Microsoft Word Бошкатармокдарслик



Pdf көрінісі
бет183/278
Дата09.05.2024
өлшемі3.03 Mb.
#500788
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   278
БОШКА ТАРМОКЛАРДА БУХ

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


292
 
20-БОБАВТОТРАНСПОРТ КОРХОНАЛАРИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
ХАРАЖАТЛАРИ ҲИСОБИ ВА БАЖАРИЛГАН ИШ
(КЎРСАТИЛГАН ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИНИ
КАЛЬКУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ 
 
20.1. Автотранспорт корхоналарида ишлаб чиқариш 
харажатларининг таснифи ва тавсифи 
 
Автотранспорт корхоналарида АТВлар ёрдамида юк ташиш ёки йўловчи 
ташиш бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларга кетган харажатлар 
ишлаб чиқариш харажатлари сифатида тан олинади. Ушбу харажатлар 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)ларнинг таннархини ташкил этади. 
Автотранспорт корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини турли 
белгилари бўйича таснифлаш мумкин. 
Ишлаб чиқариш турига кўра автотранспорт корхоналарининг ишлаб 
чиқариш харажатлари асосий, ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш 
харажатларига бўлинади. 
Автотранспорт корхоналарида асосий ишлаб чиқариш харажатлари 
деганда АТВлар ёрдамида юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат) учун кетган сарф-харажатлар тушунилади. Ушбу 
харажатларнинг ҳисоби 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» счётида олиб 
борилади. 
Ёрдамчи 
ишлаб 
чиқариш 
харажатларига 
автотранспорт 
корхоналарининг 
таъмирлаш 
устахоналари, 
турли 
агрегатлар 
ва 
мосламаларни ясаш цехлари, АТВларни ювиш комплекси, диспетчерлик 
бўлими, гараж, АЁҚШ ва бошқа ёрдамчи хўжаликларга кетган харажатлар 
киради. Бу харажатларнинг ҳисоби 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётида 
юритилади. 
Автотранспорт корхоналарининг умумхўжалик харажатлари бўлиб
уларни газ, сув, электр қуввати ва пар билан таъминлаш, АТВларни 
қўриқлаш, ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўлинмаларининг 
харажатлари ҳисобланади. Бундай харажатлар ҳисоби 2510 «Умумишлаб 
чиқариш харажатлари» счётида олиб борилади. 
Барча ишлаб чиқариш харажатлари уларнинг таннархга киритилиш 
усулига кўра бевосита ва билвосита харажатларга бўлинади.
Бевосита харажатларга юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига тўғридан-тўғри олиб 
бориладиган харажатлар киради. Бундай харажатларга, чунончи, бажарилган 
иш (кўрсатилган хизмат)га бевосита сарфланган ёқилғи, АТВлар 
ҳайдовчиларига ҳисобланган меҳнат ҳақи ва бошқалар мисол бўлади.
Билвосита харажатлар деганда юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар таннархига махсус ҳисоб-китоблар 
асосида тақсимлаш йўли билан киритиладиган харажатлар тушунилади. 


293
Одатда, аксарият ёрдамчи ишлаб чиқариш, умумишлаб чиқариш харажатлари 
билвосита харажат бўлиб ҳисобланади. 
Автотранспорт корхоналарида айрим шлаб чиқариш харажатлари юк 
ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
ҳажмининг ўзгаришига қараб мос равишда ўзгаради, уларнинг айримлари эса 
ўзгаришсиз қолади. Ўзгарувчан ишлаб чиқариш харажатларига ёқилғи ва 
мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар, ҳисобланган ишбай меҳнат ҳақи ва 
бошқа харажатлар киради. Ўзгармас харажатларга, мисол учун, қатъий 
суммада белгиланган ижара тўловлари, маошлар, мажбурий ажратмалар, бир 
хил маромда асосий воситаларнинг бошланғич қийматига нисбатан 
ҳисобланадиган амортизация (эскириш) суммаси ва бошқалар мисол бўлади. 
Автотранспорт 
корхоналарида, 
бошқа 
хўжалик 
юритувчи 
субъектлардаги каби, ишлаб чиқариш харажатларининг таркибий моддалари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 
54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб 
чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни 
шакллантириш тўғрисида Низом»га асосан тартибга солинади. 
Ушбу Низомга мувофиқ автотранспорт корхоналари ишлаб чиқариш 
харажатларининг таркибий моддалари иқтисодий мазмунига кўра бешта 
гуруҳга бўлинади. Булар: 

материал харажатлари – бу юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун сарфланган ёқилғи, мойлаш 
материаллари, эҳтиёт қисмлар хўжалик буюмлари, махсус жиҳозлар ва бошқа 
турдаги материаллар қиймати; 

меҳнат ҳақи харажатлари - бу юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича 
бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун АТВлар ҳайдовчиларига 
ҳисобланган меҳнат ҳақи; 

ижтимоий суғуртага ажратмалар - бу юк ташиш ёки йўловчи ташиш 
бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар 
учун АТВлар 
ҳайдовчиларига ҳисобланган меҳнат ҳақига нисбатан давлатнинг бюджетдан 
ташқари мақсадли фондларига белгиланган ставкалардаги мажбурий 
тўловлари; 

амортизация харажатлари - бу юк ташиш ёки йўловчи ташиш 
бўйича ишларни бажариш (хизматларни кўрсатиш)га бевосита алоқадор 
бўлган асосий воситалар ҳамда номоддий активларнинг эскириш қиймати; 

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари – бу юк ташиш ёки йўловчи 
ташиш бўйича бажарилган иш (кўрсатилган хизмат)лар учун сарфланган 
бошқа ёрдамчи ва умумишлаб чиқариш мақсадларидаги харажатлар, масалан 
газ, сув, электр қуввати, пар таъминоти, жорий ва капитал таъмирлаш 
харажатлари, шунингдек турли хизматлар учун ҳисобланган тўловлар. 
Ишлаб чиқариш харажатлари ҳар бир моддасини ҳисобга олишнинг, 
шунингдек уларни юк ташиш ёки йўловчи ташиш бўйича бажарилган иш 
(кўрсатилган хизмат) таннархига киритишнинг ўзига хос хусусиятлари 
мавжуд. Қуйида уларнинг асосийларига тўхталамиз. 


294


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   278




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет