Жалилов Шерали Некбоевич мочевина-формальдегид смоласини модификацияси ва уни қурилиш мақсадида ёғоч-пластик композицион плита материалларини ишлаб чиқаришда қўллашганлиги. Ушбу диссертация



Дата30.01.2023
өлшемі16.76 Kb.
#468921
түріДиссертация
Тақриз илмий рахбар Жалилов


Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ҳузуридаги «Фан ва тараққиёт» давлат унитар корхонаси мустақил тадқиқотчиси Жалилов Шерали Некбоевичнанинг “Мочевина-формальдегид смоласини модификацияси ва уни қурилиш мақсадида ёғоч-пластик композицион плита материалларини ишлаб чиқаришда қўллаш” мавзусидаги 02.00.07 – Композицион, лок-бўёқ ва резина материаллари кимёси ва технологияси хамда 05.09.05 – Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари) ихтисослигларидан техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясига илмий раҳбар
Т А Қ Р И З И
Дунёда қурилиш, мебель саноати ва машинасозликда ёғочдан тайёрланган маҳсулотларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Бу борада, мочевина-формальдегид смоласини модификациялаш ва уни қурилиш мақсадида ёғоч-пластик композицион плита материалларини ишлаб чиқаришда қўллаш, плитанинг технологик ва структура кўрсатгичларини яхшилашда қўлланиладиган мочевина-формальдегидли полимер композицияси таркибини ишлаб чиқиш ва уларни олиш усулларини яратиш, юқори сифатли ёғоч-пластик композицион плита материалларини олишнинг самарали технологиясини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Жалилов Шерали Некбоевич мочевина-формальдегид смоласини модификацияси ва уни қурилиш мақсадида ёғоч-пластик композицион плита материалларини ишлаб чиқаришда қўллашганлиги .
Ушбу диссертация ишида адабий манбаларни ҳар томонлама ўрганиб, таҳлил қилиниб хамда экспериментал ишлар асосида полимер боғловчилар ва уларнинг физик-кимёвий модификацияси учун ингредиентларни танлаб ва асосланган. Мочевина-формальдегид қатронининг физик-кимёвий модификациясини ўрганиб хамда уларнинг физик-кимёвий ҳамда физик-механик хусусиятларини аниқланган. Пахта пояларидан олинган ёғоч толали массани пресслаш шароитида модификацияланган мочевина-формальдегид полимер боғловчиларини қотириш жараёнига технологик омилларнинг таъсирини ўрганилган. Композицион модификацияланган мочевина-формальдегид қатронининг оптимал таркибини ишлаб чиқиш ва улар асосидаги композицион пластик плитали материалларнинг физик-механик хусусиятларини ўрганилган булиб. Пахта пояларидан олинган ёғоч толали масса ва модификацияланган мочевина-формальдегид қатронларидан композицион ёғоч-пластик плитали материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқилган. Модификацияланган мочевина-формальдегид қатронларини қўллаб, композицион ёғоч-пластик плитали материалларни олиш учун ташкилот стандарти (ТУ) ва технологик регламентни ишлаб чиқилган. Модификацияланган мочевина-формальдегид қатронлари билан композицион ёғоч-пластик плитали материалларни ишлаб чиқилган янги таркибини ва олиш технологиясини саноат – тажриба синовларидан ўтказиш ва уларнинг техник-иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаган.
Ш.Н.Жалилов диссертация ишини бажаришда замонавий асбоб-ускуналардан унумли фойдаланиб, тажриба натижаларини қайта ишлаш, умумлаштиришни мустақил равишда бажара олишини намоён этди. У ўз илмий натижалари билан турли халқаро ва республика анжуманларида ва кўргазмаларда иштирок этган.
У етук илмий ходим бўлиб, келажакда соҳа бўйича масалаларни мустақил равишда ҳал қила олади.
Ш.Н.Жалилов бажарган тадқиқот иши, олган натижаларижан кўриниб турибдика, у техника фанлари бўйича фалсафа фаналри доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқдир.


Илмий раҳбар,
техника фанлари
доктори к.и.х Холмуродова Д.К

Достарыңызбен бөлісу:




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет