Ижтимоий-гуманитар фанлар


Саноат корхоналари молиявий барқарорлигини баҳолаш усуллари



бет6/10
Дата25.04.2023
өлшемі0.74 Mb.
#472695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Sanoat tarmoqlari korxonalarining moliyaviy barqarorligini ta`minlash узим учун

3. Саноат корхоналари молиявий барқарорлигини баҳолаш усуллари
Молиявий бақарорликни корхона ўз маблағлари ва барча маблағларнинг нисбати сифатида ифодалаб, молиявий барқарорлик кўрсаткичларини қуйидаги гуруҳларга ажратадилар:
- ўз маблағлар (хусусий капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар;
- четдан жалб этилган маблағлар (капитал) билан боғлиқ кўрсаткичлар;
- ҳаракатдаги маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар;
- асосий воситалар билан боғлиқ кўрсаткичлар;
- айланма маблағлар билан боғлиқ кўрсаткичлар.
Саноати корхоналари мисолида молиявий барқарорлик кўрсаткичлари тизимини шакллантирамиз. Ушбу тармоқ корхоналарининг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат:
- корхоналарнинг фонд сиғими юқорилиги;
- катта ҳажмдаги инвестицияларнинг талаб этилиши;
- нархларнинг монопол характерга эга эканлиги;
- транспорт харажатлари юқорилиги;
- асосий бозор ички талабнинг қондирилишига қаратилганлиги;
- ишлаб чиқариш мажмуининг хомашё базаси ҳудудида жойлашганлиги;
- технологик жараёнларнинг мураккаблиги;
- иш кучига талабнинг юқорилиги ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда, молиявий барқарорликни мутлақ ва нисбий кўрсаткичлар (молиявий коэффициентлар)га ажратган ҳолда таснифлаш мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, молиявий барқарорликнинг мутлақ кўрсаткичлар тизимини захира ва харажатлар ҳажми ўртасидаги фарқ кўринишида юзага келувчи захира ва харажатларни шакллантирувчи маблағлар манбаларининг ортиқлиги ёки етишмаслиги сифатида умумий талқин этиш лозим. Бунда захира ва харажатлар ўз айланма маблағлар, узоқ ва қисқа муддатли кредитлар ва қарзлар, кредиторлик қарзларининг таъминотчилар қарзлари қисми каби манбалардан таъминланиши назарда тутилади. Захира ва харажатларнинг шаклланиш манбаларини изоҳлаш учун қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади:
1. Ўз айланма маблағларининг мавжудлиги. Буни аниқлашда ўз айланма маблағлардан, узоқ ва қисқа муддатли мажбуриятлар айириб ташланади ва у қуйидаги формула билан ифодаланади:


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет