булади. Натижада кишилар ихтиежини кондиришга мулжалланган истъмол
қийматидаги моддий неъматлар ишлаб чиқарилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида янги яратилган маҳсулотнинг таннархи
шаклланади.Шунинг хам айтиш керакка, янгидан яратилган маҳсулот
қийматида жамият учун кушимча меҳнат асосида вужудга келган миллий
даромаднинг бир кисми мавжуд бўлиб, бу маҳсулотнинг қиймати билан
таннархи уртасидаги фаркдир.Шундай қилиб, ишлаб чиқариш жараёни тайер.
Маҳсулотни ишлаб чиқариш ва уни корхона омборига топшириш билан
тугайди.
Сотиш жараёни хўжалик маблағлари даврий айланишнинг сунгги
боскичи бўлиб, бу боскичда омбордаги тайер маҳсулотлар корхонанинг
махсус булимлари томонидан харидорларга ёки истеъмолчиларга
шартномага мувофик етказилади.Маҳсулотларни бошқа корхоналарга
уларнинг ишлаб чиқариш истеъмоллари учун ёки тўғридан-тўғри ахолига
сотиш мумкин.Бунинг эвазига корхона харидордан пул олади, аммо бу пул
тайер маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфланган маблағ
микдоридан бир мунча ортик булади.Ортикча чиккан бу сумма фойда бўлиб,
у ишлаб чиқариш жараёнида вужудга келтирилади ва сотиш жараёнида пул
куринишини олади.
Достарыңызбен бөлісу: