Квазарлар. Коинот тузилиши ва мегагалактика



бет1/2
Дата10.06.2023
өлшемі18.68 Kb.
#474928
  1   2
kvazarlar. koinot tuzilishi va mega


Aim.Uz

Квазарлар. Коинот тузилиши ва мегагалактика.
Режа :
1. Коинотнинг кенгайиши.
2. Хаббл конуни.
3. Космоголик тамойиллар.

Кучли радио манбаларнинг баъзилари оптик кузатишлар билан таккослангандагина галактика эмас, балки хира юлдузга тугри келган. Уларнинг спектрларида спектрал чизикларнинг кизилга силжиши жуда катта, хатто 109 ё. й. Узокликка мос келадиган силжиш кузатилган.


1963 йилда кафш килинган бу объектларга, квазарлар, яъни юлдузга ухшаш объектлар деб ном берилган. Уларнинг карама-карши фикрлар мавжуд. Баъзи олимларнинг фикрича, хозирча бизга маълум энг узокдаги жисмлар квазарлардир. Бошкаларнинг фикрича, квазарлар Галакти-камиздаги объектлардан иборат. Энг ёруг квазар 13- юлдуз катталикда (3с-273), аммо абсолют равшанлиги буйича, биринчи фаразияга кура гигант галактикалардан юзлаб марта равшанрок. Спек-трида олтита эмиссион чизик бор. Улар Бальмер сериясидаги водород чизикларининг кизилга силжиши 0,16 булганига таккосланган. Кизилга силжишнинг бундай киймати равшанлиги 17m ёки ундан хам хира галактикага тугри келади. 1970 йилга келиб кизилга силжиши 2,877 га тенг булган квазарлар маълум булди. Квазарларнинг равшанлиги узгариб туради. Узгариш даври бир хафтадан бир неча йилгача. Демак, уларнинг диаметри бир ёруглик хафтадан бир неча ёруглик йилигача тенг булиши мумкин.
Радионурланиши буйича аникланган барча квазарлар оддий хира юлдузларга нисбатан каттарок бинафша ранг ортигига (СЕ) эга. Уларни кидиришда шу хусусиятларидан фойдалинилади. m= 18m дан ёруг булган квазарлар урта хисобда осмоннинг хар 0,4 квадрат градусига биттадан тугри келади. Бутун осмонда 1-10 минг квазар булиши мумкин деб тахмин килинади. Агар ультрабинафша ранг ортигига эга булмаган квазарлар хам мавжуд булса, уларнинг сони янада куп булади.
Кавзарларнинг радионурланиш хусусяитлари радиогалактикаларнинг нурланишига ухшаш. Хусусан, купчилик кавзарлар радиогалактика-лардаги каби кушалокликни курсатади, нурланиш энергиясининг катта кисми инфракизил диапа-зонга тугри келади. Квазар 3с - 273 инфракизил нурида визуал ва ультрабинафша нурланишга караганда 10-100 баробар куп энергия сочади. Шунингдек, бу квазарлар рентген нурланиш манбаи хамдир.
Квазар спектрида кузатиладиган кизилга силжишнинг катталиги масаласи хозирча узил кесил хал килинган эмас. Уларнинг спектрларида галактикалараро нейтрал водород томонидан ютилиш сабабли хосил буладиган чизиклар йук. Бу эса уз навбатида квазарларни янада сирлирок холга келтиради.
Осмон сферасида квазарлар текис таксимлангандай куринса хам, аслида фазода улар нотекис таркалган.
Квазарларнинг ёши 106 - 108 атрофида дейиш хакикатга анча якин булгани сабабли, бу муддатни уларнинг пайдо булиш тезлиги билан таккослаш мумкин.
Марказида хира, аммо кайнок, спектри Вольф-Райе ёки 0 синфига таалукли юлдуз булиб, унинг атрофини гардиш сингари ураб олган туманликларни планетар туманликлар дейилади. Планетар туманлик спектрлари диффуз туманлик спектридан деярли фарк килмайди. Уларда хира спектрал фонда ёруг небуляр чизиклар ажралиб туради.
Планетар туманликлардан 600 тачаси топилган. Уларнинг купчилиги галактик текисликка Якин жойлашган. Янги юлдузлар каби Галактика марказига томон концентрацияланиши кучли, хатто Галактика ядроси таркибига хам киради. Шарсимон тудаларда факат битта планетар туманлик топилган. Аммо Галактикада бир неча унг минг планетар туманлик булиши мумкин. Энг ёруг планетар туманлик 5m 0 куринма катталикла (Далвдаги Хеликс туманлиги) хиралари 18m .0 ва ундан хира. Хеликс туманлигининг куринма диаметри 15' (r=700 nс десак, D=3 nс булади). Купчилик планетар туманликлар 5-15" куринма диаметрга эга.
Баъзи планетар туманликнинг ёритилиши ва куринма шакли турлича, купинча халка шаклида булади. Халка орасининг сезиларли ёритилиши марказида кайнок юлдуз булган газли халка орасида хам газ модда борлигидан дарак беради. Проекция сабабли аслида шарсимон газ булут шаклидаги туманликнинг факат четки кисмилар халка куринишда ёритилгандай булиб куринади.
Планетар туманликлар кучсиз иссиклик радионурланишига эга.Бирок спектрал чизикда туманликнинг турли кисмларини расмга олинса, спектрал чизикларнинг марказга томомн ортиб бориши кузатилади. Буни туманликнинг секундига бир неча километр тезлик билан кенгайиб бориши билан тушунтирилади. Агар кегайиб бориш тезлиги узгармас деб фараз килсак, планетар туманликнинг ёши бир неча минг йил булади. Планетар туманлик юлдузлараро газ каби Коинотга таркалиб кетади, марказий юлдуз эса бора-бора Ок карликка айланади. Планетар туманликлар ядролари (уртасидаги юлдуз) "Спектр ёркинлик" диаграммасида ок-зангори кетма-кетлиги юлдузлари булиб, оддий Вольф - Райе юлдузлари ва зангори карликлар ораларида жойлашган. Уларнинг температуралари гоят юкори, энг "совук" ядро - юлдузнинг температураси 25000 - 30000 К , энг кайноклари 170000 К гача булади. Уларда газларни зичликлари диффуз туманликларига караганда бир неча минг марта ортик, газларнинг ионловчи юлдузи эса бенихоя кайнок ва газнинг уртасига якин жойлашган булиши билан диффуз туманликларидан фарк килади.
Галактиканинг умумий радионурланишларидан ташкари куринма улчами жуда кичик булган радионурланиш манбалари маълум. Улардан саккиз мингтачаси топилган. Уларни радионурланишнинг дискрет манбалари дейилади. 1967 йилда Галактикада дискрет радионурланиш манбаларининг бошка бир тури - пульсарлар кашф килинди.Уларнинг радионурла-ниши жуда киска давр билан пульсацияланиб туради. Урта хисобда импульснинг эни 40 мили секунда, интенсивликнинг кутарилиш шахобчаси бир неча милисекунд булган пульсарлар маълум булиб улар 60 дан ортикдир.




Достарыңызбен бөлісу:
  1   2




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет