3.Таксимловчи счётлар. Бу счётлар корхонанинг баъзи бир
харажатларини ҳисобга олиш ва уларни калькуляция объектлари ёки ҳисобот
даврлари уртасида тўғри таксимлаш максадида қўлланилади. Таксимловчи
счётлар ўз навбатида йигиб таксимловчи ва ҳисобот даврлари уртасида
таксимловчи счётларга бўлинади.
Йигиб таксимловчи счётлар.Бу счётлар маълум хўжалик жараёнидаги
харажатларни бир ой давомида ҳисобга олиш, бу харажатларни иктсиодий
мазмунига караб, гурухлаштириш ва уларни калькуляция объектлари
уртасида олдиндан кабул қилинган бирор базисга нисбатан мутаносиб
равишда таксимлаш учун хизмат қилади. Йигиб таксимловчи счётларга
«Умум ишлаб чиқариш харажатлари», «Умум хўжалик харажатлари» ва
бошқа актив счётлар киради.
Достарыңызбен бөлісу: |