Умумсоматик касалликларда кўз тубини ўзгариши
Кўз ва миянинг эмбриологик ва топографик алоқалари. Диэнцефал соха, симпатик тугунлар, уйқу артерияси сохасининг қон билан таъминланиши бузилишидаги кўз касалликлари. Мияда кўриш йўлларининг жойлашиши ва уларнинг турли сохасини шикастланишида кўриш функцияларининг бузилиши. Невритлар, димланган дисклар этиопатогенези, клиникаси ва уларни даволаш. Кўрув нервининг туғма ва орттирилган атрофияси. Даволаш. Кўзнинг бутун организм билан анатомик ва физиологик алоқалари. Гипертония касаллигида, буйрак гипертензиясида, қон касалликларида, эндокрин бузилишларда, инфекцияларда кўзда бўладиган ўзгаришлар.
Кўзнинг ва унинг бўлимларини шикастланиши
Келиб чиқиши, тури, жойи, асоратлари, оғирлик даражасига кўра таснифи. Контузиялар, уларнинг оғирлик даражаси ва асоратларига кўра характеристикаси, биринчи тиббий ёрдам, УАШ тактикаси, даволаш принциплари, оқибатлари, диспансеризация. Кўз жарохатлари, жойлашиши, формасига кўра характеристикаси. Кўзни тешиб кирувчи жарохатларнинг кардинал белгилари, биринчи тиббий ёрдам, малакали ёрдам принциплари. Симпатик яллиғланиш, этиопатогенез, юзага чиқиш муддатлари, профилактика, даволаш. Кўрув нерви, орбита ва суяклар жарохатланиши симптоматикаси. Кўз косасининг қўшма жарохатлари, биринчи тиббий ёрдам, малакали ёрдам принциплари. куйишларнинг учраши ва сабаблари. Таснифи. Кислота, ишқор, нур куйишларининг ўзига хос хусусиятлари, даволаш принциплари. Совуқ уриш, диагностика, биринчи тиббий ёрдам.
Юқумли касалликлар
Мутахассисликка кириш. Талабаларнинг Юқумли ва болалар юқумли касалликлари фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материаллар ҳамда замонавий ёруғлик микроскопи, видеотизимлардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади. Юқумли касалликлар умумий патологияси тўғрисидаги билим. Юқумли хизматнинг тузилиши, юқумли касалликлар таснифи, юқумли жараён даврлари, этиологияси, эпидемиологияси, юқумли касалликларнинг асосий клиник синдромлари, юқумли касалликларнинг диагностикаси, даволаш ва профилактикасининг умумий принциплари. Юқумли беморларни касалхонага ётқизиш қоидалари. Юқумли касалхонанинг жойлашиши ва тартиби. Юқумли бемор касаллик тарихининг схемаси.
Вирусли гепатитлар (А, В, С, D, Е). Этиологияси, эпидемиологияси, касаллик манбаи, юқиш механизмлари, патогенези, клиникаси, клиник таснифи, сариқлик даврининг клиник хусусиятлари, соғайиш даври, лаборатор диагностикаси, ВГА нинг оқибатлари, ВГВнинг клиник кечишидаги босқичлари, оғирлик кўрсаткичлари. Асоратлари – ўткир жигар энцефалопатияси. Лаборатор диагностика усуллари. Вирусли гепатит С нинг клиник кечими, диагностикаси, даволаш тизими.
Ич терлама. Паратиф А ва Б. Клиник, эпидемиологик ва лаборатор маълумотларни диагностикада тутган ўрни. Касалликнинг ҳар бир даврига хос бўлган клиник белгилари. Касалликнинг қайталаниши, зўриқиши ва асоратлари. Ҳозирги вақтда ич терлама касаллигининг ўзига хос кечиши.
Достарыңызбен бөлісу: |