Ижтимоий-гуманитар фанлар


-жадвал Молиявий барқарорлик коэффициентлари таснифи



бет9/10
Дата25.04.2023
өлшемі0.74 Mb.
#472695
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Sanoat tarmoqlari korxonalarining moliyaviy barqarorligini ta`minlash узим учун

2-жадвал
Молиявий барқарорлик коэффициентлари таснифи
Юқорида келтирилган молиявий барқарорликнинг мутлақ ва нисбий кўрсаткичлари орқали қурилиш материаллари саноати корхоналари молиявий барқарорлигини оқилона баҳолаш ва улар корхоналарнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, уни ошириш бўйича ташкилий-иқтисодий механизмлар ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этишда муҳим аҳамият касб этади.


4. Корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлили
Корхоналар молиявий ҳолатининг таҳлили корхона молия-хўжалик фаолиятини ҳар томонлама чуқур ўрганишни назарда тутади. Ушбу таҳлил жараёни учун аниқлаб олинган мақсади таҳлилнинг йўналиши, батафсиллик даражаси, таҳлил жараёнида фойдаланилган маълумотлар, таҳлил амалларининг қўлланиши кабиларга таъсир кўрсатади. Корхона молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда таҳлилий амаллар танланади.
Корхоналар молиявий ҳолати таҳлилининг мақсадини белгилашни қуйидагича амалга ошириш мумкин:
➢ эришилган молиявий натижани унинг ҳажми ва нисбий катталиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
➢ қандай омиллар таъсирида шаклланганлигини аниқлаш;
➢ фойдани ошириш имкониятларини ўрганиш;
➢ корхона молиявий ҳолатини мустаҳкамлашни таъминлаш. Минтақалар бўйича корхона ва ташкилотларнинг сони йилдан-йилга ошиб бомоқда. Хусусан, 2021 йилда рўйхатга олинганлар сони 503538 мингтани ташкил қилган бўлса, тугатилган корхоналар сони эса 11547 мингтани ташкил қилди ва шулардан фаол ишлаб келаётганлари 475197 минг яқинни ташкил қилди (жадвал). Мамлакатда корхоналар сонинг кўпайиши корхонанинг молиявий холатига боғлиқ бўлади.
Таҳлилнинг мақсади белгилаб олинганидан кейин таҳлилни амалга ошириш жараёнида ҳал қилиниши лозим бўлган вазифалар аниқлаштирилади. Жадвал
Минтақалар бўйича корхона ва ташкилотларнинг сони (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)
Фойда таҳлилининг асосий вазифалари қуйидагилардир:
1) таҳлил қилинаётган даврда олинган фойда ҳажми ва таркибиниўрганиш;
2) эришилган фойда ҳажмини корхона мулкдорининг хўжалик фаолиятини давом эттириш ва ривожлантиришга бўлган манфаатларини таъминлашига етарлилиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
3) эришилган фойда ҳажмини корхонанинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга етарлилиги нуқтаи назаридан баҳолаш;
4) корхона бўйича тўлиқлигича ва унинг таркибий бўлинмалари бўйича фойда режасининг бажарилишини баҳолаш;
5) фойда ва хўжалик фаолияти рентабеллигининг ўзгариш тенденцияларини аниқлаш;
6) фойда ва рентабелликка таъсир кўрсатган сабаб ва омилларни аниқлаш ва уларни миқдорий баҳолаш;
7) асосий омилларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганиш ва уларнинг молиявий натижага умумий таъсирини баҳолаш;
8) фойда олиш учун фойдаланилган ва истеъмол қилинган ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш, яъни ресурслар рентабеллиги кўрсаткичларини баҳолаш;
9) фойда ва рентабеллик кўрсаткичларини ошириш мақсадида хўжалик фаолиятини такомиллаштириш бўйича имкониятларни аниқлаш ва тадбирлар ишлаб чиқиш.
Фойда таҳлилини реализация қилинган маҳсулот ҳажми билан, шунингдек фойдаланилган ресурслар қиймати билан боғлиқ ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашув бир томондан бевосита олинган тушум билан, иккинчи томондан моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларининг хўжалик фаолиятини амалга оширишнинг зарур шарти сифатида амал қилиши билан изоҳланади. Фойда ва рентабеллик таҳлилини амалга оширишнинг асосий маълумот манбалари сифатида қуйидагиларни кўрсатишимиз мумкин:
Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа моддий жорий (айланма) маблағлар элементлари шароитида баҳоланувчи корхонанинг тўловга қобиллигини кўрсатади. Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайиши ҳақида хабар беради. Корхоналарни ривожлантиришда корхоналарнинг молиявий ҳолати таҳлилил қилишда қуйдаги асосий кўрсаткичлар орқали таҳлил қилинади:
1. Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

А2 — жорий (айланма) активлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайёр маҳсулот, пул маблағлари, дебиторлик қарзлари ва б.), баланс активининг II бўлими, 390-сатр;


П2 — мажбуриятлар, баланс пассивининг II бўлими, 770-сатр;
Умм — узоқ муддатли мажбуриятлар (бухгалтерия баланси 490-сатр).
Агар тўловга қобиллик коэффициенти ҳисобот даври сўнгида 1,25 дан паст қийматга эга бўлса, корхона тўлов қобилиятига эга эмас деб ҳисобланади.
2. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий мустаҳкамлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларининг нисбати учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағларининг мавжудлигидан далолат беради. Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

А1 — узоқ муддатли активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва б.), баланс активининг I бўлими, 130-сатр;


П1 — ўз маблағлари манбалари (устав капитали, резерв капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва б.), баланс пассиви I бўлимининг натижаси 480- сатр.
Уқк — узоқ муддатли активларни олиш учун йўналтирилган узоқ муддатли қарзлар ва кредитлар (бухгалтерия баланси 570 ва 580-сатрлардан ҳисоблаш орқали);
Ушбу каср сурати корхона ўз маблағлари суммасининг қанча қисми айланма маблағларга йўналтирилгани, махражи — барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган ҳисобланади.
3. Рентабеллик коэффициенти корхонанинг молиявий-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади. Харажатлар рентабеллиги коэффициенти қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Стф — Фойда солиғини тўлагунга қадар фойда «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклнинг 240-сатр 5-устуни, ёки Фойда солиғини тўлагунга қадар зарар «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклнинг 240-сатр 6-устуни «–» белгиси билан;


Х — жами харажатлар, «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-сонли шаклдан сатрлар (020 «6-устун» + 040 «6-устун» + 170 «6-устун» + 230 «6-устун») йиғиндиси.
4. Активлар рентабеллиги коэффициенти фақатгина йил якунларига кўра қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Ўб — баланснинг жами активи ёки пассивининг ўртача қиймати бўлиб, ўртача арифметик ёки ўртача хронологик формула бўйича ҳисобланган.


Агар ҳисобот даври учун рентабеллик коэффициенти: нолдан паст (манфий кўрсаткич) чиқса, корхона зарар кўриб ишлаётган;
0,05 дан паст чиқса, корхона паст рентабеллик (монопол корхоналардан ташқари) ҳисобланади.
5. Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Коэффициент қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври сўнгида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.


Коэффициентнинг тушиб бориши корхона молиявий таваккалчиликнинг ошиб боришини англатади.
6. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқариш қувватларининг юкланиш даражасини билдирувчи кўрсаткичдир:

Qҳақ. — таққосланадиган қиймат кўринишидаги ҳисобот даврида чиқарилган маҳсулот (кўрсатилган хизматлар)нинг ҳақиқий ҳажми;


Qлойиҳа — таққосланадиган қиймат кўринишидаги белгиланган вақт давомида маҳсулот чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг энг кўп ҳажми, унга асосий технологик ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва белгиланган иш режимига риоя қилиш орқали эришиш мумкин;
Qижара — ижарага берилган (таққосланадиган) қувватлардаги маҳсулот ҳажмлари;
Qконсерв. — консервацияланган (таққосланадиган) қувватлардаги маҳсулот ҳажмлари.
Агар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ҳисобот даврида 0,5 дан ёки ўртача тармоқникидан паст бўлса, у ҳолда корхона ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.
7. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти асосий фонднинг давр учун эскириш улушини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, асосий воситаларнинг бошланғич нархига нисбатан эскириш қийматини аниқлайди.

Э — асосий воситаларнинг эскириши, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шакл, 011- сатр;


А — асосий воситаларнинг бирламчи қиймати, «Бухгалтерия баланси» 1-сон шакл, 010-сатр. Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонада асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.

Хулоса
Корхоналар молиявий барқарорлигини таъминлаш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:
Биринчидан, Корхоналар жорий ликвидлилик даражасини ошириш учун ўз пул маблағларидан бир қисмига қимматли қоғозлар сотиб олиш механизмини ишлаб чиқиши мақсадга мувофиқ. Бу эса, қимматли қоғозларни тез фурсатда сотилиши ва нақд пулга айланиши нуқтаи назаридан бошқа корхона ҳамда хўжалик юритиш субъектларига нақд пул кўринишидаги мажбуриятларни тўлаб бериш имконини яратади.
Иккинчидан, корхоналар фаолиятига сарфланаётган сармоя ва уларни ўзини-ўзи қоплаш даражаси беқарор бўлиб, уни барқарорлаштириш учун корхонанинг истиқболдаги инвестиция сиёсатини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
Учинчидан, бугунги кунда корхоналарда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун уни молиялаштириш имкониятини ошириш, яъни олинган фойда ҳисобидан ишлаб чиқаришни кенгайтириш, корхонани модернизация ва техник қайта жиҳозлаш лозим.
Тўртинчидан, корхоналарда ўз маблағларига бўлган эҳтиёжларни қондириш учун корхонанинг тегишли манбалари ва ташқи узоқ ва қисқа муддатли маблағларда фойдаланиши мақсадга мувофиқ. Бунда олинган қарзларни ўз вақтида қайтариш механизмини ишлаб чиқиш талаб этади.
Бешинчидан, корхона захиралари айланувчанлиги коэффициенти таҳлил қилинаётган корхоналарда юқори бўлиб, бугунги кунда корхоналар ўз активларини самарали бошқармоқда. Бироқ, бу ерда захираларнинг етишмаслик хатарлари ошади. Шу нуқтаи назардан, активларни бошқаришни захиралар уйғунлигида амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Олтинчидан, корхоналарнинг ўз мажбуриятларидан халос бўлиши учун корхоналар айланма маблағларини нақд пулга айлантиришнинг самарали тизимини амалга ошириши мақсадга мувофиқ. Шунингдек, корхоналар захира ва харажатларни тайёр маҳсулотга айлантириб, сотиш ва дебиторлик қарзларини олдиндан ундириш механизмини ишлаб чиқиши ҳамда амалга ошириши мақсадга мувофиқ. Ушбу тадбирлардан олинадиган самара қуйидагича бўлади:
- мол-мулк қийматида ўз маблағлар улуши ва ўз айланма маблағлар манбалари ҳажми ошади;
- пул маблағлари улуши ошади, айланма маблағлар айланиши тезлашади ва ўз айланма маблағлар билан таъминланганлиги ўсади;
- захира ва харажатлар ҳажми пасаяди, сотиш рентабеллиги ошади;
- дебиторлардан тушадиган маблағлари ҳажми ошади ва корхона тўловга қодирлик даражаси яхшиланади.
Молиявий барқарорлик коеффициенти. У ўз маблағларининг қарз маблағларига нисбати сифатида аниқланади. Бу кўрсатикчнинг аҳамияти бирдан кам бўлмаслиги керак.
Ўз маблағларининг қарз маблағларидан ортиқлиги корхона молиявий барқарорликнинг етарлича захирасига ега еканлигини ҳамда ташқи молиявий манбаларидан нисбатан ҳоли еканлигини кўрсатади.
Корхонанинг молиявий ҳолатини баҳолашда унинг ишчанлик фаоллиги билан боғлиқ кўрсаткичларни таҳлил қилиш муҳим аҳамият касб етади. Булар қаторига айланма маблағларни айланиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг айланиш кўрсаткичлари киради.
Маълумки, айланма маблағлар ишлаб чиқаришда муҳим аҳамиятга ега бўлиб, у ишлаб чиқариш жараёнини узлуксиз таъминлайди. Улар кетма-кет ишлаб чиқариш ва муомала босқичларини ўтаб, ўз шаклини ўзгартириб боради. Пул шакли ишлаб чиқариш шакли билан, ишлаб чиқариш товар шакли билан ва товар шакли пул шаклига айланади. Ана бу айланма маблағларнинг узлуксиз ҳаракати айланма маблағларнинг доиравий айланиши деб аталади.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет