Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет57/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

7.5. Ташкилотни тузиш (қуриш)
Ташкилотни тузиш тўрт босқичдан иборат: таш­
килотнинг тузилмасини танлаш, департаментлашти- 
риш, мослаштирилган ташкилий тузилмани танлаш, 
марказлашган ва номарказлашган ташкилотларни 
ан и қ ажратиш.
Юқорида вакил қилиб юбориш унинг хуқуқи ва 
масъулияти, уларнинг оқибатида ташкилот бўйича 
пастдан юқоригача қамраладиган ягона тизим пайдо
122
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлади дейилган эди. Ҳозир эса, бу ерда кўриб ўтил- 
ган ташкилотнинг яхлит тузилмасини шакллантириш- 
га муқобил ёндашиш қаралади.
Ташкилот тузилмасини танлашда ташкилий лойи- 
ҳалашнинг босқичларига (ташкилотни горизонтал 
бўйича йирик блокларга бўлиш, ваколатларни ҳар хил 
вазифадаги муносабатлари, вазифалар мажбурияти- 
ни аниқлаш), амалдорлик (амалдорли ташкилий ту­
зилма, амалдорликни салбий тавсифи)га эътибор 
бериш лозим.
Амалдорли ташкилий тузилма меҳнатни юқори 
даражада бўлиниши билан тавсифли, одамлар хул- 
қининг кўпдан-кўп қоида ва меъёрининг борлиги, 
ходимларни уларнинг ишбилармонлик ва касбининг 
сифатига қараб танлаш кабилар билан тавсифланади. 
Кўпгина ташкилотларнинг ҳозирги кунда ташкилий 
тузилманинг кенг кўламда фойдланаётган асосий тур- 
ларидан бири бошқаришнинг амалдорли тузилиши 
(функционал ташкилот), йирик ташкилотларда эса 
бўлинмали (девизионли) тузилиши (ҳар хил маҳсу- 
лот ишлаб чиқаришга мўлжалланган), халқаро бо- 
зорларда фаолият кўрадиган фирманинг ташкилий 
тузилмаси, мослаштирилган таш килий тузилмаси
марказлаштирилган ва номарказлашган ташкилотлар- 
дир.
Амалдорли тузилманинг баъзи муаммолари узвий 
равишда ёки мослаштирилган ташкилий тузилмалар- 
ни киритиш билан ечилишлари мумкин. Мослашти­
рилган тузилмаларнинг асосий турларига лойиҳалаш 
ташкилоти, матрицали (қолипли) тузилмадаги таш­
килот, муайян вазифага мос келадиган ташкилот тур­
лари (конгломерат туридаги) киради. Лойиҳалаш ва 
матрицали ташкилотларда махсус тузилган, вақтин- 
ча мақсадли тузилма ташкилотнинг доимий тузил- 
масига қўшиб кўйилган бўлади. Бунда қўшимча қўшиб 
қўйилган ваколат бошқа бир ҳолатда ҳокимлик учун 
курашга олиб келади. Конгломерат асосий фирма ва 
алоҳида қаралаётган иқтисодий марказлар тимсоли- 
да тармокданиб чиққан ширкат (шўъба)лардан тузил-
123
www.ziyouz.com kutubxonasi


ган. Асосий, она фирма ўзининг муҳим ўсишига би- 
ноан тармоқланиб чиққан ширкат маҳсулотларини 
сотиб-олади ва сотади.
Ташкилотнинг барча масалалари ва режаларидаги 
тафовутларини ҳисобга олиш ва ифодалаш мақсади- 
да корхона раҳбари департаментлаштиришнинг ҳар 
хил тизимларидан, яъни бошқаришнинг амалдорлик 
андозасининг ижобий хусусиятларидан, ташкилот­
ни алоҳида бўлимларга бўлиш жараёнидан фойдала- 
нади. Бунда бўлинмали тузилма бўлиши мумкин: маҳ- 
сулот тузилма, маҳсулотли тузилмага мўлжалланган 
ташкилий тузилма, минтақали ташкилий тузилма, 
мўлжалланган бўлинмаларни танлаш.
Ташкилот тузилмасини танлашда маҳсулот ишлаб 
чиқариш муҳим ўрин тутса, у ҳолда бошқариш бўйи- 
ча ваколат ўша маҳсулот ёки хизмат кўрсатиш раҳ- 
барига берилади, у эса ушбу маҳсулот учун жавобгар- 
дир. Қолган иккинчи функционал бўлинма раҳбари (иш­
лаб чиқариш, техник, тижорат в бошқа) шу маҳсулот 
бўйича бошқарма бошлиғи олдида ҳисобот беради.
Маҳсулотли тузилмага мўлжалланган ташкилий 
тузилма кўпгина навдаги ва тоифадаги маҳсулотлар 
ва хизматлар кўрсатиб (ишлаб чиқариб) бир қанча 
йирик истеъмолчи гуруҳлар ёки бозорлар талабига 
жавоб беради. Ҳар гуруҳ ёки бозорнинг аниқ талаби- 
ни билади. Агар бундай гуруҳ истеьмолчилар икки ва 
ундан зиёд истеъмолчиси бўлса, ана шундай маҳсу- 
лотли тузилмага мўлжалланган ташкилий тузилмани 
қўллаши мумкин. Бунда ташкилотнинг бўлинмалари 
истеъмолчиларнинг маълум гуруҳи атрофига бирла- 
шадилар.
Агар ташкилот фаолияти катта географик минта- 
қада иш олиб борса, минтақали ташкилий тузилма 
самарали ҳисобланади, айниқса халқаро миқёсда.
Мўлжаллаган бўлинмаларни танлашда эса, қайси 
бир истеъмолчидан кўпроқ боғлиқ бўлса, ўша тузил­
мани танлагани мақсадга мувофиқ.
124
www.ziyouz.com kutubxonasi




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет