242
аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари ҳайдовчилар
томонидан йўловчилардан териб олинган нақд пул ҳисобидан қилинган сарф-
харажатлар (масалан йўлда олинган ёқилғи, эҳтиёт қисмлар, таъмирлашга
сарфланган пул маблағлари)ни даромад сифатида
тан олиш ва тегишли
счётларда акс эттириш тартиби ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланиши лозим.
Автотранспортда нақдсиз пулга бажарилган иш (кўрсатилган
хизмат)лардан олинадиган даромадларни тан олишда ҳисоб-китоб
ҳужжатларини тақдим этиш бўйича белгиланган тартиб муҳим аҳамият касб
этади. Айнан шартномаларда белгиланган тартибга кўра нақдсиз пулга
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган даромадлар счёт –
фактуралар асосида ҳар куни, ҳар ой охирида, иш (хизмат)лар тўлиқ
ёппасига тугагандан сўнг тан олиниши мумкин. Автотранспорт корхонаси
томонидан даромадларни тан олиш ва ҳисобини юритишнинг ушбу
усуллардан қайси бири танлаб олинганлиги ёки уларнинг ҳар бирини қайси
турдаги ишлар учун қўлланилиши ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган
бўлиши лозим.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг
характерли жиҳатларидан бири шундаки, улар бўйича тугалланмаган ишлаб
чиқариш мавжуд бўлмайди, яъни ҳисобот даври давомида бажарилган иш
(кўрсатилган хизмат)ларга қилинган барча сарф-харажатлар шу ҳисобот
даврида ушбу иш (хизмат)лар таннархи сифатида тан олинади ва ҳисобдан
чиқарилади. Республикамизда қабул қилинган
тартибларга мувофиқ
транспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга кетган сарф-
харажатлар ҳисоблаш усули бўйича, шунингдек ҳисобот даврлари
даромадлари ва харажатларининг мослиги, муҳимлилик каби тамойиллар
асосида тан олиниши ҳамда ҳисобда акс эттирилиши лозим.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар
таннархини аниқлашда турли калькуляция бирликлари қўлланилади.
Чунончи, юк ташиш автотранспортлари учун таннарх калькуляцияси
уларнинг турлари бўйича 1 соатлик иш, 1 тонна юк, 1
тонна-километрга
тузилади. Йўловчи ташишга мўлжалланган автотранспортлар учун таннархни
калькуляция қилиш бирлиги сифатида транспорт воситаларининг турлари
бўйича 1 соатлик иш, 1 та йўловчи ёки 1 киши-километр олинади.
Автотранспорт корхоналари ушбу калькуляция бирликлари бўйича
бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)лар таннархи ҳисобини ҳисобот
даврида норматив таннарх, режа таннархи ёки ҳақиқий таннарх усулларидан
бири бўйича олиб боришлари мумкин. Ушбу усулларнинг қайси бири танлаб
олинганлиги автотранспорт корхонасининг ҳисоб сиёсатида ўз аксини
топиши лозим. Норматив таннарх ва режа таннархи усулларини танлаб олган
корхоналар ҳисоб сиёсатида мос равишда норматив ва режа таннархидан
четланишларни ҳисобга олишнинг аниқ тартиби белгиланиши лозим.
Автотранспорт ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг
таннархи, шунингдек автотранспорт корхонаси томонидан олинадиган
фойда суммаси уларга сарфланган материаллар (ёқилғи, мойлаш
материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) қийматини баҳолаш усулларига
243
тўғридан-тўғри боғлиқдир. Республикамизнинг 4-сон БҲМС «Товар-моддий
заҳиралар»га мувофиқ автотранспорт корхоналари ўз
моддий бойликлари
қийматини ФИФО, АВЭКО, идентификациялаш усуллари бўйича ҳисобини
юритишлари мумкин ҳисобланади. Белгиланган тартибга кўра ушбу
усулларнинг барчасини қўллаш таъқиқланмаган. Бироқ, автотранспорт
корхоналарида бошқа корхоналардаги каби бир хил номдаги ТМЗлар бўйича
бир вақтнинг ўзида баҳолашнинг турли усулларини қўллаш мумкин эмас. Шу
боис ҳам, автотранспорт корхоналари ўзларининг ҳисоб сиёсатида ТМЗлар
қийматини баҳолашнинг танланган усулларини уларнинг турлари бўйича
аниқ кўрсатишлари ҳамда унга амал қилишлари лозим.
Автотранспорт корхоналари фаолиятида автотранспортга қўйиладиган
автошиналар, аккумулятор ва шу каби бошқа агрегатлар муҳим ўрин тутади.
Ушбу эҳтиёт қисмларни ҳисобдан чиқариб боришнинг белгиланган тартиби
ҳам бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига катта таъсир
кўрсатади. Чунончи, уларни автомашиналарга қўйилган вақтида ҳисобдан
чиқариш айнан шу даврга тўғри келувчи таннарх суммасини кескин ошиб
кетишига олиб келади. Ушбу активларни белгиланган хизмат муддатларида
бир маромда ҳисобдан чиқариб бориш тартибини қўллаш таннархни кескин
ошиб кетиши олдини олади. Шунинг учун ҳам автотранспорт корхоналарида
эҳтиёт қисмларни ҳисобдан чиқариб боришнинг
рационал усулини танлаб
олиш ва унга амал қилиш улар ҳисоб сиёсатининг муҳим жиҳатларидан бири
бўлиб ҳисобланади.
Бозор муносабатлари автотранспорт корхоналарида бошқа хўжалик
юритувчи субъектлардаги каби даргумон дебиторлик қарзларни бевосита ёки
ташкил қилинадиган махсус резерв эвазига ҳисобдан чиқариш усулларидан
бирини ҳисоб сиёсатида аниқ белгилаш талабини қўяди.
Автотранспорт ёрдамида бажариладиган иш (кўрсатиладиган хизмат)лар
автотранспорт корхоналарида турли хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи
хўжаликлар (масалан, диспетчерлик бўлими, таъмирлаш цехлари, автомобил
ёғилғиларини қуйиш шаҳобчалари, гараж, омборхона, тиббий кўрик бўлими
ва шу кабилар) фаолиятини узлуксиз кузатиш ҳамда ҳужжатли асосда
ҳисобга олиб боришни таъқозо этади. Ушбу хусусиятлар автотранспорт
корхоналарида ўзига хос бошланғич ҳужжатлар тизимини шакллантиришни,
уларни тузилишидан тортиб, то архивга топширилишига қадар бўлган
айланиш графигини аниқ белгилашни, шунингдек бошланғич ҳужжатлар
асосида тегишли ҳисоб регистрларини юритиш талабини қўяди.
Автотранспорт корхоналарида бошқа корхоналар сингари бухгалтерия
ҳисоби
журнал-ордер, мемориал-ордер, бош-журнал ва ихчамлаштирилган
шакллардан бири бўйича қўлда ёки замонавий компьютерли технологияларга
асосланилган ҳолда юритилиши мумкин. Танланган ҳисоб шакли, унга мос
ҳисоб регистрларини юритиш тақсимоти ва тартиби автотранспорт
корхонаси ҳисоб сиёсатида аниқ ифодаланган бўлиши лозим.
Автотранспорт корхоналари фаолиятининг хусусиятлари уларда ўзига
хос ишчи счётлар режасини ишлаб чиқишни ҳамда уни қўллашни талаб
қилади.
Чунончи,
автотранспорт
ёрдамида
бажариладиган
иш
244
(кўрсатиладиган хизмат)ларнинг нақд пул ва нақдсиз пулга амалга
оширилиши, уларни қўшилган қиймати солиғига тортилишидаги
хусусиятлар, товар-моддий бойликларни
хизмат муддати давомида бир
маромда ҳисобдан чиқариб боришнинг муҳим аҳамият касб этиши ва бошқа
жиҳатлар ишчи счётлар режасида алоҳида махсус счётларни назарда
тутишни зарурат қилиб қўяди. Ишчи счётлар режасида назарда тутилиши
лозим бўлган бундай счётлар ва уларнинг юритилиш тартибига кейинги
маърузаларда алоҳида тўхталамиз.
Достарыңызбен бөлісу: