Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик конструкциялари” кафедраси “Инженерлик конструкциялари” фанидан тарқатма материаллар 1-боб. Металл конструкциялари


СОРТАМЕНТ. Сортамент профилларни асосий тафсифномаси



бет8/9
Дата02.01.2022
өлшемі102 Kb.
#453768
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Инж конс

СОРТАМЕНТ.

Сортамент профилларни асосий тафсифномаси.

Металл конструкциялар турли хил шаклли профиллардан ташкил топади. Шакли ва геометрик ўлчамларига кўра фарқланувчи прокат, қу-вур ва бошқа металл буюмлар ҳақидаги маълумотлар мажмуи (жадвали) сортамент деб аталади. Сортаментда профилларнинг кўндаланг кесим юзаси, ўлчамлари, геометрик таърифлари (A,W,S,I,i) ва бир метрли оғирлиги кўрсатилади.

Металл конструкцияларда қўлланиладиган ёйма пўлат икки гуруҳга бўлинади: 1. юпқа ёки қалин варақсимон пўлат;

2. профилли пўлат – бурчаклик, швеллер, тавр, қўштавр ва ҳ.к.

Варақсимон пўлат қуйидагича турларда мавжуд бўлади:


  1. қалин варақсимон пўлат (ГОСТ 19903-74). Бу турдаги пўлат 4160 мм қалинликда ёйилади, кенглиги 6003600 мм, узунлиги 2000 мм дан 12000 мм гача қилиб ишлаб чиқарилади;

  2. кенг тасмасимон универсал пўлат (ГОСТ 8200-70). Бундай универсал пўлат варақларининг қалинлиги 660 мм, эни 2001050 мм, ва узунлиги 500012000 мм қилиб чиқарилади;

  3. юпқа варақли пўлат (ГОСТ 19904-74). Бу хилдаги пўлат варақлари 0,23,9 мм қалинликда, 12005000 мм узунликда ва 6002000 мм кенгликда ишлаб чиқарилади.

ПРОФИЛЛИ ПЎЛАТ:

Б у р ч а к л и к л а р – тенг ёнли (ГОСТ 8509-72) ва ёнлари тенг бўлмаган, яъни тенгсиз ёнли (ГОСТ 8510-72) турларга бўлинади. Бурчакликлар қуйидагича белгиланади: L50x5 ёки L75x50x5. Биринчи ҳолда ёнларининг эни 50 мм, қалинлиги 5 мм бўлган тенг ёнли бурчаклик, иккинчи ҳолда эса ёнларининг эни 75 ва 50 мм, қалинлиги 5 мм бўлган тенгсиз ёнли бурчаклик ифодаланган. Бурчакликлар сортаменти жуда кенг бўлиб, энг кичик профил L20x3 ва энг каттаси эса L250x30 дан иборатдир.

Қ ў ш т а в р л а р – (ГОСТ 8239-72) асосан эгилишга ишловчи тўсинлар сифатида қўлланилади. Сортаментга кўра қўштаврларнинг 10 дан 60 гача номерлари мавжуд. Қўштаврнинг номери унинг сантиметрда ифодаланган баландлигига мос келади. Қўштаврларнинг узунлиги 13 м гача бўлиб, асосан 6; 9 ва 12 м ли қилиб тайёрланади.

ТУ 14-2-24-72 га мувофиқ, кенг токчали қўштаврлар ҳам ишлаб чиқарилади. Улар уч хил бўлади: тўсинлар учун «Б» маркали, енгил ва оғир устунлар учун «К» маркали ва универсал «Ш» маркали. Кенг токчали тўсинбоп профилларнинг баландлиги 1000 мм гача бўлади.

Ш в е л л е р л а р – (ГОСТ 8240-72). Швеллерларнинг ўлчамлари ҳам уларнинг номерлари орқали ифодаланади. Сортамент 5№ дан 40№ гача бўлган швеллерларни ўз ичига олади.

Э г м а профиллар қалинлиги 216 мм гача ишлаб чиқарилади.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет