Фитрат шеърлар



Pdf көрінісі
бет4/12
Дата23.04.2024
өлшемі158.13 Kb.
#499602
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
10 фитрат

«
ЎЗБЁК ЁШ ШОИРЛАРИ» ТЎПЛАМИДАН 
 
КИМ ДЕЯЙ СЕНИ
Оппоғим, худой асрағай сени,
Кўз балосидан сақлағай сени.
Сен жаҳоннинг энг нозанинисен,
Қайғуларға ҳеч солмағай сени. 
Қип-қизил гулим, ёп-ёруғ ойим,
Кетмай тур, бир оз мен кўрай сени.
Дарди жонимнинг сен давосими?
Мунгли кўнглумнинг подишосими? 
Гулми сен, кўзим, жонми сен, кўзим?
Кўнглимнинг бути ё худосими?
Билмадим, гулим, айт ўзинг кулиб,
Ошиқинг нечук атағай сени? 
«
ЎЗБЕК ЁШ ШОИРЛАРИ» тўплами 1922 йилда Тошкентда чоп этилган. Унга Фптрат, Чўлпон, Боту, 
Элбекнинг шеърлари киритилган бўлиб, Фитратнинг 1919—1921 йиллар орасида ёзилган 13 шеъри тўпламдан 
жой олган. Ушбу тўплам ҳақида қуйидаги тақризлар эълон қилинган: А. Саъдий. Ўзбек ёш шоирлари. 
«
Туркистон», 1924, 12 яиварь; О. Шарафуддинов. Ўзбек ёш шоирлари. Чўлпон. «Қизил Ўзбекистон», 1927, 14 
февраль («Айн» имзоси билан). 


Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат 
www.ziyouz.com kutubxonasi 

КИМ ДЕЯЙ СЕНИ? Қайта нашри «Ўзбекистон адабпётп ва санъати» ҳафталигида 1987 йил 11 декабрь 
сонида (нашрга тайёрловчи Наим Каримов) эълон қилинган. Дастлабки тўпламда шеърнинг санаси 
кўрсатилмаган, қайта нашрда 1920 йилга тааллуқли экани айтилади. 
БИР ОЗ КУЛ 
Кўз ёшларим букун тағин оқадими?
Қизил гулим бошқаларға кулар-да. 
Қизил гулим, борлиғимнинг султони!
Жоним, сенинг хаёлингда кучайди.
Юрагимнинг энг қимматли армони,
Нечук менга марҳаматинг озайди?
Икки кўзим, малак юзим, севдигим,
Жонлар сенинг юзгинангдан айлансун.
Қизил гулим, қора кўзим, тилагим,
Дунё сенинг боқишингдан ўргулсун. 
Ёвуз ёрим, юзингга ҳеч боқолмам,
Кўнгил дардин оёғингға тўколмам.
Тупроқ каби йиқилмишам йўлингда дея олмам. 
Истар эсанг менга келиб гапурма, ёнимда ҳеч ўтурма.
Ёлғуз йиғлаб узоқдан турғанимни
Кўрганингда, марҳамат эт, бир оз кул! 
БИР ОЗ КУЛ. 1991 йилнинг июнида «Шарқ юлдузи» журналининг 6-сонида (20-бет) қайта нашр қилинди 
(
нашрга тайёрловчи Ҳ. Болтабоев). Шеърнинг санаси кўрсатилмаган. Фитрат таржимаи ҳолини кузатиб, 20-
йилларнинг бошларида Тошкентда ёзилганини тахмин қилиш мумкин. 
АЧЧИҒЛАНМА ДЕГАН ЭДИНГ 
Умидсизлик ханжари билан яраланған 
бир юракнинг энг сўнгги армуғони 
Эрка малак, аччиғланмам сенга 
Учирсанг-да кўкка юрак кулин.
Аччиғланмам сенга, нозли қуёш,
Ёндирсанг-да умидимнинг гулин.
Борсун, ёнсун умидимнинг гули;
Кўкка учсун юрагимнинг кули,
Сўлсун руҳим, борлиғим-да битсун.
Ўксиз кўзнинг ёши каби ишқим
Тупроқ узра тўкулсун-да кетсун.
Тилакларим, армонларим, шеърим
Кўмилсунлар, керакмаслар менга,
«
Ҳаёт» деган қопқон борсун,
Парчалансун, битсун, йўқолсун.
Бироқ, сен... ким, хаёлингға руҳим


Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат 


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет