Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет17/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

2.4.Қурилиш машиналари ва механизларини эксплуатация қилиш 
харажатларининг ҳисоби
 
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик 
фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича 
йўриқнома»га мувофиқ пудратчи ташкилотлар қурилиш машиналари ва 
механизмларини эксплуатация қилиш харажатлари ҳисобини 2500 
«Умумишлаб чиқариш харажатлари» счётида олиб боришлари лозим. 
Қурилиш ташкилотлари ушбу мақсадда ўзларининг ишчи счётлар режасида 
махсус счётни, масалан, 2510 «Қурилиш машиналарини сақлаш ва 
эксплуатация қилиш харажатлари» счётини очишлари ҳам мумкин. Ушбу 
счётга қурилиш машина ва механизмларининг турлари ёки гуруҳлари бўйича 
алоҳида аналитик счётларни очиш мақсадга мувофиқ. Бу счётларнинг 
дебетида қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилишга 
доир барча харажатлар гувоҳлик берувчи ҳужжатлар асосида тўпланади, 
кредитида эса сарфланган харажатларни ҳисобдан чиқарилиши, яъни 
уларнинг тегишли объект таннархига киритилиши акс эттирилади.
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш 
харажатлари ўз ичига қуйидаги моддаларни олади: 

қурилиш машиналари ва механизмларини бошқарувчи ходимлар 
(машинистлар, ҳайдовчилар)га ҳисобланган иш ҳақи; 

иш ҳақига нисбатан ижтимоий суғуртага ажратмалар; 


35 

материал харажатлари (ёқилғи, мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, 
хўжалик материаллари ваш у кабилар); 

амортизация харажатлари; 

жорий ва капитал таъмирлаш; 

турли хизматлар (электр энергия, сув, газ, иситиш, буғ, 
транспортировка, ижара ва бошқа хизмат турлари). 
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатациясига доир ушбу
турдаги харажатлар ҳисобда қуйидагича акс эттирилади (2.4-жадвал): 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет