КИРИШ
Меморлик қадимдан малум бўлиб, функционал
вазифаларга хизмат
қилишдан ташқари, жамиятда мавжуд ғояларни ташкил эттиришга, давлат
ва жамоат эҳтиёжларини қондиришга интилган. Бу ўринда бобокалонимиз
Соҳибқирон Амир Темурнинг “Бизнинг қудратимиздан шубҳанг бўлса, биз
яратган биноларга боқ”, — деган машур сўзларини эслатиш кифоя. Ёки
Самарқанддаги Регистон майдонига ташриф буюрган ҳар бир кимса, ким
бўлишидан қатҳий назар, осмонўпар минора ва кошинкор пештоқларга
тикилганида, ҳаёлидан мазкур обидаларни қурган мемор ва усталарнинг
истедоди ва маҳорати, уларни қуришга буюрган ҳукмдорларнинг қудрати
тўғрисидаги фикрлар ўтиши шубҳасиздир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг
бошқа
соҳаларда бўлгани каби меморликда ҳам катта ўзгаришлар рўй берди.
Мустақилликка эришилгандан кейин тарихда биринчи маротаба 1995
йилда
“Архитектура
ва
шаҳарсозлик”
бўйича
Ўзбекистон
Республикасининг Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонунни амалга ошириш
ва бажариш жараёнида кўп соҳавий имкониятлар пайдо бўлди ва шу асосда
тарихни, маданий бойликларни, иқлимни, зилзила ва умуман, ҳудудимизга
хос бўлган ҳолатларни эҳтиборга олган ҳолда 148 та миллий – давлат
“Қурилиш меёрлари ва қоидалари” (ҚМҚ) ишлаб чиқилди. Такидлаш
жоизки, мустақилликнинг
биринчи йилидан ва айниқса, охирги икки-уч
йил мобайнида шаҳарсозлик соҳасига эҳтибор кучайиб келмоқда.
Шаҳарсозлик
соҳасига
тегишли
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасида архитектура
ва шаҳар қурилишини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги Фармони (2000йил 26апрелдаги 2595-сонли),
Вазирлар
Маҳкамасининг «Архитектура ва қурилиш соҳасидаги ишларни ташкил
этиш ва назоратни такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрисида»
(2000йил 27апрелдаги 165-сонли), «Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар
типидаги поселкаларнинг бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни қуриш
тартиби тогҳрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» (2000йил 14августдаги
320-сонли), «Архитектура ва шаҳарсозлик соҳасидаги қонун ҳужжатларига
риоя
қилиниши
учун
раҳбарлар
ва
мансабдор
шахсларнинг
жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари
(2000йил 23августдаги 329-сонли) фикримиз далилидир.
«Архитектура» фани «Бино ва иншоотлар қурилиши» йўналиши учун
асосий ҳисобланган қурилиш технологияси
фани билан бир вақтда олиб
борилиб бу йетакчи фаннинг мақсадларини тола амалга оширилишига
қаратилган.
Мазкур ўқув қўлланмада бино ва иншоатлар конструксияларининг
хиллари,
хусусиятлари, уларнинг бино қурилишида тутган ўрни,
биноларнинг тархий – ҳажмий йечимлари ва техник-иқтисодий
кўрсаткичлари баён этилган.
Ҳисобий рақамлар ва айрим кўрсаткичлар Республикамизда жаҳон
стандартлари асосида қурилиш соҳасидаги янгидан чоп этилаётган меёрий
ва расмий ҳужжатлардан олинган. Бўлажак қурувчилар ушбу фан
асосларини мукаммал ўзлаштирмай
туриб қурилиш конструксиялари,
замин ва пойдеворлар ва ҳоказоларни органишлари мумкин эмас.
«Архитектура» фани бошқа техник фанлар билан ҳам ўзаро
боғлиқдир, айниқса қурилиш конструксиялари, Замин ва пойдеворлар,
Темирбетон конструксиялари, қурилиш технологияси ва ҳ.к.
фаннинг
назарий асослари ва принсиплари икки семестрга мўлжалланган бўлиб, 72
соатлик марузалар курсида баён этилади.
Пойдевор – алохида турувчи стакан типидаги пойдевор. Ушбу
пойдевор тайёр махсулот бўдиб заводда ишлаб чиқарилади ва
бино лойихаланаётган жойга олиб келиб мантаж қилинади. Унинг
асосий вазифаси устунлардан келаётган юкни қабул қилиш ва
асосга узатиб беришдан иборатдир. Маркаси бино қаватлари сони
ва бинодан тушадиган юкларга боғлиқ холда танланади. Бино
қаватлари ва юукламалар қанча кўп бўлса пойдеворнинг
таркибилдаги қоришманинг маркаси ва арматура диаметри шунча
катта танланади.
Лойихаланаётган бинода ушбу пойдевордан 72 дона
ишлатилди. Пойдеворни намдан
химоя қилиш учун битумли
мастикадан фойдаланилган.