Бозорни кўзда тутиб иш кўрадиган ташкилот тури
юқорида кўриб ўтилганларнинг ўзига хос янги тои-
фадаги комбинацияси.
Бозорга мўлжалланган ташки
лот ташқи муҳит (бозор) билан муносабати бўйича,
бу органик ташкилот, ўзидан ташқаридаги ўзгариш-
ларга тезда мослаша олади.
Ташкилот ички қисмла-
рининг муносабати бўйича, бу ё ривожланган диви-
зионли, ё муайян матрицали тузилма. Ва, ниҳоят,
киш ининг ташкилот билан муносабати бўйича, бу
индивидуалистик тур. Ушбу ташкилот турининг бош-
қаларидан асосий фарқи шундаки, агар аввалгилари
бозор атрофида ташкилотнинг фақат
қисмлари мос-
лашсалар, бу ерда бозор ёки бозорлар атрофида таш
килотнинг ҳамма қисмлари мослашиши ҳақида ran
бораяпти.
Бозорга мўлжалланган ташкилотга ўтгунга қадар
эски, «бозоргача» тузилмалар бозор муҳитини тез
ўзгаришига улгура олмас эдилар. «Бозоргача» тузил
манинг чизмаси аниқ, равон, унга қаршилик қил-
масликка интиладилар.
Бозор муносабати ривожланмаган шароитда бун
дай турдаги ташкилот бир қатор афзалликларга эга
бўлиши мумкин. У компанияни бошқаришда «тақ-
симла ва ҳокимлик қилавер» тамойили бўйича иш-
лашга имкон беради.
Бундай ҳолатда функционал асосда ишнинг ри
вожланиши ўзининг мукаммаллигига эриш иш ини
назорат қилиниши мумкин.
Ишда тор ихтисослашиш
малака ва маҳоратларни юқори даражада ривожлан-
тиради. Умуман ушбу афзалликлар ташкилот эгала-
ри, раҳбарлари ва ходимларининг манфаатдорлиги
йўналишига хизмат кўрсатишни оптималлаштирила-
ди, аммо истеъмолчини эмас.
Бозорга мўлжалланган ташкилот ўзгарувчанлик,
мослашувчанлик ва янги илмий ғоя (инновация)лар-
ни амалга ошира олиш сифатларга эга бўлиши керак.
Ушбу йўналишда ҳаракат қиладиган кўпгина ишби-
лармон ташкилотларда қуйидаги йўналишлар
пайдо
бўлади. Ташкилотда бозор бўйича ишларни гуруҳлаш
159
www.ziyouz.com kutubxonasi
кучаяди. Истеъмолчига маҳсулотни мослаштириш учун
катта куч йўналтирилади. Ахборотлар оқими тезла-
шади. Ташкилот тузилмаси тўрли тавсифга эга бўла
бошлайди. Ташкилотда ҳамма нарса истеъмолчига
яқинлашув бўйича ечимга йўналтирилади. Бу эса, уз
навбатида ташкилотдаги бошқарув поғонаси сони-
нинг камайишини талаб қилади ва масъулиятни ис-
теъмолчиларга яқин бўлган қуйи мансабдорларга
юклайди. Бунда гуруҳли иш катта аҳамият касб эта
ди, ўзаро ишончга асосланган хулқ ва ўзаро муноса
бат бошқаради.
Достарыңызбен бөлісу: