Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет18/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

2.4-жадвал 
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш 
харажатларини счётларда акс эттириш 
 
Операциянинг мазмуни 
Сумма 
Дебет 
счет 
Кредит 
счет 
Асос 
бўлувчи 
ҳужжат 

Ҳисобланган иш ҳақи 
-кран машинстига 
-бульдозер ҳайдовчисига 
-буёқ пуркагич аппарати
Ходимларига 
400000 
200000 
300000 
2521 
2522 
2523 
6710 
6710 
6710 
Ҳисоб-тўлов 
қайдномаси 

Ҳисобланган ижтимоий 
суғуртага ажратма ( ҳисобланган 
иш ҳақи суммасидан 24 % 
миқдорида) 
-кран машинстига 
-бульдозер ҳайдовчисига 
-буёқ пуркагич аппарати
Ходимларига 
96000 
48000 
72000 
2521 
2522 
2523 
6520 
6520 
6520 
Ҳисоб-китоб 

Сарфланган материаллар 
-кран учун 
-булодозер учун 
-бўёқ пуркагич аппарати учун 
300000 
100000 
100000 
2521 
2522 
2523 
1010-
1090 
Материал 
ҳисоботи 

Ҳисобланган амортизация
-кран учун 
-бульдозер учун 
-бўёқ пуркагич аппарат учун 
150000 
80000 
50000 
2521 
2522 
2523 
0230 
0230 
0230 
Ҳисоб-китоб 

Ижара ҳақи суммасига 
(бульдозер ковуши учун) 
100000 
2522 
6910 
Ҳисоб-китоб 

Ёрдамчи ишлаб чиқариш 
харажатлари (кран бўйича) 
1000000 
2521 
2310 
Ҳисоб-китоб 

Қурилиш машиналари ва 
механизмларини эксплуатация 
қилиш харажатларининг 
ҳисобдан чиқарилишига
-кран учун 
-бульдозер учун 
-бўёқ пуркагич аппарати учун 
1946000 
528000 
522000 
2010 
2010 
2010 
2521 
2522 
2523 
Ҳисоб-китоб 
Қурилиш машиналари ва механизмларини эксплуатация қилиш 
харажатлари, одатда, улар ҳисобот даврида қайси объектда ишлатилган 


36 
бўлса, ўша объект таннархига киритилади. Агар ҳисобот даврида қурилиш 
машиналари ва механизмларидан бир нечта объектларда фойдаланилган 
бўлса, у ҳолда ушбу харажатлар қурилиш объектлари ўртасида махсус ҳисоб-
китоб асосида тақсимлаб чиқилади. Харажатларни қурилиш объектлари 
ўртасида тақсимлаб чиқиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади: 
(1) дастлаб ҳисобот даврида қурилиш машиналари ва механизмларига 
сарфланган жами харажатлар уларнинг ҳар бири бўйича юқорида 
келтирилган бухгалтерия ёзувлари асосида топиб олинади; 
(2) қурилиш машиналари ва механизмларининг ҳисобот даврида барча 
объектларда ишлаган жами иш вақти (машина/соат) билдирги-нарядлар ва 
маълумотномалар асосида топилади; 
(3) машина ва механизмларнинг 1 соатлик ишига тўғри келадиган 
харажат суммаси топилади, бунинг учун жами харажатлар жами ишланган 
машина/соат миқдорига бўлинади;
(4) бир соатга тўғри келувчи харажатларни машина ва механизмларни 
ҳар бир қурилиш объектида ҳақиқатда ишлаган вақтига кўпайтириш йўли 
билан улар таннархига киритиладиган харажатлар суммаси топилади.
Мисол. Айтайлик, юқорида келтирилган жадвалдаги харажатлар 
қурилиш ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилган учта объектга 
тааллуқлидир. Кўтариш кранининг иш вақти 240 соат ва у «А» объектга 
тегишли, бульдозернинг ишлаган жами иш вақти 200 соат, шундан: «А» 
объектга –96 соати, «Б» объектга 64 соати ва «В» объектга 40 соати 
тегишли. Бўёқ пургагич аппаратидан фойдаланиш вақти 150 жами соат
унинг 86 соат «Б» объектга ва 64 соати «В» объектга тегишлидир
Ушбу маълумотларга ва юқорида изоҳи берилган тартибга асосан 
қурилиш машиналари ва мехаизмларини эксплуатация қилиш харажатлари 
қурилиш объектлари бўйича қуйидагича тақсимот қилинади (2.5-жадвал).


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет