Замонавий бозор иқтисодиёти шароитида кўплаб корхоналар сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Чунки, корхонанинг товар ва хизматлар бозорида рақобат устунлигига эга бўлишлари сифатли товарларни истеъмолчиларга таклиф қилишларига қараб белгиланади. Бу жараёнда рақобатбардошлик қуйидаги икки омилга: яъни, маҳсулотнинг қиймат даражаси ва сифат даражасига боғлиқ. Рақобатбардошликдаги иккинчи омил, яъни сифат даражаси секин-аста биринчи ўринга чиқади. Меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини иқтисод қилиш сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш асосида шаклланади.
Сифат – корхонанинг эътиборли жиҳати ёки обрўси, даромадни оширувчи, корхонанинг барқарор ўсишини таъминловчи муҳим омил бўлиб, корхона сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришида ходимлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйишида ҳамда раҳбардан тортиб то аниқ ишни бажарувчи ходимгача боғлиқдир
Маҳсулот сифати – корхона фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Маҳсулот сифатини ошириш корхонанинг товар ва хизматлар бозоридаги юқори устуворлигини таъминлаб бериш билан бирга, илмий-техник тараққиётнинг ўсиш суръатини, корхона самарадорлиги ўсишини, корхона ишлаб чиқаришида барча турдаги ресурслардан тежаб фойдаланишни юзага келтиради.
Сифатли маҳсулотни ишлаб чиқариш эса ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларида, шунингдек, айрим ишчи-хизматчиларнинг меҳнат унумдорлигида ҳам ўз аксини топади. Маҳсулот сифатини яхшиланиши ҳисобига корхонада ижтимоий меҳнат унумдорлиги ортади. Яъни, бир хил ҳажмда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифат кўрсаткичлари яхшиланиши ҳисобига шу маҳсулот бирлигининг баҳоси ортиб, товар маҳсулоти қиймати кўпаяди.
Корхона сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши натижасида ва ишчилар сони ўзгармаган ҳолда, товар маҳсулоти қийматининг ортиши ҳар бир ишчига тўғри келадиган ўртача товар маҳсулоти кўпайишига ва меҳнат унумдорлиги кўтарилишига олиб келади. Корхона томонидан таклиф этилаётган маҳсулот ва хизматлар сифатини яхшилаш стратегик муаммо бўлиб, мамлакатимиз иқтисодиётининг стабиллашуви бу муаммоларнинг ҳал этилишига боғлиқдир.
Достарыңызбен бөлісу: |