М у ҳ о к а м а у ч у н с а в о л л а р
1. Устувор хусусийлаштириш Ў збскистонда қандай кеч-
моқда?
2. Ислоҳотлар устуворлигини рўёбга чиқариш даги чора-
тадбирлар саналсин.
3. И. А. Каримовнинг «Ўзбекистон ик^исодий исло\отлар-
ни чуқурлаштириш йўлида» китобида кўрсатилган ху-
сусийлаш тириш пинг яқи н келажакддаги устувор вази-
ф алари келтирилсин.
4. Н има учун Ўзбскистонда қонунлар, меъёрий ҳужжат-
лар қайта ишлаб чиқилади?
5. Бош қариш ни нима учун «муносабатдир» дсйилади?
6. Бош қарув тизими бош қариладиган ўзаро б о ғл и м и к л а р -
ни ифодалайдиган шакл дейилиш сабаби туш унтирил-
син.
7. Бош қариш ни «жонли» ҳаракатга келтирувчи блоклар ни-
малардан иборат?
8. Таш килот салоҳиятидаги инсон ролига тушунча беринг?
9. Таш килотдаги раҳбар ва менежерлар ўз вазиф аларини
самарали ижро этиш ларида нималар муҳим?
З - б о б
МЕНЕЖМЕНТГА ҚАРАШЛАРНИНГ
РИВОЖЛАНИШИ
3.1.
Бошқариш ҳақидаги «бир ўлчамли» таълим
Менежмент ҳар доим ҳам, ушбу дарсликда ёзил-
ганидек, қабул қилинавермаган. Ташкилотда амалга
оширилаётган бошқариш доимо ўзгаришларга учра-
39
www.ziyouz.com kutubxonasi
ган. Ҳозирги махсус фаолият кўринишига келгунига
қадар, ташкилотни бошқаришнинг аҳамияти ва ўрни
ҳақидаги тушунчалар, бошқариш нинг мазмуни ва
унинг усуллари ҳақидаги тушунчалар бир неча бор
ўзгаришига тўғри келди. Жамият муносабатларининг
ривожланишига, соҳибкорлик-тижорат ишлари, яъни
бизнес билан шуғулланишнинг ўзгаришига, ишлаб
чиқариш технологиясининг такомиллашиши, янги
алоқа воситалари ва ахборотларга ишлов беришнинг
пайдо бўлишига қараб бошқаришга қарашлар ривож-
ланди. Амалий бошқариш алмашди, яъни бошқариш
ҳақидаги таълим ёки ўрганиш ҳам ўзгарди. Аммо бош-
қарув фикри менежмент амалиётига пассив кузатув-
чи бўлиб қолмади. Аксинча, илғор тафаккурлар ҳисо-
бига бошқариш соҳасида янгича ёндашишлар пайдо
бўлди, натижада бошқариш амалиётида кенг ижо-
бий ўзгаришлар вужудга келди.
Ташкилот муваффақиятга эришмоқчи бўлса, у
албатта бошқаришнинг вазифаларини бажариши шарт.
Бошқаришнинг амалиёти ташкилотлар каби қадим
замонлардан маълум, аммо илмий фан сифатида нис-
батан янги.
Бошқаришга қарашлар у қайси ижтимоий-сиёсий
формацияда яратилгани ва ривожланганига ўта боғт
лиқ. Коммунистик ғоя шароитида шаклланган бошқа-
риш назарияси бозор иқтисодиёти муносабатида ри-
вожланаётган бошқариш ғояларидан катта фарқ қилди.
Коммунистик руҳдаги мамлакатлар жаҳон тажриба-
си қабул этган менежмент таълимотини қабул қил-
мади ва натижада бошқариш тафаккурининг асосий
ривожланиш йўналишларидан ажралиб қолди. Шу
боис ушбу дарсликда кўпгина жаҳон мамлакатлари-
да маълум ва қўлланилаётган бошқариш ҳақидаги
таълимларгина қараб ўтилади.
Бош қариш таф аккурининг ривожланиш и учта
ҳодиса — масалалар, одам, бошқариш фаолияти ат-
рофида боради. Бошқариш ҳақидаги таълимнинг бош-
ланғич босқичидаги ривожланиш учун юқоридаги учта
ҳодисанинг'бирига суянилди. Кейинчалик, бошқариш
40
www.ziyouz.com kutubxonasi
ҳақидаги билимлар чуқурлашиб боргач ва бошқариш-
нинг тафсифи ўзгариши билан синтетик ёндашиш
ривожлана борди. Синтетик ёндашиш ҳодисаларни
бизнес билан биргаликда ва яхлитликда боғлади.
Бошқариш ҳақидаги таълимни: муаллифига, яра-
тилиш даврига, мамлакатларига ва ҳакозоларга қараб
ўрганиш мумкин.
Бошқариш ҳақидаги «бирўлчамли» таълимга «ил
мий бошқариш», бихевиористли таълим ва таш ки
лий бошқариш назарияларини киритиш мумкин.
Илмий бошқаришга биринчи қизиқиш Фредерик
Уинслоу Тейлор (1856—1915) томонидан нишонлан-
ди. У 1911 йилда ўзининг «Илмий бошқаришнинг та-
мойиллари» номли китобини эълон қилди ҳамда шу
вақтдан бошлаб бошқариш фан сифатида тан олинди
ва мустақил тадқиқот соҳаси бўла бошлади.
Ҳозирги вақтга қадар, бошқариш назарияси ва
амалиётининг ривожланишига салмокди ҳисса қўшган
тўртта муҳим ёндашиш маълум бўлиб, улар: бошқа-
риш мактаблари; бошқаришга жараён сифатида ён
дашиш; тизимли ёндашиш; ҳолатбай ёндашишдир.
Бошқариш мактабларининг босқичлари қуйидаги-
лар: 1885—1920 йиллар давомида бошқаришга илмий
ёндашиш ривожланди, 1920—1950 йилларда маъму-
рий ёндашиш тараққий этди, 1930—1950 йиллар
мобайнида инсоний муносабат сифатида ёндашиш
атрофлича бойитилди ва кенг тарқалди. 1950 йилдан
ҳозирги кунга қадар сақланиб ва ривожланиб келаёт-
ган мактаблар қаторида микдорий ёндашиш, ахло-
қий фан сифатида ёндашиш ишлатилмоқца.
Бошқаришга жараён сифатида ёндашиш узлуксиз
ривожланиб келмоқца, деб қаралди (1920 йилдан
ҳозирги кунга қадар). Бошқаришга жараён сифатида
ёндашиш ўзаро боғлиқ бўлган тўртта вазифадан ибо
рат: ташкил этиш, режалаштириш, ходимларни рағ-
батлантириш ва назорат қилиш. Уларнинг барчаси
ечим қабул қилишни талаб қилади, ҳаммасига тўғри
ечим қабул қилиш учун маълумот олиш, ахборот ал
машиш лозим.
41
www.ziyouz.com kutubxonasi
Бошқариш мактабларига хос бўлган бошқаришга
илмий ёндашиш Тейлор билан бир қаторда Френк ва
Лилиан Гилбрет ва Генри Ганттлар томонидан муно-
сиб ривожлантирилди.
Улар илмий бошқариш мактабининг яратувчила-
ри сифатида кузатувлар, ўлчашлар, мантиқ ва таҳ-
лил қилишларни қўллаб, қўл меҳнатининг кўпгина
операцияларини мукаммалаштиришга, уларни бош-
қаришда юқори самарага эришдилар.
Иш мазмунини таҳлил қилиш ва унинг асосий
компонентларини топиш илмий бошқариш таълимо-
тининг биринчи фазаси ҳисобланади. Тейлор, маса-
лан, одам ҳар хил ўлчамдаги белкуракларда қанча
миқдорда темир рудаси ва кўмирни кўтаришини ўлча-
ди. Гилбретлар асбоб кашф қилдилар ва уни микро
хронометраж деб атадилар. Улар тадқиқот объектида
ўтказилган кузатувларни кинокамера билан магнит
тасмасига туширдилар ва аниқ ўлчаш мақсадида, одам
маълум операцияларни бажаришда қандай ҳаракат-
лар қилиши ва ҳар бир ҳаракат учун қанча вақт сарф-
лашини ўргандилар.
Ф. У Тешторнинг ўзи амалиётчи бўлиб, аввал ишчи,
кейинчалик менежер, пўлат эритиш компаниясида
бош муҳандис бўлган. У тавсия этган илмий бошқа-
риш инсон омилини четда қолдиргани йўқ. Унинг
ғояси — бу ишлаб чиқариш ҳажми ва унумдорлигини
оширишда ходимлар манфаатдорлишни нжсалтириш-
дир дейиши. Шу билан бирга у ишлаб чиқаришда
қисқа муддатли дам олиш ва зарурий танаффусларни
эътиборга олди, маълум топшириқларни бажариш
учун ажратилган вақг ҳақиқий белгиланиб қўйилди.
Бу раҳбарга ишлаб чиқариш меъёрини белгилаш ва
бажарилиши мумкинлигини аниқлаш, кимда ким ва-
зифасини белгиланган минимум иш ҳажмидан орт-
тириб бажарса, унга қўшимча ҳақ тўлаш имконини
берди. Бу йўлнинг муҳим калити, одамларнинг қайси
бири кўп ишлаб чиқарса, шунисига кўп рағбатлан-
тириш бўлди. Илмий бошқариш бўйича иш муаллиф-
лари яна шуни тан олиб, ходимларни танлашда, улар-
42
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг бажарадиган ишларига жисмонан ва ақл-идрок-
лари мое келишининг ўрганилиши катта аҳамиятга
эга эканлигини таъкидлайдилар.
У Тейлорнинг «Илмий бошқариш» ғоясидаги асо
сий тамойиллари қуйидагилардан иборат.
— бажариладиган ишларнинг энг қулай усуллари-
ни ишлаб чиқиш, унга сарфланадиган вақт, ҳара-
кат, борлиқни қаратиш ёки зўр бериш кабиларни
ўрганиш ишланмасига асосланиш;
— ишлаб чиқилган стандартларга мутлақ риоя
қилиш;
— ишчиларни иш жойларига ва топшириқларига
танлаш, ўргатиш ва жойлаштириш лозимки, токи
улар энг юқори натижа кўрсатсинлар;
— меҳнат натижаларига яраша иш ҳақи тўлаш;
— махсус ихтисослаштирилган йўналиш бўйича
назоратни амалга оширувчи менежерларнинг ўз ва-
зифаларидан фойдаланиш;
— илмий бошқаришни амалга ошириш имкония-
тини таъминлаш мақсадида ишчилар ва менежерлар
орасидаги дўстона муносабатни яратиш ва асраш.
Илмий бошқариш \ақида ёзган муаллифлар, асо-
сан, ўз тадқиқотларини ишлаб чиқаришни бошқа-
ришга бағишладилар. Улар бошқаришдан ташқари
самарадорликни ошириш билан шуғулландилар. Маъ-
мурий мактаб пайдо бўлиши билан мутахассислар
бутун ташкилотни бошқаришдаги такомиллаштириш
йўлларини доимий ишлаб чиқишга ўтдилар.
У Тейлор, Френк ва Лилиан Гилбретлар ўзлари-
нинг эришган шуҳратларини оддий ишчиликдан бош-
лаганликлари ўта мос келди, бу эса уларнинг корхо-
наларни бош қариш ҳақидаги тасаввурларига эга
бўлишларига таъсир этди. Қайсики маъмурий бошқа-
риш мактабини яратганлар, деб ҳисобланувчи муал
лифлар, улардан фарқли ўлароқ катта бизнеснинг бош-
қаришнинг олий бўғинларида раҳбарлик лавозимла-
рида айнан иш тажрибасига эга эдилар. Бу классиклар
— Анри Файоль (менежмент мактабининг отаси),
Линдалл Урвик (Англияда бош қариш масалалари
43
www.ziyouz.com kutubxonasi
бўйича маслаҳатчи), Джеймс Ф. Муни («Дженерал
Моторе» компаниясида ишлаган) эди.
Классикларнинг илмий бошқариш ҳақида ёзган-
лардан фарқи шуки, улар бошқаришнинг ижтимоий
йўналишларига деярли эътибор бермадилар. Бундан
ташқари, уларнинг ишлари ўзларининг шахсий ку-
затувларига таянган бўлиб, илмий таълимотга асос-
ланмадилар. Классик мактабнинг мақсади бошқариш-
нинг универсал (ҳар ёқлама) талабларини яратиш эди.
Бунда мактаб ушбу ғоялар ташкилотга муваффақият-
лар келтиради, деб ҳисобланди.
Руҳиятшунослик эндигина уйғониш даврида бўлга-
нида илмий бошқариш мактаби ва классик мактаб-
лар ғояларининг кучи ҳукм суриб турган эди, кейин-
ги икки мактаб муаллифлари инсон омилини тан
олсалар ҳам, уларнинг баҳси адолатли ҳақ тўлаш би
лан чекланар эди. Инсон муносабатига ҳаракат қилиш
инсон омилини тўла тан олинмаганлигига жавоб то-
пишдан келиб чиқци, бу эса ташкилот самарадорли-
гининг асосий унсури бўлиб қолди. Инсон муносаба-
ти классик ғоя (ёндашйш, йўл)нинг камчилиги бўлган
таъсирланиши оқибатида келиб чиқци.
Кишилар муносабати сифатида ёндашиш учун
ҳаракат асослари икки олим — Мери Паркер Фол-
летт ва Элтон Мэйо илмий хизматлари билан боғлиқ.
Айнан мисс Фоллетт хоним биринчи бўлиб, қандай
қилиб «бошқа одамлар ёрдами билан ишларнинг ба-
жарилишини таъминлаш мумкинлигини аникдади.
Замонавий менежментдаги инсоний муносабатлар
мактабининг яратувчиси Элтон Мэйо (1880—1949)
эди. У Гарвард университетининг бизнес мактабида
профессор бўлиб юрган вақтида юқоридаги назария-
нинг асосий ишланмасини яратди. «Хоуторн тадқи-
қоти» номи билан эълон қилинган кузатувлар нати-
жасида менежмент соҳасидаги йирик тадқиқотчилар-
дан бири бўлиб қолди. Элтон Мэйо буюк синовлари
ва тадқиқотларини «Вэстерн электрик компани» за-
водида ўтказган ва унинг буюк хулосаси шундан ибо-
44
www.ziyouz.com kutubxonasi
ратки, ҳар доим ҳам иш операцияларининг аниқ
ишланмаси, яхши маош меҳнат унумдорлигини оши-
ришга олиб келавермайди, одамлар орасида ўзаро
таъсирларининг бориши пайдо бўладиган кучлар,
раҳбарнинг интилишидан кўп вақт устун келиши
мумкин. Баъзан ходимлар ўз гурухдари бўйича ҳам-
касбларининг ташқаридан сиқувига раҳбарнинг хо-
ҳишига ва моддий рағбатлантиришларига қараганда
кўпроқ таъсирланадилар. Кейинги тадқиқотлар бу
ҳодиса сабабларини тушунишга ёрдам берди. Ишдаги
одамнинг хулқи ва меҳнат натижаси қандай ижтимо
ий даражада эканлигига, ишчиларнинг ўзаро қандай
муносабатдалигига, шу билан бирга ишчилар ва ме
нежерлар орасида мавжуд алоқаларга ўта боғлиқ. Бу
хулосалар «Илмий менежмент» ҳолатидан бутунлай
фарқ қилади, чунки унинг диққат маркази ишчилар
бажарадиган вазифалар, топшириқяар, операциялар-
дан ўзаро муносабат тизимига, ижтимоий борлиқ
бўлмиш инсонга ўтади. Тейлордан фарқли ўлароқ,
Мэйо иш чини, ўз хусусияти бўйича, дангаса деб
ҳисобламайди. Аксинча, у агар муносиб муносабат
яратилса, одам қизиқиш ва энтузиазм билан меҳнат
қилади ва жамоада мақбул ўзаро муносабат яратиш-
га асосий эътибор беради. Абрахам Маслоунинг фик-
рича, ходимнинг унумли меҳнат қилишида, фақат-
гина ик^исодий омиллар эмас, унинг ижтимоий ва
маънавий эҳтиёжлари ҳам сабаб бўлади.
Ушбу хулосаларга асосланиб, психология макта-
бининг тадқиқотчилари айтадики, агар раҳбар ўз хо-
димлари ҳақида катта ғамхўрлик кўрсатса — ходим-
ларнинг қониқиш даражаси ошади, бу эса унумдор-
ликнинг ўсишига олиб келади.
Психология ва социология фанларининг тараққий
этиши ва тадқиқот усулларини такомиллаштириш иш
жойларида хулқни ўрганишни қатъий илмийликка
айлантиради. Хулқий фанлар мактаби кишилар му-
носабати сифатида ёндашиш мактабларидан анчаги-
на узокдашдилар. Хулқий фан тадқиқотчилари (Крис
45
www.ziyouz.com kutubxonasi
Арджирис, Ренсис Лайкерт, Дуглас Мак Грегор ва
Фредерик Герцберг) ижтимоий ўзаро таъсир этиш-
нинг ҳар хил йўналишларини, мойилликни, ҳоким-
лик хусусияти ва шуҳратини, ташкилий тузилиши ва
ташкилотларга ахборот алмашиш, раҳнамолик, иш-
ларнинг мазмунининг ўзгариши ва меҳнат жараёни-
нинг сифати кабиларни ўрганадилар.
Хулқий фанлар мактаби йўналишларининг янги-
лиги шундаки, улар ходимларга ёрдам кўрсатиш
ниятида ташкилотларни тузиш ва бошқаришда хулқий
фанларнинг асосий фикрларини қўллашга асослана-
дилар. Бундан асосий мақсад, ходимларга ёрдам кўрса-
тиш — уларнинг ихтиёрларида эканлигига ишонти-
риш эди. Умумий кўринишда бу мактабнинг асосий
мақсади, ташкилот самарадорлигини ошириш, шу
корхона меҳнат ресурсларининг самарадорлигини
ошириш ҳисобига эришилишини исботлашдир.
I960 йилларда хулқий ғоя бошқариш соҳасининг
ҳамма жабҳаларида оммабоп бўлиб кетди. Бошқа ол-
динги мактаблар ҳам бош қариш муаммоларини
«ечишда ягона ўта яхши усул» деб тан олдилар. Унинг
бош фарази одам хулқи ҳақидаги фаннинг қоидала-
рини қўллаш ҳамма вақт ҳар бир ходимни ҳам, бутун
корхонани ҳам самарадорлигини ошишига ҳисса қўша
олди. Аммо ҳозирги вақтда бундай ғоя доим \ам наф
келтиравермайди, албатта, баъзи бир ходимлар ва
баьзи бир вазиягда самарали ҳисобланади.
Математика, статистика, муҳандислик фанлари ва
улар билан боғлиқ бўлган соҳа билимларининг ютуқ-
лари ва тавсиялари бошқариш назариясига сезилар-
ли ҳисса қўшди. Уларнинг таъсирини У Тейлор томо-
нидан асосланган иш жараёнларни тах,лил қилишда
қўлланилишини кўриш мумкин. Аммо 1950 йилга
қадар микдор усули бошқаришда етарли ишлатилма-
ди. Микдор усуллари (1950 йилдан ҳозирги вақтга-
ча) кейинчалик операцияларни тадқиқот қилиш ёки
иқтисодий-математик усуллари номи билан кенг
қўлланйлди. Бу борада буюк олимлар Л. В. Канторо
вич, В. С. Немченов, С. С. Шаталин, В. Қ. Қобуловлар-
46
www.ziyouz.com kutubxonasi
нинг илмий хизматлари таҳсинга лойиқ. Транспорт
соҳасида тадбиқ қилишга В. А. Персианов, С. А. Па
нов, Б. J1. Геронимус каби олимлар катта ҳисса
қўшганлар.
Хулоса қилиб айтиш мумкинки, бошқариш фа-
нининг тадрижий (эволюцион) ривожланишида ил
мий мактабларнинг қўшган ҳиссалари бениҳоя сал-
моқли ва уларни қуйидаги босқичларга ажратиш мум
кин:
Достарыңызбен бөлісу: |