263
18.
3. Автотранспорт
воситалари
иш
фаолияти
кўрсаткичларининг
ҳисоби
Автотранспорт корхоналарида ҳар бир АТВ иш фаолияти алоҳида
юритилади. Бунинг учун АТВларнинг ҳар бирига махсус «Автотранспорт иш
фаолияти ҳисоби карточкаси» очилади. Бу карточкаларда АТВлар иш
фаолиятини ифодаловчи соний ва сифат кўрсаткичлар даврлар бўйича акс
эттирилади ҳамда жамлаб борилади.
АТВлар иш фаолияти ҳажмини ифодаловчи соний кўрсаткичлар бўлиб
ташилган юк ҳажми ва юк айланмаси (юк обороти) ҳисобланади. Чунончи,
ташилган юк ҳажми тоннада, юк айланмаси (юк обороти) тонна-километрда,
йўловчи ташиш ҳажми
эса киши сонида, йўловчи айланмаси (йўловчи
обороти) киши-километрда ҳисобга олинади.
Тонна
-километр
(т
/км
) – бу транспорт томонидан 1 тонна юкни 1 км
масофага ташиш бўйича бажарилган ишни ҳисобга
олиш учун қабул
қилинган шартли бирлик. Транспорт томонидан
бажарилган жами ишнинг
тонна-километр (т/км)даги ҳажми ташилган юк миқдорини (тонна) жами юк
билан босиб ўтилган масофа (км)га кўпайтириш орқали топилади.
Киши
-километр
(к
/км
) – бу транспорт томонидан 1 кишини 1 км
масофага ташиш бўйича бажарилган ишни ҳисобга олиш учун қабул
қилинган шартли бирлик. Транспорт томонидан бажарилган жами ишнинг
киши-километр (к/км)даги ҳажми ташилган йўловчилар сонини (киши) жами
йўловчилар билан босиб ўтилган масофа (км)га кўпайтириш
орқали
топилади.
АТВлар иш фаолияти турли сифат кўрсаткичлари билан тавсифланади.
Уларнинг асосийлари бўлиб, чунончи, қуйидагилар ҳисобланади:
•
Достарыңызбен бөлісу: