Харидор маҳсулотларнинг ташқи кўриниши, ундан фойдаланишнинг қулайлиги, хизмат кўрсатиш муддати, маҳсулотнинг техникавий тавсифи, кафолатли хизмат кўрсатиш 8 шартлари кабилар товарнинг баҳосини белгилашда муҳим омил ҳисобланиб, харидор товарни “ўзининг маълум эҳтиёжларни қондиради”, деган яхши бир ният билан харид қилади. Бозор иқтисодиётининг муҳим талабларидан бири ишлаб чиқарилган товар сотилишининг муҳим шартлари сифатида харидорга ишончли ва кафолатланган сифатли маҳсулотли тақдим этишдир. Дунёнинг тараққий этган кўпгина мамлакатлари ривожланишга туртки бўлаётган омил асосан рақобатдир. Ривожланган давлатлар, хусусан, АҚШ, Европа давлатлари, Япония, Корея ва Хитой, Россия давлатларида рақобатнинг кучлилиги эвазига ишлаб чиқарувчи корхоналар ўртасида юқори натижага эришилмоқда. Бозор иқтисодиётининг ўзига хос қонунияти, айнан рақобатбардош товарлар ва хизматларни исътемолчига таклиф қилиш орқали юқори фойда олишга интилиш ҳисобланади. Мамлакатимиз олий таълим тизимида “Сифатни бошқариш” фанини ўқитишнинг жорий қилиниши асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарори меъёрий ҳужжат сифатида туртки бўлди ва бунга мувофиқ барча олий ўқув ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнига “Сифат менежменти” ёки “Реал секторда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги” фанларини кенг татбиқ этилиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида Халқаро стандартларга мос равишда сифат менежментини жорий қилиш” режаси ишлаб чиқилди ҳамда олий таълимнинг ўқув режаларига киритилди. Мамлакатимиз олий таълим тизимида “Сифатни бошқариш” фанини ўқитишнинг жорий қилиниши асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарори меъёрий ҳужжат сифатида туртки бўлди ва бунга мувофиқ барча олий ўқув ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқув жараёнига “Сифат менежменти” ёки “Реал секторда маҳсулот сифати ва рақобатбардошлиги” фанларини кенг татбиқ этилиши муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ўзбекистон Республикасида Халқаро стандартларга мос равишда сифат менежментини жорий қилиш” режаси ишлаб чиқилди ҳамда олий таълимнинг ўқув режаларига киритилди.
Достарыңызбен бөлісу: |