Мавзу: Бухгалтерия хисоби ва унинг мохияти


Бухгалтерия ҳисобининг  вазифалари ва унинг олдига куйи-ладиган



Pdf көрінісі
бет6/56
Дата02.01.2022
өлшемі0.98 Mb.
#452131
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56
buxgalteriya hisobi nazariyasi

Бухгалтерия ҳисобининг  вазифалари ва унинг олдига куйи-ладиган 

талаблар. 

Халқ  хўжалик  режаларининг  бажарилиши  устидан  назорат  олиб  бориш 

бухгалтерия  ҳисобининг  муҳим  вазифаларидан  бири  ҳисобланади.  Бу 

вазифанинг  бажарилиши корхоналарда содир булаетган хўжалик жараёни ва 

операцияларини  ўз  вақтида,  аниқ  ва  хужатга  асосланган  ҳолда  бухгалтерия 

ҳисобида акс эттириш йули билан таъминланади. 

Бухгалтерия  ҳисоби  жорий  ва  истикбол  халқ  хўжалик  режаларинни 

ишлаб  чикиш  ва  уларнинг  бажарилиши  устидан  назорат  олиб  бориш  учун 

корхоналардаги мавжуд асбоб-ускуналар, уларнинг куввати, жойланиши, кай 

даражада  фойдаланилаетганлиги  ва  ички  манбалари  тўғрисида  маълумот 

бериши керак. 

Корхоналарда  ишлакб  чиқарилганн  маҳсулот,  бажарилган  иш  ва 

хизматлар  таннархини  пасайтириш,  корхоналарда  ва  уларнинг  айрим 

булинмаларида  ички  хўжалик  ҳисобини  кенг  қўллаш  ва  мустахкамлаш, 

ишлаб  чиқаришнинг  самарадорлигини  ошириш,  меҳнатнинг  турли 

шаклларини ривожлантиришга хар томонлама кумаклашиш хам бухгалтерия 

ҳисобининг вазифасидир. 

Бухгалтерия  ҳисобининг  навбатдаги  вазифаларидан  яна  бири  меҳнатга 

хак  тулашнинг  энг  окилона  тизими  ва  шаклларини  қўллаш  йули  билан 

меҳнатнинг  микдори  ва  сифатига  караб  таксимлаш  асосини  тўғри  амалга 

ошириш устидан назорат олиб боришдир. 



Бундай  вазифаларнинг  муваффакиятли  бажарилиши  ва  ҳисобдан  халқ 

хужалигини  бошқаришда  кенг  фойдаланиш  учун  ҳисоб  олдига  айрим 

талаблар  куйилган.  Бу  талабларга  режа  кўрсаткичларини  ҳисоб 

кўрсаткичлари  билан  таққослаш  мумкинлиги,  уларнинг  аниқлиги  ва 

тўғрилиги,  тулалиги  ва  ўз  вақтида  бажарилиши,  равшан  ва  хаммабоплиги, 

режалилиги ва арзонлилиги кабилар киради. 

Режа  кўрсаткичларини  ҳисоб  кўрсаткичлари  билан  таққослаш 

мумкинлиги.  Давлат  режа  топширигининг  бажарилишини  текширишга 

имконият яратади. 

Ҳисоб маълумотларининг аниқлиги ва тўғрилиги. Бунда корхоналарнинг 

хўжалик  жараёнида  содир  бўлган  хўжалик  операциялари  кандай  булса, 

шундай акс эттирилади. Ҳисоб маълумотларининг тўғри кўрсатилиши конун 

билан мухофаза қилинади.  

Ҳисоб  маълумотларининг  тулалиги  ва  ўз  вақтида  бажарилиши.  Ҳисоб 

равшан  ва  хаммабоплиги.  Ҳисобнинг  равшан  ва  хаммабоп  тарзида  олиб 

борилиши  ҳисоб  маълумотларининг  факат  ҳисоб  ходимларигагина 

тушунарли бўлиб қолмай, балки бутун механткаш  оммага тушунарли булиш 

имконини беради. 

Ҳисобнинг режалилиги ва арзонлиги. Ҳисобни режали олиб бориш ва уни 

арзонга тушириш учун ҳисоб аппаратини қисқартириш, ҳисоб ишларини тула 

машиналаштириш,  замонавий  ҳисоб  шаклларини  ва  бухгалтернинг 

автоматлаштирилган  иш  жойларини  кенг  қўллаш,  бошлангич  хужжатларни 

мукаммаллаштириш  ва  ҳисобни  марказлашганн  ҳолда  ташкил  қилиш  билан 

эришилади.  

 



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   56




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет