ЯНА ЁНДИМ. Қайта нашри: «Шарқ юлдузи», 1991, 6-сон, 22-бет.
*
кўгарчин — кабутар.
НЕГА БУЙЛА?
Сен келгач...
Шеърим учун
Қизил гўллар тўшалган,
Юлдузлар-ла безалган
Энг кенг бир йўл очилди.
Сен келгач,
Кўнглумни
Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат
www.ziyouz.com kutubxonasi
9
Қайғулар-ла, мотамлар-ла ўранған
Қора қалин пардалари
йиртилди.
Сен келгач,
Хаёлим
Умид, армон чечаклари очилган
Учмоқ каби боғчаларда булбулдек
Сайраб юрди.
Бироқ сен
Ишқингдан
Кеча-кундуз ёниб турган кўнглимнинг
Дардини
Ҳеч сезмасдан кула-кула турар-да
Ёнар бутун борлиғим... нега бўйла?!
НЕГА БЎЙЛА? Шеър 10 март 1920 йили ёзилган. Қайта нашри: «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1987,
декабрь. Қайта нашрида 1920 йил 14 март санаси келтирилган.
ШОИР
Букун йиғлаб ўтирмишдим, сен келдинг,
Бир шоирнинг бир «сўзи»ни сўзладинг,
Мен у сўзнинг руҳингдаги изларин
Сенинг гўзал кўзларингда ўқидим.
Ўқидуқча, у издан
Ўзим учун кўб умидлар тўқидим.
—
Умидсизча яшай олмам, нетайин.
Эмиш... Шоир севгилисига ёзған
Бир ёзувда қайғуларини тўкмиш,
Сўзларининг энг охирида ондан
Руҳи учун бир оз кўмак истамиш.
Биласанми?
Шоир ишқнинг энг нозли,
Эрка, инжиқ ёғдусидир, туролмас
Маъшуқидан кўрмаганча кулушли,
Марҳаматли, чин сезгули бир кўмак,
Мана шудир унинг учун бор тилак.
Шоир
Табиатдан сирли, теран маънолар,
Тириклик-чун очиқ, тўғри, чин йўллар
Излар — топар, ўзи учун сақламас.
Унларни
Ёз гулининг япроғидан тўқилган
«
Сўз»лар илан ўраб бизга топширар.
Юрт қайғуси (шеърлар). Абдурауф Фитрат
Достарыңызбен бөлісу: |