МУНДАРИЖА
КИРИШ.....................................................................................
3
I БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ
ШАРОИТИДА
САНОАТ
КОРХОНАЛАРИНИНГ
ТУТГАН ЎРНИ ВА НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАРИ................
7
1.1.
Иқтисодиётни
модернизация
қилишнинг
назарий
жиҳатлари..................................................................................
7
1.2.
Иқтисодиётни модернизация
қилиш шароитида саноат
корхоналарининг тутган ўрни.................................................
17
II БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА
ИҚТИСОДИЁТНИ
МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ШАРОИТИДА САНОАТ
КОРХОНАЛАРИ
ВА
БУ
СОҲАДАГИ
ТАДБИРКОРЛИК
СУБЪЕКТЛАРИ
ФАОЛИЯТИ
ТАҲЛИЛИ................................................................................
28
2.1.
Ўзбекистонда
иқтисодиётни
модернизация
қилиш
шароитида
саноат соҳасидаги ўзгаришлар таҳлили..............
28
2.2.
Саноат соҳасидаги корхоналар фаолиятининг таҳлили........
36
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН
ИҚТИСОДИЁТИДА
САНОАТ
КОРХОНАЛАРИНИНГ РОЛИНИ ОШИРИШ ВА
УЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ.....................
47
3.1.
Ўзбекистон иқтисодиётида
саноат корхоналарининг
ролини ошириш йўллари..........................................................
47
3.2.
Саноат корхоналарини ривожлантириш ва уларни қўллаб-
қувватлаш йўналишлари..........................................................
54
ХУЛОСА...................................................................................
59
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ............
61
КИРИШ
Битирув малакавий иш мавзусининг долзарблиги. Республикамизда
иқтисодиётни модернизация қилиш жараёнларини қатъият билан давом эттириш
кечаётган бугунги кунда иқтисодиёт таянчи ҳисобланган корхоналар,
хусусан
саноат корхоналари фаолияти ўта муҳим ҳисобланади. Бугунги кунда
мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг 78 фоиздан
ортиғи юқори қўшимча қийматга эга бўлган, рақобатдош маҳсулотлар
тайёрлаётган қайта ишлаш тармоқлари ҳиссасига тўғри келмоқда
1
.
Саноат корхоналари жамиятимиз ривожида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки
айнан шу бўғинда бизнес жараёнларини тўғри ташкил этилиши ва бошқарилиши
иқтисодиёт ривожининг муваффақиятини белгилаб беради. Шу ўринда
Президентимиз И. Каримов томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда Ўзбекистонни
ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган
Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида таъкидланганидек “2013
йилда изчил юқори ўсиш суръатларини, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш
ва иқтисодиётимиз рақобатдошлигини ошириш энг муҳим устувор
йўналишимизга айланиши даркор. Юқори қўшимча қийматга эга бўлган
маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть-газ
ва нефть-кимё саноатини, машинасозлик,
металлни қайта ишлаш, қурилиш
материаллари ишлаб чиқариш, енгил, озиқ-овқат
саноатининг юқори
технологияларга асосланган тармоқларини ва бошқа соҳаларни юксак даражада
ривожлантириш олдимизга қўйилган мақсадларга эришишнинг асосий манбаи
бўлиши даркор”
2
.
Ушбу мақсадларга эришиш саноат корхоналарининг хўжалик фаолиятини
яхшилаш, самарадорлигини ошириш ҳисобига амалга оширилади.
Саноат
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2013-йилнинг асосий якунлари ва 2014-йилда
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2014 йил 18 январ.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012-йилнинг асосий якунлари ва 2013-йилда
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. Халқ сўзи, 2013 йил 19 январ.
корхоналарда бизнес жараёнларини қай даражада ташкил этилганлиги ва уни
бошқариш жараёни мазкур корхоналарнинг ишлаб чиқариш, молиявий ҳамда
меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш даражасини янада оширишга имкон
беради.
2014-йилнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирганда, бу
йил саноат
соҳасида юксак технологияларга асосланган ва замонавий муҳим объектлар ва
қувватларни ишга тушириш, инвестицияларни
ошириш ва такомиллаштириш
йили бўлишини таъкидлаш лозим.
Албатта саноат корхоналарида модернизация жараёнларини ташкил этиш ва
амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда
макроиқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги
доимо долзарблигича қолаверади, чунки сифат ўзгаришларини амалга ошириш,
рақобат муҳитини шакллантирилиши айнан шу жараёнларга боғлиқдир.
Достарыңызбен бөлісу: