Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет112/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

100 % 
Ўз навбатида
м 
Сх = -------------- х 100 % 
Сжм 
Бу ерда: 

Хж – жами харажатлар; 


Cм – ҳар бир маҳсулот бўйича сотиш ҳажми; 
Сжм – жами маҳсулотлар бўйича сотиш хажми. 
Сабзавотчилик соҳасига сарфланган харажатларни етиштирилган 
маҳсулотлар ўртасида тақсимлаш тартиби мисол тариқасида 12.4-жадвалда 
келтирилган
.
12.4-жадвал 
Сабзавотчилик соҳаси харажатларини маҳсулотлар ўртасида
тақсимоти 
 
Маҳсулот 
тури 
Ҳосил,
ц 
ц
сотиш 
баҳоси
Сўм 
Сотиш 
қиймати
сўм 
Ҳиссаси

Харажат 
суммаси
сўм 
бирлик 
маҳсулот 
таннархи
Сўм 







Помидор 
100 
15000 
1500000 
9,1 
1228550 
12285 
Пиёз 
150 
20000 
3000000 
18,3 
2470610 
16470 
Карам 
120 
8000 
960000 
5,8 
783035 
6525 
Картошка 
200 
45000 
9000000 
54,7 
7384830 
36924 
Сабзи 
110 
18000 
1980000 
12,1 
1633575 
14850 
Жами 
 
 
16440000 
100,0 
13500600 
 
 
Изоҳ: а) 6-устунда ҳар бир маҳсулот турларига тўғри келадиган харажатлар 
уларнинг сотиш ҳажмини жами маҳсулот сотишдаги ҳиссасини (5-устун) барча маҳсулот 
турларига қилинган жами харажатлар суммасига (6-устуннинг жами суммасига) 
кўпайтириш ва 100 фоизга бўлиш орқали топилади; 
б) 7-устун= 6-устун / 2-устун.
Маккажўхори. 1 ц маккажўхори донининг таннархини ҳисоблашда дон 
қабул қилиш пунктларида суткалик ўртача намуналарни суткадаги доннинг 
базис намлигини (маккажўхори сутасидаги доннинг базис намлиги 22 фоиз 
кўламида қабул қилинган) ҳисобга олиб янчиш натижасида аниқланган 
сўталардан қуруқ донга ўтказиш хўжаликнинг давлатга сотган маккажўхори 
сўталаридан базис намликдаги дон чиқишининг ўртача фоизидан 
аниқланади. Бу фоиз қабул қилинган дон накладнойлари регистрларининг 
маълумотларидан олинади. 1 ц маккажўхори донининг таннархи ишлаб 
чиқариш харажатларини жўхорипояларини йиғиштириш сарфлари ва 
қийматини истисно қилиб, дон массасига тақсимлаб аниқланади.


179
Пахта. 1 ц пахтанинг таннархи уни ётиштириш ва йиғиштириш (ғўзапоя 
бундан мустасно) харажатлари суммасини унинг ҳисобга олинган (кондиция)
миқдорига тақсимлаб аниқланади. Пахтанинг таннархи алоҳида навлар 
бўйича аниқланганда харажатларнинг умумий суммаси унинг харид 
нархларининг қийматига мутаносиб тақсимланади.
Лавлаги. 1ц лавлаги илдиз мевасининг ишлаб чиқариш таннархи 
(фабрикада ишлатиладиган ва туғанаги) уларни қанд лавлагининг 
(фойдаланиладиган баргининг қиймати харажатлардан чегириб ташлангач) 
физик массасига бўлиб аниқланади.
Тамаки. Тамаки ва мохорка хом ашёсининг таннархи ишлаб чиқариш 
харажатларининг умумий суммаси ва хом ашёнинг ҳисобга олинган 
массасидан келиб чиқиб, харажатларни маҳсулотнинг алохида турларига 
уларнинг харид баҳоларидаги қийматига мутаносиб тақсимлаб аниқланади. 
Уруғчиликда 1ц тамаки, мохорка хом ашёси, уруғнинг таннархи муайян
маҳсулотни ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли суммаси ва хом ашё, 
уруғнинг ҳисобга олинган массасидан келиб чиқиб аниқланади.
Картошка. 1 ц картошканинг таннархи картошкани етиштиришга 
тааллуқли барча харажатларни палак қийматини чегириб, картошка хосилига
тақсимлаб аниқланади.
Мева ва узумлар. 1ц мева ва узум таннархи харажатларининг умумий 
суммасини маҳсулот массасига (турлар, навлар бўйича) тақсимлаб 
аниқланади.
Чой. Сараланган чой барги таннархини аниқлашда харажатларнинг 
умумий суммасидан дағал чой барги, кофеин учун таркибий материал ва 
уруғнинг харид нархларидаги баҳоси чегирилади. 1ц сараланган чойнинг 
таннархи шу маҳсулотга ўтказилган харажатларни сараланган чой барги 
массасига бўлиб аниқланади.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет