Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника


бу масалалар ёки омиллар йиғиндиси, улар орқали



Pdf көрінісі
бет66/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

бу масалалар ёки омиллар йиғиндиси, улар орқали 
мақсадга эришилади, одатда бундай мақсадлар қайта- 
рилмаслик хусусиятига эга. Ишларнинг самарадорли- 
ги лойиҳа бўйича муддатига, харажатига ва натижа- 
ларнинг сифатига қараб баҳоланади. Баҳолаш усули 
турли иш чизмасини (сетевой график) тузишга асос- 
ланган, улар йилномали турли режалаштириш ва 
лойиҳаларни қўллаш бўйича ишларни бошқариш учун 
ишлатилади. Жиддий (кескин) йўл усули баҳолаш усу­
ли ва режаларни қайта кўриб чиқишларга қараганда 
кўпроқ (ўта кенгроқ) қўлланилади.
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


Лойиҳаларни бошқариш усулларига танглик йўли 
усули бўйича ишни режалаштириш, ишнинг бажари- 
лишини назорат қилиш, лойиҳаларни бошқариш усул- 
ларини лойиҳалаштиришдаги анъаналари киради.
Танглик ёки мушкул йўл усули ва «ПЕРТ» лойи- 
ҳалар усулида алоҳида ҳодиса ва иш тармоғи сифати­
да қаралади. Бу тизимда ишлар лойиҳанинг ҳар қан- 
дай унсури бўлиб, уни бажарилишига вақт талаб қила- 
ди. Танглик йўл усулида операцияларнинг давом 
этиши юқори аниқлик даражасида баҳоланиши мум­
кин бўлсин. «ПЕРТ» усули операцияларнинг давом 
этиш мудцатига номаълумликка имкон беради ва бу­
тун лойиҳа бўйича ишларнинг давом этишида бу но- 
аниқликнинг таъсир этиши таҳлил қилинади. Ҳозир- 
ги вақтда режаларни баҳолаш усулига ва қайта кўриш- 
га қараганда танглик йўл усули кенг қўлланилади.
Лойиҳа бўйича йилнома иш графиги (чизмаси)- 
нинг ишланмаси, танглик йўл усулининг қўллани- 
лиши тўрт босқичда таҳлил қилинади.
Биринчи босқичда лойиҳанинг мақсадлари ва чек- 
ланишлари аниқланади.
Иккинчи босқичда лойиҳадаги ишлар таркибига 
кирувчи ҳар бир иш ёки операцияларнинг давом эти­
ши ҳисобланади.
Учинчи босқичда (ишнинг турли чизмаси) опера­
цияларнинг навбатдаги муносабатлари ва ушбу му­
носабатларни ифодаловчи турли чизманинг тузили­
ши таҳлил этилади.
Тўртинчи босқич (йилномали турли чизма) опе­
рацияларнинг давом этишини ва олинган тўрни ба- 
ҳолашга асосланган йилномали турли чизма тузиш- 
ни назарда тутади.
Лойиҳада танглик йўл - бу энг узун (муддати бўйи- 
ча) кетма-кетли операцияларнинг занжири. Танглик 
йўлнинг узунлиги лойиҳанинг бажарилиши бўйича 
ишларнинг давом этишини аниқлайди. Ҳар қандай 
танглик йўлда кечикиш (ушланиб қолиш) ишларнинг 
бажарилиш муддатларининг ошишига олиб келади.
8.5. Лойиҳаларни бошқариш усуллари
141
www.ziyouz.com kutubxonasi




Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет