Факультети


-расм. Модернизация жараёнлари доирасида юз



Pdf көрінісі
бет6/23
Дата29.11.2022
өлшемі0.71 Mb.
#466021
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
1-расм. Модернизация жараёнлари доирасида юз
 
берадиган 
ўзгаришлар
3
 
Модернизация жараёнлари доирасида юз
берадиган ўзгаришлар 
модернизациялаш жараёнларининг моҳиятини тўғри англашни талаб этади. Шу 
сабабдан ҳам “модернизация”нинг мазмунига эътибор қаратиш лозим. 
Модернизация  объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш, уни янги 
талаб ва меъёрларга, техник шарт-шароитларга, сифат кўрсаткичларига 
мослаштириш деган маънони англатади. 
Модернизация – анъанавий жамиятнинг илғор, саноат жиҳатдан ривожланган 
жамиятга айлантириш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий жараёндир. Иқтисодчилар 
ўртасида модернизацияни кенг маънодаги тушунча сифатида талқин этишнинг 
неоклассик ва кейнсча ёндашуви мавжуд. Агар неоклассиклар модернизацияга 
3
Иқтисодий адабиётлардаги маълумотлар асосида тузилган 
Модернизация жараёнлари 
доирасида юз
берадиган 
ўзгаришлар
Ижтимоий муносабатлар 
барча тизимини
такомиллаштириш 
Товар-пул муносабатларини 
максимал даражада
тарқатиш 
Яшаш тарзини ўзгартириш 
Янги илғор технологияларни 
пайдо бўлиши 
Менжерлар ва ёлланиб 
ишловчиларнинг малакавий 
ихтисослашувининг юқори 
даражасига эришиш


хусусий мулкчилик ва демократияни мустаҳкамлаш сифатида ёндашишса, 
кейнсчилар эса ушбу масалага миллий иқтисодиёт тармоқларини қамраб олувчи 
таркибий қайта қуришлар сифатида ёндашадилар.
Модернизация – бу турли хил ижтимоий ва сиёсий жараёнларига тааллуқли 
бўлган умумлаштирилган атамадир. Модернизация ёки «модернизациялаш»– 
турли такомиллаштиришларни киритиш орқали замон талабларига мувофиқ 
ҳолда ўзгартириш, уни замонавийлаштиришдир. Умумий моҳиятига кўра, 
модернизация анъанавий аграр жамиятдан йирик машиналашган ишлаб 
чиқаришга ва қонунларга таянган ижтимоий жараёнларни оқилона бошқаришга 
асосланган индустриал жамиятга ўтиш жараёнини акс эттиради.
Иқтисодиётни модернизация қилиш стратегияси ҳам кўплаб баҳсларга сабаб 
бўлган ва бунда бу жараённи ҳаракатлантирувчи куч ким бўлмоғи керак деган 
саволга жавоб беришни илмий қарашлар асоси сифатида танлайдилар. Баъзи 
назариётчи мутахассислар асосий ҳаракатлантирувчи куч давлат бўлиши лозим 
деб қарасалар, бошқалар бизнесга умид боғлайдилар. Давлат – мамлакатда 
модернизация самарадорлигини муҳим мезони ҳисобланади. Кучли давлатга 
зарурат уни замонавий шароитдаги ривожланишининг асосий тенденцияларидан 
келиб чиқади. Агар индустриал жамиятда давлат мажбурлаш институти 
ҳисобланса, постингдустриал жамиятда у уни илмий-асосланган ҳолда ташкил 
этувчи институтига айланади. Ахборотлар соҳасидаги инқилоблар давлат 
ҳокимиятини жамият ҳаётининг барча жабҳаларида инсонлар ҳаёт фаолиятини 
илмий ташкил этувчи субъектига айлантиради. Бу шароитда инсон капитали 
модернизациянинг бош манбаи сифатида қатнашади. Инсон капитали аввало 
инсон омилининг жамият ишлаб чиқаришидаги роли ҳамда аҳамиятини 
оширувчи ўзлаштирилган билимлар, кўникмалар, уқувлар, тажриба, ҳаётий 
донишмандлик, қимматликлар ва меъёрлар жамланмаси сифатида аниқланади. 
Ҳақиқатан ҳам ҳар қандай жамиятнинг асосий ишлаб чиқарувчи кучи 
одамлар ҳисобланади. Айнан улар ишлаб чиқариш воситаларини яратади ва 
ишлатади, охир –оқибатда улар билан биргаликда ишлаб чиқарувчи кучларни 
ташкил этади. Ишлаб чиқарувчи кучлар даражаси жамият тараққиётининг муҳим 


кўрсаткичи ҳисобланади: у қанчалик юқори бўлса, жамият иқтисодий ва 
ижтимоий ривожланишининг даражаси шунчалик юқори бўлади. Айнан онгли, 
мақсадга мувофиқ фаолият сифатидаги инсон меҳнати жамият бойлигининг 
асосий манбаидир. Бу ҳақида иқтисодий назариянинг отаси ҳисобланган А.Смит, 
кейинчалик Д.Рикардо ва бошқа классик мактаб намоёндалари ҳам шундай фикр 
билдирганлар.
Хусусан А.Смит учун мамлакатларнинг иқтисодиётдаги қолоқлиги 
муаммоси миқдорий нуқтаи назардан ўрганилган, бироқ таркибий нуқтаи назар 
эътиборга олинмаган.
Бизга маълумки А. Смит учун устувор соҳа қишлоқ хўжалиги бўлгани учун 
ҳам у саноатнинг ўзига хос ролига эътибор бермаган. Бу ажабланарли эмас, 
чунки унинг даврида айнан аграр монархияга асосланган давлатлар кучлироқ 
бўлган ва гуллаб яшнаган. Айнан шунинг учун ҳам А.Смит ҳар бир мамлакатда 
халқаро меҳнат тақсимотида нисбий афзаллик мавжуд бўлган соҳаларни 
ривожланишини таъминлай оладиган иқтисодий сиёсатни ўтказиш зарур деб 
ҳисоблаган. А.Смитга айнан мамлакатнинг ички ресурсларини максимал 
даражада самарали очиш муваффақиятли ривожланишнинг асосий шарти бўлиб 
кўринган. Бу тавсиялар у ёки бу тармоқ устуворликларидаги тузилмавий 
қисмлардан деярли бутунлай ҳоли эди. Фақат XIX асрдагина мамлакатлар 
иқтисодиётидаги қолоқлик муаммоси тузилмавий ҳисобланишини кўрсатди ва у 
иқтисодий ривожланишнинг ушбу босқичида етакчи тармоқлар ва соҳаларни 
ажратиб кўрсатишни кўзда тутади. Шуларни эътиборга олган ҳолда 
модернизациянинг 
омиллари 
ва 
ҳаракатлантирувчи 
кучлари 
ичида 
тадбиркорликка муҳим рол ажратилади. Тадбиркорликка қобилиятли инсон ёки 
тадбиркор қуйидаги функцияларни бажарганлиги учун ҳам иқтисодиётда 
ҳаракатлантирувчи куч сифатида қатнашади: 
1. Айнан тадбиркор ер, меҳнат капитал ва инсоннинг интеллектуал 
фаолиятини каби ресурсларни муайян товар ёки хизматлар ишлаб чиқариш 
жараёнида бирлаштириш ташаббусини ўз зиммасига олади. Айнан у ишлаб 
чиқариш жараёнида барча ресурсларни бирлаштиради ҳамда ресурсларни 


маҳсулот ва хизматлар яратиш учун қайта ишлайди.
2. Тадбиркор бу таваккал қилувчи инсондир. Агар инсон ўйланган, 
ҳисобланган таваккалга қўл уриш қобилиятига эга бўлмаса, унда уни 
тадбиркорлик фаолиятида муваффаққиятга эришиш эҳтимоли унчалик катта 
эмас.
3. Тадбиркор бу янгилик киритувчи инсондир. Айнан тадбиркор янги 
товарлар ва хизматлар, янги ишлаб чиқариш технологиялари ва ҳаттоки 
бизнесни ташкил этишнинг янги шаклларини жорий этиш бўйича асосий 
қарорларни ўз зиммасига олади. Тадбиркор янги маҳсулотларни бозорда пайдо 
бўлишининг сабабчиси ҳисобланади, шунинг учун ҳам таваккалчилик даражаси 
унда бозор иқтисодиёти шароитида фаолият юритувчи бошқа шахсларга 
нисбатан анча юқори.
4. Тадбиркор воқеликлар ривожланишининг келажагини, у ёки бу инсон 
ғояларининг жамият учун кераклигини кўра билиш қобилиятига эга. Бундай 
қобилият тадбиркор муваффаққиятининг асосини ташкил этади. Олдиндан кўра 
билиш қобилиятига эга бўлмаган инсоннинг тадбиркорлик фаолиятида йирик 
муваффаққиятга эришиш эҳтимоли унчалик катта эмас. 
Шундай қилиб, тадбиркор табиат, меҳнат, капитал ва инсон интеллектуал 
фаолияти ресурсларини излаш жараёнини амалга оширувчи ва уларни янги 
имкониятларни ҳаётга тадбиқ этишда қўлловчи инсондир. 
Янги имкониятларни ҳаётга тадбиқ этиш янги ғоялар ва келажакни кўришга 
очиқлик, жамиятда амалдаги анъаналар, ўрнатилган чекловлар ва қарашларни 
енгиб ўтиш қобилияти, билим ва уқувнинг аввалги даражалари билан ўрнатилган 
тўсиқларни бузиш ва жамият маданиятининг янги намуналарини яратувчанлик 
қобилияти каби хусусиятларни кўзда тутади.
Модернизация 
мактаблари 
ривожланишида 
қуйидаги 
босқичлар 
ажратилади:
— 
1950 йилларнинг иккинчи ярми 1960 йилларнинг биринчи ярми;
— 
1960-1970 йилларнинг охири;
— 
1980 йиллар;


— 
1980-1990 йиллар охири
4

Бирламчи модернизация биринчи саноат инқилоби даврини, анъанавий 
мерос бўлиб қолган имтиёзларни йўқ бўлиши ва тенг фуқаролик ҳуқуқларини 
эълон қилиниши, демократизация ва бошқа шу кабиларни қамраб олади. Бу ерда 
модернизация муаммолари мазмунига кўра классик муаммолар билан мос 
келади. 
Иккиламчи модернизация ва саноати ривожланган мамлакатларни 
индустрлаштириш биринчисидан фарқли равишда анча эски саноат 
мамлакатлари мисолида ижтимоий-иқтисодий намуналар мавжуд бўлган 
шароитда кечди. Модернизация назариясининг турли муаллифлари анъанавий 
жамиятдан мустақил ривожланишга қодир жамиятга ўтишдаги тўсиқларни енгиб 
ўтишнинг зарур шартлари ичидан қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: 
— 
маҳаллий бозорларни умумий бозорларга айлантириш; 
— 
истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчилар ролларини тақсимлаш, ишлаб чиқариш 
ва ишчи жойларини оилавий хўжаликдан ажратиш, қишлоқдаги меҳнатни 
малакавийлаштириш ва унумдорлигини ошириш учун шароитлар яратувчи 
меҳнат бозорини пайдо бўлиши. 
Ҳозирги шароитда ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча тизимида инсон 
омилининг роли ва аҳамиятини ошиши объектив қонуният сифатида қаралади. 
Бу кўплаб сабаблар билан, аввало фақат ишлаб чиқаришни эмас, балки жамият 
ҳаётининг барча соҳаларидаги интеллектуаллаштириш жараёнлари билан 
боғлиқ. Шу сабабли ҳам ҳозирги иқтисодий назарияларда инсон, инсон 
капитали ривожи тараққиётнинг ҳар қандай шаклларини ҳал этувчи омили 
сифатида қаралмоқда. Иқтисодиёт соҳасида Нобел мукофотига сазовор бўлган 
америка олимлари Гэри Беккер ва Теодор Шульц томонидан ишлаб чиқилган 
инсон капиталининг кенг тарқалган замонавий концепцияси ҳам айнан шунда 
тамойиллар асосида яратилган. Улар инсонга йўналтирилган қўйилмалар юқори 
иқтисодий самара бериши мумкинлигини кўрсатиб бердилар ва охирги ўн 
йилликларда бундай инвестициялар иқтисодиётнинг ривожланиш стратегиясини 
4
Побережников И.В. Энциклопедия модернизационной теории. – М., 2007, Т. 8., № 2. - С. 69 


аниқлаб бермоқда.
Модернизация назариялари иқтисодий жиҳатлари У.Ростоунинг босқичлар 
концепциясида, С.Кузнецнинг манбалар, ҳаракатлантирувчи кучлар, ижтимоий 
омиллар ва миқдорий кўрсаткичлар концепциясида ўз асосини топган.
Назарияда модернизация деганда индустрлаштириш, урбанизация, 
ваколатли сиёсий ҳокимият умумий ташкил этилиш тизимини яратилиши ва 
бошқа шу каби жараёнларнинг умумийлиги тушунилади. 
Одатда модернизация жарёнларининг қуйидаги даврлари ажратилади:
5
Модернизация жараёнларининг илк модернизация даври XVI - XVIII 
асрнинг ўрталаригача бўлган оралиқни ўз ичига олади ва бу давр 
мануфактураларнинг етакчилик роли билан ажралиб туради. Индустриал 
модернизация эса XVIII аср охири - XIX асрни қамраб олган бўлса, XX асрнинг 
биринчи ярми оммавий жамиятни яратган индустриал модернизацияга хос 
бўлган хусусиятлари билан ажралиб турди. XX асрнинг ўрталаридан бошланган 
ва то ҳозирги вақтгача давом этиб келаётган давр янги индустриал 
модернизация даври номини олган. 
Иқтисодий ривожланиш жараёнининг асосий мазмуни сифатида 
модернизация ҳақида гапирганда, биз бир қанча ўзаро боғлиқ жараёнларни 
мувофиқлаштирган ҳолда қарашимиз лозим:
1.Мазкур мамлакат ўзини зарур неъматлар ва ресурслар билан таъминлаш 
муаммосини устун равишда ҳал этишга ёрдам берадиган услублар ўзгариши 
билан боғлиқ технологик модернизация. 
2.Технологик модернизация томонидан қўйиладиган талабларга жавоб 
берувчи малакавий, ижтимоий ва таълим тузилишини ўзгаришларни кўзда 
тутувчи ижтимоий модернизация. 
3.Технологик 
ва ижтимоий модернизация томонидан қўйиладиган 
талабларга асосланган ҳолда жамият хўжалик ҳаётини тартибга солишнинг 
иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларини ўзгартириш билан боғлиқ институционал 
модернизация. 
5
Вахабов А.В., Разыкова Г.Х. Модернизация экономики. Т.: Университет, 2013
,
14 б 


4. Институционал модернизацияни амалга ошириш учун қулай шароитларни 
яратишга йўналтирилган сиёсий модернизация.
5. Модернизациянинг барча бошқа турлари талабларига мос келувчи ва 
ижтимоий тафаккурни тарбиялаш ҳамда аҳолининг маданий-таълим даражасини 
шакллантиришни таъминловчи маънавий ва маданий модернизация.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет