Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет167/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

4-п (вақтбай) шаклдаги йўл варақалари бошқа шаклдаги йўл 
варақаларидан фарқли ўлароқ махсус кесиб олинадиган талон қисмига эга. Бу 
талонда кўрсатилган кўрсаткичлар буюртмачи томонидан тўлдирилади, 
имзоланади ва штамп билан тасдиқланади. Талон транспорт корхонаси 
томонидан буюртмачига бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун счёт-
фактура тақдим этишга асос бўлади. 
1 (халқаро) ҳамда 4-м (шаҳарлараро) шакллардаги йўл 
варақаларининг асосий қисмларини тўлғазиш тартиби 4-с (ишбай) ва 4-п 
(вақтбай) шакллардаги йўл варақаларини тўлғазиш тартибига ўхшайди.
Фақат № 1(халқаро) шаклдаги йўл варақаларида қўшимча тарзда босиб 
ўтилган йўл узунлиги (км), ташилган юк (тонна), юк айланмаси ҳажми 
(т/км), автомобилнинг бўш турган вақтлари (соат, дақиқа) каби кўрсаткичлар 
мос равишда Ўзбекистон территорияси ҳамда чет эл мамлакатлари 
территориялари бўйича кўрсатилади. Шунингдек, ушбу йўл варақасининг 
«Ёқилғи» бўлимида мос равишда республикамиз территориясида ҳамда чет 
эл мамлакатлари территориясида олинган ёқилғининг миқдори ва сарфининг 
ҳисоб-китоби алоҳида-алоҳида кўрсатилади. Бу бўлимнинг алоҳида 
устуларида автомобилнинг чиқиб кетиш ва қайтиб келиш санасига бўлган 
ёқилғининг қолдиғи, унинг норма бўйича сарфи ва ҳақиқий сарфи, қилинган 
тежам ва ортиқча сарфлар кўрсатилади. № 1(халқаро) шаклдаги йўл 
варақасида «Иш ҳақи ҳисоб-китоби» бўлими бўлиб, унинг алоҳида 
устунларида иш турлари ва уларга ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги 
маълумотлар кўрсатилади.
Йўл варақаларида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун 
автотранспорт корхонаси раҳбари ҳамда уларни расмийлаштиришга масъул 
ходимлар 
шахсан 
жавобгар 
ҳисобланади. 
Йўл 
варақаларини 
расмийлаштириш функцияси юклатилган масъул ходим йўл варақалари 
бланкаларининг сарфи тўғрисида ойлик ҳисобот тузиши ва уни 
бухгалтерияга тақдим этиши лозим. Йўл варақаларини расмийлаштиришда
бўяб ёзишга ва тузатишлар киритишга йўл қўйилмайди. 
Автотранспорт корхоналарида юқорида келтирилган тартибга мувофиқ 
тўлғазилган барча йўл варақалари уларга илова қилинган ҳужжатлар билан 
бирга диспетчерлик бўлими томонидан бухгалтерияга топширилади.
Автотранспорт корхонаси бухгалтериясида йўл варақаларига ишлов 
берилади, яъни улар асосида автомобилларнинг иш фаолияти, бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган даромад, буюртмачилар билан 
ҳисоб-китоблар, ҳайдовчилар билан иш ҳақи бўйича ҳисоблашишлар ҳисоби 
юритилади. 
Йўриқномага мувофиқ йўл варақаларига ишлов бериш қуйидаги 
усулларнинг бири бўйича амалга оширилади – компьютерлар ёрдамида ёки
қўлда. 
Йўл варақаларига компьютерлар ёрдамида ишлов беришда барча 
маълумотлар «Автотраспорт иш фаолияти ҳисоби карточкаси»нинг электрон 
меню шаклига ҳар бир реквизитнинг коди орқали киритилади. Ҳисоб-китоб 
қилинадиган 
кўрсаткичларни 
компьютер 
ўзи 
ҳисоблайди 
ҳамда


268
карточканинг тегишли қаторлари ва устунларига ёзади. Шу йўл билан 
тўлғазилган электрон карточкаларни компьютернинг экранига ёки босмага 
мос равишдаги режимлар орқали чиқариб олиш мумкин. Компьютер 
хотирасида тўпланган электрон карточкалар унда АТВлар иш фаолиятига 
доир маълумотларни турли шакл ва мазмундаги машинограммалар 
кўринишида олиш имконини беради. Ушбу машинограммалар маълумотлари 
автотранспорт корхонаси бошқарув аппарати бўлинмалари томонидан 
АТВлар иш фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини назорат қилиш, 
таҳлил этиш ва тегишли бошқарув қарорларини қабул қилишда кенг 
фойдаланилади.
АТВлар иш фаолияти ҳисобини юритишга асос бўлувчи яна бир 
бошланғич ҳужжат бўлиб товар-транспорт наклоднойи (ТТН) ҳисобланади. 
Товар-транспорт наклоднойи (ТТНюк ташиш жараёни қатнашчилари 
учун ягона шаклда тасдиқланган бошланғич ҳужжат бўлиб, у товар-моддий 
бойликларнинг бир жойдан бошқа жойга АТВлар ёрдамида кўчишидаги 
ҳаракатини ҳисобга олиш учун мўлжалланган.
Номи юқорида зикр этилган Йўриқномага асосан республикамизда 
автотранспорт корхоналари учун ТТНнинг учта турдаги намунавий 
шакллари тасдиқланган: 
 1-т шакл – шаҳаричи ва шаҳар атрофида юк ташиш учун; 
 2-тм шакл – шаҳарлараро йўлларда юк ташиш учун; 
СМшакл – халқаро йўлларда юк ташиш учун. 
ТТНнинг барча шакллари юк жўнатувчилар томонидан йўриқномада 
келтирилган тартибларга қатъий амал қилинган ҳолда тузилиши лозим. Юк 
жўнатувчилар томонидан тузилган ТТНларнинг икки нусхаси авторанспорт 
корхонасига тақдим этилади. Автотранспорт корхонасида ТТНнинг бир 
нусхаси юк жўнатувчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун тақдим этиладиган 
счёт-фактурага илова қилинади, иккинчиси эса йўл варақасига илова 
қилинади ва АТВ иш фаолияти ҳисобини юритишга асос бўлади. 
АТВларда нақд пул тўлаш шарти билан бажариладиган иш 
(кўрсатиладиган хизмат)лар йўл варақалари ҳамда уларга илова қилинадиган 
ҳужжатлар (кирим касса ордери квитанцияси, чек ва бошқалар) бўйича 
амалга оширилади.
Автотранспорт корхоналари бухгалтериясининг муҳим вазифаларидан 
бири бўлиб АТВлар иш фаолиятидан олинган даромадларнинг пул 
бирлигидаги ҳисобини юритиш ҳисобланади. 
АТВлар иш фаолиятидан олинган даромадлар деганда бошқа 
юридик шахслар (буюртмачиларга) тузилган шартномалар асосида, 
шунингдек жисмоний шахсларга нақд пулга юк ташиш ҳамда йўловчи 
ташиш бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган соф 
тушум тушунилади. 
Автотранспорт корхоналарининг асосий фаолиятидан олинган соф 
тушум АТВлар ёрдамида бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан 
олинган ялпи тушум ҳамда уларга тўғри келувчи қўшилган қиймат солиғи 
суммалари ўртасидаги фарқдан ташкил топади. Ягона солиқ тўлови 


269
режимида ишловчи автотранспорт корхоналарида АТВлар ёрдамида 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лардан олинган жами тушум уларнинг 
соф тушуми бўлиб ҳисобланади. 
Республикамизнинг 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар 
молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни 
қўллаш бўйича йўриқнома»га мувофиқ автотранспорт корхоналарида 
АТВлар иш фаолиятидан олган даромадлари 9030 «Бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат)лардан даромадлар» счётида ҳисобга олинади. Чунончи, 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг тўлов шаклига кўра олинган 
даромадлар ушбу счётда қуйидагича акс эттирилади (18.7-жадвал). 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   163   164   165   166   167   168   169   170   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет