руси, меҳнати, уларнинг устувор томонларини, шахс- 
нинг ва жамоанинг салоҳиятини, уларга мойиллик 
жараёнларини бажара билишни, маънавий баркамол 
шахе ва жамоани вояга еткзишни, раҳбар-бўйсунув- 
чилар тизимидаги муносабатларни чуқур ўрганиш ме- 
нежердан катта санъатни талаб этса, назария ва 
қонунларни эгаллаб амалда қўллай билиш менежмент 
фанини тўла ўзлаштиришни тақозо этади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет