Келишилди” Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. А. Худаяров



бет3/28
Дата04.11.2023
өлшемі274.5 Kb.
#482331
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Спорт-тиббиёти-тест

ДАСТУРНИНГ МАКСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


Фанни ўқитишдан мақсад – спорт тиббиёти амалиётида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнида спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи шахсларнинг саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, яъни уларнинг касалликлар ва патологик ҳолатларни даволаш ва профилактикаси, спорт ва жисмоний тарбия усуллари ва воситаларини рационал қўлланилишига кўмаклашиш, юкламадан кейинги тикланиш жараёнларини оптимизациялаш, иш қобилиятини ошириш ва хаетни ижодий даврини фаоллигини узайтиришда катта аҳамиятга эгадир.
Фаннинг вазифалари:
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи кишилар соғлиги устидан тайёргарликнинг барча босқичларида мунтазам тиббий назоратини ўрнатиш ва олиб бориш; машғулотларни тузишда спортчининг шахсий хусусиятларига қараб машғулотларга кўмаклашиш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларни саломатлигини, функционал ҳолатини ўрганиш, касаллик сабабларини аниқлаш, шу билан бирга жисмоний машғулотлар нотўғри уюштирилиши оқибатида саломатлигида юз берадиган ҳар хил нохушликларни эрта аниқлаш, қўлланиладиган тиббий текшириш методларини такомиллаштириш, иш қобилиятини қайта тиклашнинг янги мукаммал усулларни ишлаб чиқиш ва спорт тиббиёти амалиётида қўллаш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларда шикастланиш сабабларини ўрганиш, уларни даволаш ва профилактикасини олиб бориш.
• Ҳар хил ёш ва жинсга мансуб бўлган шахсларда тиббий педагогик назоратни олиб бориш.
• Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши, организмлари функционал ҳолати ва спорт иш қобилиятини баҳолаш. Тўғри келадиган тиббий назорат усулларини ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этиш.
• Машқ машғулоти ва мусобақалар тиббий таъминотини шакллантириш. Бу борада допинг-назорати ва жинс назоратини ҳам амалга ошириш кўзда тутилади.
• Спорт ва жисмоний иш қобилиятини ошириш ва уни қайта тиклаш учун тиббий қайта тиклаш воситаларини қўллаш усулларини ишлаб чиқиш, уларни амалда тадбиқ этиш.
• Машқ машғулоти жараёнларини режалаштириш ва мувофиқлаштиришда иштирок этиш.
• Санитар-оқартув, тарбиявий ишларни олиб бориш.
• Ўтказилган кузатувларни уйғунлаштириш, илмий-услубий ва илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш.


Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет