Иқтидорлилар учун топшириқ
Касб танлашда нимага эътибор бериш керак?
|
Ўқувчилар машқ дафтарларига сана ва янги мавзуни ёзадилар. Касб ва касб танлаш ҳақида фикр билдирадилар
Гуруҳда ишлайдилар
Дарсликдаги 37-машқдаги шеърни ифодали ўқийди ва матнда илгари сурилган асосий ғояни айтадилар
матн тузилишини сақлаган ҳолда мазмунини сўзлайди.
Якка тартибда “Мен севган касб” мавзусида эссе ёзади, иш жараёнида танишган эссе ёзиш қоидаларига тўлиқ риоя қилади.
Ёзган эссе билан шеърий матндаги гапларда гап бўлакларининг жойлашиш тартибини ва фарқини аниқлайди.
Шеърдаги бош бўлакларни аниқлаб, йиғиқ ва ёйиқ гапларни топади.
38- машқ топшириқларини гуруҳда ишлашади.
Матн билан танишиб, қуйидаги савол ва топшириқларни бажаради
Тилимизда қандай сўзлар борлиги ҳақида маълумот беради.
39-машқни гуруҳда ишлайди.
Матнни ўқийди ва мазмунини ёритувчи таянч сўзларни топади. Улар ёрдамида матннинг ғоясини аниқлаб, берилган матннинг услубини аниқлайди
Таянч сўзлар ёрдамида сўз бирикмаларини ҳосил қилади.
Сўз ва сўз бирикмалари иштирокида гаплар ҳосил қилади, сўнгра гапларни мазмунан боғлаб мавзуга оид матн яратади. Матн тузишда мақоллардан фойдаланади.
|
Баҳолаш:
Дарс давомида берилган ҳар бир топшириқ учун баҳолаш мезонлари ва дескрипторларни бераман. Шу дескрипторлар ёрдамида топшириқларни бажаришда гуруҳ сардори назорати остида дарс охирида қолиплаштирувчи баҳолашни амалга ошираман.
Дескрипторлар:
-матннинг асосий ғояни аниқлайди, мазмунини қайта ҳикоя қилади; [1]
-эссе ёза олади; [1]
-бош бўлакларни аниқлайди[1]
-йиғиқ ва ёйиқ гаплардан фойдаланади. [1]
-касб ҳақида маълумот келтиради; [1]
-тақдимотда иштирок этади; [1]
-сўз ҳақида маълумот беради[1]
-матн мазмунини ёритувчи 3та таянч сўз топади ; [1]
-сўз бирикмаси ҳосил қилади; [1]
-гапларни мазмунан боғлаб, матн ҳосил қилади. [1]
Жами: 10 балл
|