9-боб
М ЕН ЕЖ М ЕН Т ТИЗИМ ИДАГИ
ТАШ КИЛОТЛАРНИНГ ТУРЛАРИ
Ҳар қандай ташкилот етарли даражада мураккаб тех
ник -иқгисодий ва ижтимоий тизимни ифодалайди, ўзига
хос алоҳидалик ва махсус хусусиятга эга бўлади. Бу ти
зим ўзининг ҳар бир погонасидаги муносабатига қараб
бўлиши мумкин: «ташкилот-ташқи муҳит», «бўлинма-
бўлинма» ёки «гуруҳ-гуруҳ», «индивқд-ташкилотлар».
Томонларнинг ўзаро таъсир кўрсатиш
усуллари
маълум тартибда тавсифланади ва ушбу тизим ўзи-
нинг асосий вазифаси (индивид билан ташқи муҳит
орасидаги муносабатни уйғун (гармоник) ташкил
этиш)ни самарали эплаётгани ҳақида хулоса қилиш-
га имкон беради. Бу ерда ташкилотнинг тузилмаси
катта ўрин
эгаллаши мумкин, чунки муносабатлар
шулар орқали амалга оширилади.
«Ташкилот-ташқи муҳит» поғонасидаги муносабат
назарий ва амалий жиҳатдан механистик ёки орга
ник ёндошиш ёрдами билан амалга оширилиши мум
кин ва мос равишда ташкилот бу тавсифлардан би-
рини олиши мумкин. «Бўлинма-бўлинма» ёки «гуруҳ-
гуруҳ» поғонасидаги муносабат департаментлашнинг
ҳар хил турлари комбинацияси ёрдами
билан амалга
оширилади ва ташкилий тузилма доирасида қатна-
шади: аньанавий, дивизион ёки бўлимли, матрица
ли. Ва ниҳоят, «индивид-ташкилот» поғонасидаги
муносабат қайси томоннинг раҳнамолик ролини тути-
шига қараб, ташкилотга «индивидуалистик» ёки «кор-
порацияли» тавсиф берилиши мумкин (20-чизма).
И чки муаммоларга
йўналтирилган
<-----------------------
Истеъмолчиларга
йўналтирилган
*
Муҳит
М уносабат
поғонаси
И ндивид
Механистик
Аньанавий
Корпорацияли
Дивизион ёки
бўлимли
Индивидуалистик
Органик
Матрицали
20-чизма. Таш килотлар тизим ининг тавсифлари
144
www.ziyouz.com kutubxonasi