Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет153/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 


238
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Ш-БЎЛИМ 
 
АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРДА 
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
17-боб. Автотранспорт корхоналарида бухгалтерия
ҳисобини ташкил қилиш асослари
18-боб. Автотранспорт воситалари ва улар иш
фаолиятининг ҳисоби 
19-бобАвтотранспорт корхоналарида ишлаб
чиқариш заҳираларининг ҳисоби 
20-бобАвтотранспорт корхоналарида ишлаб
чиқариш харажатлари ҳисоби ва бажарилган
иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархини
калькуляция қилиш 
21-бобАвтотранспорт корхоналарида молиявий
натижалар кўрсаткичларининг ҳисоби ва
уларни молиявий ҳисоботда акс эттиришнинг
хусусиятлари 
22-бобАвтотранспорт корхоналарида солиқлар,
мажбурий ажратмалар ва тўловларнинг
ҳисоби
 



239
17-БОБ. АВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА БУХГАЛТЕРИЯ 
ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ 
 
 
17.1.Автотранспорт корхоналарининг бухгалтерия ҳисоби субъекти 
сифатидаги тавсифи ва улар фаолиятинингташкилий-ҳуқуқий 
асослари 
Республикамиз халқ хўжалигини ривожлантиришда транспорт тармоғи 
муҳим аҳамиятга эга. Бу тармоқ ўз ичига темир йўл, ҳаво 
йўллари, 
дарё, 
денгиз, ер ости ва ер усти йўллари транспортларини олади.
Республикамизнинг географик ўрни, табиий-иқлимий шароити, уни 
дунёнинг бошқа мамлакатлари билан боғловчи дарё ва денгиз йўлларининг 
йўқлиги, шунингдек бошқа объектив ва субъектив шароитлар сабабли 
мамлакатимиз транспорт тармоғида автотранспорт ўзига хос ўрин эгаллайди. 
Чунончи, республикамизда ташилаётган юк ҳажмининг 85 фоизи, йўловчи 
ташиш ҳажмининг 96 фоизи айнан автотранспортга тўғри келади. Бу, ўз 
навбатида, автотранспорт хизматларини кўрсатувчи корхоналарни халқ 
хўжалигида катта аҳамият касб этишини, шунингдек уларни бухгалтерия 
ҳисобининг муҳим субъектларидан бири эканлигини билдиради.
Автотранспорт корхоналарини бухгалтерия ҳисоби субъекти сифатида 
турли белгилари бўйича таснифлаш ва тавсифлаш мумкин.
Мулкий шаклига кўра автотранспорт корхоналари давлат, нодавлат 
ҳамда аралаш мулк шаклидаги корхоналарга бўлинади.  
Ташкилий-ҳуқуқий мақомига кўра автотранспорт корхоналари очиқ ва 
ёпиқ турдаги акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамият, 
хусусий корхона ҳамда давлат унитар корхонаси каби турларга бўлинади. Бу 
турдаги корхоналарни тузиш ва улар фаолиятини юритиш тартиби 
республикамизнинг махсус қонунлари ва давлат корхоналари тўғрисида 
Низом билан белгиланган. 
Таъсисчиларининг таркибига кўра автотранспорт корхоналари 
маҳаллий ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бўлинади. 
Хорижий инвестициялар иштирокидаги автотранспорт корхоналари устав 
капиталининг 
миқдори 
бошқа 
турдаги 
хорижий 
инвестициялар 
иштирокидаги корхоналар сингари энг камида 150000 АҚШ доллари 
миқдорида бўлиши, шунингдек унинг камида 30 фоизи хорижий таъсисчилар 
маблағларидан ташкил топиши лозим. 
Фаолият юритиш доирасига кўра автотранспорт корхоналари халқаро 
ва маҳаллий миқиёсда фаолият юритувчи корхоналар ҳисобланади. 
Маҳаллий миқиёсдаги автотранспорт корхоналари, ўз навбатида, фаолиятини 
шаҳарлараро ва шаҳар миқиёсида юритувчи корхоналарга бўлинади.
Ихтисослашганлигига кўра автотранспорт корхоналари юк ташиш 
ҳамда йўловчи ташишга ихтисослашган корхоналарга бўлинади. Ушбу 
турдаги корхоналар мос равишдаги автотранспорт воситаларига эга бўлади. 
Мос равишдаги транспорт воситаларига эгалик қилиш ушбу корхоналарнинг 


240
номланишида ҳам ўз аксини топади. Мисол учун «Автобус парки», 
«Таксомотор парки», «Автобаза», «Автожамғарма» каби номлардан ушбу 
корхоналарнинг қайси хизмат турига ихтисослашганлигини билиш мумкин. 
Ходимларининг сонига кўра автотранспорт корхоналари бошқа хўжалик 
юритувчи субъектлар сингари микрофирмалар, кичик корхоналар, ўрта ва 
йирик корхоналарга бўлинади. Республикамиз қонун ҳужжатларига мувофиқ 
автотранспорт соҳасида ходимларнинг сони микрофирмалар учун кўпи билан 
10 тагача, кичик корхоналар учун кўпи билан 25 тагача бўлиши лозим.
Танлаган 
солиқ 
режимига 
кўра автотранспорт корхоналари
умумбелгиланган ва ихчамлаштирилган солиқ режимларида ишловчи 
корхоналарга 
бўлинади. 
Республикамизнинг 
солиқ 
қонунчилиги 
ҳужжатларига мувофиқ микрофирма ва кичик корхоналар мақомидаги 
автотранспорт корхоналари ихчамлаштирилган солиқ тўловлари режимида 
ишлашлари мумкин. Йирик ва ўрта корхоналар ҳисобланган автотранспорт 
корхоналари, одатда, умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар. 
Республикамизнинг амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ 
автотранспорт корхоналарининг фаолияти асосий ва асосий бўлмаган 
фаолият турларига бўлинади. Автотранспорт корхоналарининг асосий 
фаолияти бўлиб автотранспорт ёрдамида бажарилган ишлар (кўрсатилган 
хизматлар) ҳисобланади. Уларнинг асосий бўлмаган фаолиятига молиявий, 
инвестиция ва бошқа фаолият турлари киради.
Автотранспорт корхоналарида бажарилган ишлар (кўрсатилган 
хизматлар) деганда автотранспорт ёрдамида аҳолига ва юридик шахсларга 
юк ташиш ҳамда йўловчи ташиш бўйича бажарилган ишлар (кўрсатилган
хизматлар) тушунилади. Автотранспорт ёрдамида бажарилган ишлар 
(кўрсатилган хизматлар) ҳажмининг пул бирлигидаги қиймати мамлакатнинг 
ялпи ички маҳсулотида ўз аксини топади. 
Автотранспорт 
воситалари 
томонидан 
бажариладиган 
ишлар 
(кўрсатиладиган хизматлар) ҳажмини ифодаловчи соний ҳамда сифат 
кўрсаткичлар автотранспорт корхонасининг маълум даврлар учун 
тузиладиган бизнес режа (трансмолиярежа)сида ўз аксини топади. 
Бухгалтерия 
ҳисоби 
ушбу 
кўрсаткичлар 
бўйича 
бизнес 
режа 
(трансмолиярежа)да кўрсатилган марраларни бажарилишини назорат ҳамда 
таҳлил қилишда муҳим ахборот манбаи ҳисобланади.
Автотранспорт корхоналарининг юк ташиш ва йўловчи ташиш бўйича 
кўрсатадиган хизматлари қатъий лицензияланадиган фаолият ҳисобланади. 
Ушбу фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи автотранспорт корхоналарига 
Ўзбекистон Республикасининг автомобил ва дарё транспорти агентлиги 
томонидан берилади. 
Автотранспортда юк ташиш ва йўловчи ташиш бўйича кўрсатиладиган 
хизматлар улар билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимлари ва якка 
тартибдаги тадбиркорлардан махсус квалификацион талабларга жавоб 
беришни тақозо этади. Ушбу талаблар Ўзбекистон Республикасининг 
автомобил ва дарё транспорти агентлиги томонидан тасдиқланган ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 28 июнда 


241
1377-сонли рақам билан рўйхатга олинган «Автомобил транспортида 
йўловчи ва юк ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимлари ва 
индивидуал тадбиркорларга қўйиладиган квалификацион талаблар тўғрисида 
Низом»да тўлиқ келтирилган.


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет