Ғ. м. қосимов менежмент ўзбекистоп Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги упиверситетлар ва олий техника



Pdf көрінісі
бет78/148
Дата07.10.2022
өлшемі5.78 Mb.
#462186
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148
Menejment (G\'.Qosimov)

10.3. Ахборот алмашиш тармоқлари
Ахборот алмашиш тармоғи - бу ахборот алмашиш 
жараёнида индивидларнинг маълумотлар оқимлари 
ёрдамида маьлум тартибда боғланувидир. Ушбу ҳолатда 
индивид эмас, индивидлар орасидаги ахборотлар ал­
машиш муносабатлари назарда тутилмоқда. Ахборот­
лар алмашиш тармоғи мактублар оқими ёки икки ёки 
ундан зиёд индивидлар орасидаги сигналлардан ибо­
рат. Ахборотлар алмашиш тармоғи ташкилотда ўрга- 
нилган (одатланилган) оқимлар намунасида тўплана- 
ди ва жамланади. Масалан, ташкилот раҳбари ишлаб 
чиқариш кўрсаткичлари бўйича даврий ҳисоботлар, 
бухгалтерия мувозанати, юк айланмаси бўйича маъ­
лумотлар ва шу каби ички ва ташқи ахборотларга эга 
бўлиши керак.
Ташкилот раҳбарияти томонидан яратиладиган 
ахборотлар алмашиш тармоғи вертикал, горизонтал 
ва диагонал алоқалардан тузилган.
Ахборотлар алмашиш тармоқлари турини билиш 
ташкилотдаги мансабдорлик муносабатлари ва назо­
рат қилишларни тушуниш учун айниқса муҳим. Маъ- 
лумки, яшириш, бекитиш ёки маълумотларни мар- 
казлаштириш мансабдорлик муносабатларини қўллаб 
туради.
Гуруҳларда ёки ташкилотда ишлар ва кишилар­
нинг ўзаро боғлиқлик тавсифи самаралироқ ахборот­
лар алмашиш тармоғининг турини аниқлайди. Оддий 
ўзаро боғлиқлиқца марказлашган тармоқдан фойда- 
ланиш мумкин. Узаро мураккаб боғлиқлик ахборот­
лар алмашиш тармоғининг тузилишига «маъмурий» 
ёндашишни талаб қилади. Аммо мураккаб тармоқ 
оддий масалаларни ечмаслиги мумкин.
10.4. Ахборот алмашиш одатлари
Ахборотлар алмашиш одатлари усул бўлиб, унинг 
ёрдамида индивид бошқалар билан ахборот алмашиш
165
www.ziyouz.com kutubxonasi


ўзаро муносабатини тузишни маъқул деб билади. 
Ўзаро ахборотлар алмашишда кишилар қўллайдиган 
кўпгина ҳар хил одатлар ҳамда ушбу одатларни аниқ- 
лашга бир қанча ёндашувлар мавжуд. Одатларни би­
лиш ўзини қандай тутиш кераклиги ва маълум одат 
билан боғлиқ бўлган хулқдан нима кутиш мумкин- 
лигини аниқлашга ёрдам беради.
Шахслараро ахборот алмашувнинг ўлчови асосига 
иккита ўзгарувчи, яъни бошқаларга муносабати бўйича 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   148




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет