— натижага қараб мўлжаллаш;
— ишга мос келиши;
— ўз вақтида назорат этиш;
— назоратнинг эгилувчанлиги;
— назоратнинг содда ва оддийлиги;
— назоратнинг фойдалилиги;
— халқаро даражадаги назорат.
Назорат ташкилотнинг энг муҳим масалаларини
ифодаласа ва уларнинг
бир маромда боришини таъ-
минласа, назорат устувор тавсифга эга бўлади. Усту
вор аҳамиятга эга бўлмаган фаолиятни тез-тез тек-
шириш ёки ўлчаш мақсадга мувофиқ эмас.
Агар олий раҳбарият маълум бир кўринишдаги
фаолиятни устувор деб ҳисобласа, у ҳолда албатта
самарали назорат ўтказилиши керак.
Назоратнинг пировард натижаси фақат маълумот
тўплаш, стандартларни
белгилаш ва муаммоларни
аниқлашдангина иборат бўлмай, ташкилот олдида
турган масалаларни ечишдир. Назорат ўтказиш мақ-
садларга эришиш учун восита бўлмоғи керак.
Назорат самарали бўлмоғи учун текширилаётган
фаолият турига мос келиши керак. У холис ўлчани-
ши ва баҳоланиши лозим, ҳақиқатдан ҳам муҳим
бўлсин. Назоратнинг мос келмайдиган механизми
муҳим маълумотни тўплай олмасликка олиб келади,
беҳуда меҳнат қилинади.
Худди
шунингдек, назорат ўз вақтида ўтказили-
ши керак. Ўз вақтида назорат ўтказиш юқори тезлик-
да ёки уни бод-бод ўтказишда эмас, назорат қили-
надиган ҳодисага айнан мос келишида деб тушун-
моқ лозим.
Назорат, худди режа каби, бўлаётган ўзгаришлар-
га мослашувчан ва эгилувчан бўлиши керак. Режа
ларнинг маълум ўзгаришлари назорат тизимида жид-
дий ўзгаришни
талаб этмайди, зарурият билан ўзга-
ришлар тўғри баҳоланиши лозим.
Ташкилот ишида тўла такомиллашишга назорат
ёрдами билан камдан-кам эришилади. Таш килот
264
www.ziyouz.com kutubxonasi
сарфлайдиган харажат воситалари ташкилот қўйган
мақсадларига яқин бўлиши керак. Агар назорат тизи-
мига кетадиган барча харажатлар унинг яратадиган
афзалликларидан юқори бўлса, ташкилот назорат ти-
зимини қўлламагани маъқул.
Ташкилот ўз бизнесини
ташқи бозорларда амалга
оширса, назорат вазифаси қўшимча мураккабликка
дуч келади. Халқаро даражага чиқиш учун тадбиркор
лик фаолиятидаги мақсадлар сони сезиларли орта-
ди, бунда назорат қилиш қийинлашади. Менежерлар
стандартларни белгилабгина қолмай, ўз мамлакати
ичидаги бизнеси учун ҳаракатлар натижасини ўлча-
ши керак, бироқ ўзининг
халқаро бизнеси учун
ўхшаш операцияларни амалга ошириши лозим. Улар
нинг бизнеси қанчалик қамровли бўлса, шунча на
зорат қилиш қийинлашади.
Достарыңызбен бөлісу: