ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛИ.
Лойиҳалаштириш бир ёки икки босқичда бажарилади.
Бир босқичда – ишчи лойиҳа қайта ишлатиладиган лойиҳа асосида қуриладиган ва техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган биноларни қуришда қўлланилади.
Икки босқичда – лойиҳа ва иш ҳужжатлари бажарилади. Лойиҳалаш босқичида бинонинг меъморчилиги (архитектураси) қисқа тасвирлаб берилади ва қурилиш зарурлиги асосланади. Иншоотларнинг конструктив шакллари аниқланади ва керакли элементлар танлаб олинади. Агарда, шу бино қурилишида металл конструкцияларни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлса унда тарх ва қирқимларда асосий кўтариб турадиган элементларнинг схемаси келтирилади ва шу конструкцияни ишлаб чиқариш, қурилиш майдонига транспорт орқали олиб бориш имкониятлари кўриб чиқилади. Иш ҳужжатларига металл конструкциялар иш чизмалари (КМ) ва мураккаб тугунларнинг ва деталларнинг чизмалари киради (КМД).
КМнинг ишчи лойиҳасига қуйидаги материаллар кириши керак:
Тушунтириш хати, бино синчига таъсир этаётган юклар жаъми, бино тархи, конструкция жойланиши, элементлар ҳисоби, бириктирилган жойи ва металлнинг кесими бўйича тўлиқ тафсилотли рўйҳати.
Достарыңызбен бөлісу: |