Мавзу: Бухгалтерия ҳисоби счётларини туркумларга
ажратиш ва счётлар руйхати
Режа:
1. Бухгалтерия ҳисоби сечтларини туркумларга ажратиш тўғрисида
тушунча.
2. Бухгалтерия ҳисоби счётларининг тайинланиши ва тўзилишига кура
туркумларга ажратиш.
3. Бухгалтерия ҳисоби счётларини Иқтисодий мазмунига кура
туркумлаш.
Бухгалтерия ҳисоби сечтларини туркумларга ажратиш тўғрисида
тушунча. Бухгалтерия ҳисоби счётлари ўзларининг икки хусусиятларига
кура куйидагича туркумларга ажратилади:
1. Счётларнинг тайинланиши ва тўзилишига караб.
2. Счётларнинг Иқтисодий мазмунига караб.
Бухгалтерия ҳисоби счётлари тайинланиши ва тўзилишига караб
туркумларга ажратилганда бу счётларнинг нима учун хизмат қилиши,
уларнинг дебет обороти билан кредит обороти хамда колдигининг кандай
мазмунга эгалиги ҳисобга олинади.
Бухгалтерия счётларини Иқтисодий мазмунига караб туркумларга
ажратишда бу счётларда нималар ҳисобга олиниши эътиборга олинади.
Бундай гурухлаш хўжалик маблағларини ва уларнинг ташкил топиш
манбаларини хамда хўжалик жараёнининг мавжудлиги, холати ва харакатини
тасвирлаш, маълумотлар олиш учун кайси счётлардан фойдаланиш
зарурлигини кўрсатади.
Достарыңызбен бөлісу: |