174
режасида очиш мумкин: 2011 «Пахтачилик»; 2012 «Ғаллачилик»; 2013
«Сабзавотчилик» ва бошқалар.
Ишлаб чиқариш харажатларининг аналитик ҳисоби деҳқончилик
соҳаларининг йўналишларига қараб юритилади
.
Масалан, 2013
«Сабзавотчилик» счёти бўйича қуйидаги аналитик счётларни очиш мумкин:
картошка; помидор; пиёз; сабзи; карам ва бошқалар
.
Қишлоқ хўжалик корхоналарида
ишлаб чиқариш харажатлари
счётларининг (2011, 2012, 2013) дебетида ҳақиқатда қилинган харажатлар акс
эттирилади. Бунда, мос равишда харажатларнинг моддаларига кўра қуйидиги
ёзувлар қилинади:
Дебет
2011,2012,2013 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига;
Дебет 2011,2012,2013 Кредит
6710 - меҳнат ҳақи харажатларига;
Дебет
2011,2012,2013 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига;
Дебет 2011,2012,2013 Кредит 6510
- экинларни суғурталаш
харажатларига;
Дебет 2011,2012,2013 Кредит
6010,6990 - иш, хизмат харажатларига;
Дебет
2011,2012,2013 Кредит
2310 - ёрдамчи ишлаб чиқариш
харажатларини ҳисобдан чиқарилишига;
Дебет
2011,2012,2013 Кредит 2510 - умумишлаб чиқариш
харажатларининг ҳисобдан чиқарилишига.
Ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг кредитида ҳисобот йили
давомида олинган маҳсулотлар режа таннархи бўйича
акс эттирилади, яъни
унга қуйидагича ёзув қилинади:
Дебет 2810 Кредит 2011,2012,2013.
Йил бошидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобот давр
харажатларига киритилади
.
Йил охиридаги
тугалланмаган ишлаб чиқариш
кузги экинларни экиш харажатлари бўйича инвентаризация йўли билан
топилади
.
Ҳисобот йили охирида ҳар бир соҳа бўйича етиштирилган
маҳсулотларнинг режа таннархи ва ҳақиқий таннархи ўртасидаги фарқ
суммалари ҳисоб-китоб қилинади.
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги
фарқ суммаси барча
маҳсулотлар бўйича қуйидагича топилади:
Тф
= (Тх
– Тр
) х
Мц
Бу ерда:
Тф
– бир бирлик маҳсулот режа ва ҳақиқий таннархлари ўртасидаги
фарқ суммаси;
Тх
– бир бирлик маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи;
Тр
– бир бирлик маҳсулотнинг режа таннархи;
Мц
– етиштирилган маҳсулотнинг миқдори (ц.)
Режа таннарх ва ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ суммаси мос
равишда ишлаб чиқариш харажатлари счётларида «қизил ёзув» ёки
«қўшимча ёзув» усуллари бўйича акс эттирилади.
Бунда режа таннархи
ҳақиқий таннархдан юқори бўлган ҳолларда «қизил ёзув» усули, режа
175
таннархи ҳақиқий таннархдан паст бўлганда эса «қўшимча ёзув» усулидан
фойдаланилади.
Қизил ёзувлар ёки қўшимча ёзувларни
қайси корреспонден-
цияланадиган счётларга берилишини аниқлашда етиштирилган маҳсулот-
ларнинг тўлиқ сотиб юборилганлиги, ишлатилганлиги ҳамда омборда тайёр
маҳсулот сифатида сақланаётганлиги эътиборга олиниши керак. Чунончи,
тўлиқ сотиб юборилган маҳсулотлар бўйича режа таннарх ва ҳақиқий
таннарх ўртасидаги фарқ суммалари бевосита 9130 «Сотиш таннархи»
счётига, қисман сотилган маҳсулотлар бўйича ушбу фарқ уларнинг сотилган
ва омборда сақланаётган қисмларини акс эттирувчи счётлар ўртасида
тақсимланиши лозим. Ўз мақсадларида ишлатилган маҳсулотлар (масалан,
ем-хашакларни чорва молларига берилиши) бўйича
режа таннархи ва
ҳақиқий таннарх ўртасидаги фарқ мос равишдаги ишлаб чиқариш счётларига
олиб борилиши керак.
Барча етиштирилган маҳсулотлар бўйича ҳақиқий таннарх ва режа
таннарх ўртасидаги фарқ суммаларининг ҳисоб-китоби ҳамда
уларни
тегишли счётларда акс эттириш тартиби мисол тариқасида 12.3-жадвалда
келтирилган.
Достарыңызбен бөлісу: